Ички омиллар сифатида қуйидагиларни курсатишимиз мумкин:
• корхонада ишлаб чиқаришнинг барқарорлиги;
• ишлаб чиқаришни ташкил қилиш;
• ишлаб чиқаришни бошқариш;
• корхона устав жамғармасининг ҳажми;
• корхона харажатлари ва даромадларининг нисбати;
• ўзлик маблағларининг манбалари ва корхона мажбуриятларининг нисбати;
• корхона айланма маблағлари таркиби.
Корхоналар ўз фаолияти давомида бошқа хўжалик субьйектлари билан иқтисодий
алоқаларда бўлар экан, корхоналар молиявай барқарорлагига ташқи омиллар ҳам таьсир
этади. Бундай омиллар таркибига қуйидагиларни киритишимиз мумкин:
• корхонанинг товарлар бозоридаги ҳолати;
• корхонанинг экспорт ва импорт алоқалари;
• корхонанинг бошқа корхоналар билан ишга доир алоқаларда активлиги;
• банк органлари, дебитор ва кредитор корхоналар билан алоқалар;
• республикада амалга оширилаётган иқтисодий сиёсат, солиқ, нарх наво ва молия,
банк сиёсати, техника, технология сиёсати.
Шундай қилиб молиявий мустаҳкамликка корхона ичидаги ва ундан ташқаридаги
вазият, омиллар, шарт шароитлар таьсир кўрсатар экан, бундан кўринадики, молиявий
мустаҳкамликнинг даражаси корхоналарнинг ҳозирги ва келгусидаги фаолиятига катта
таьсир кўрсатади. Хўш, юқоридаги фикр мулоҳазалардан келиб чиқиб, сиз талабалар
олдига шундай муаммоли саволни қўймоқчимиз. Корхонанинг молиявий мустаҳкамлик
(барқарорлик) кўрсаткичларининг даражасига биноан корхонадаги қандай муаммоларни
йечиш мумкин бўлади? Бу саволга сиз талабаларнинг муносабатингиз қандай?
Демак, молиявий мустаҳкамлик бир қанча омиллар, шарт шароитлар таьсирининг
якуни бўлиб, у ўз навбатида корхона фаолиятининг кўп томонларига таьсирини кўрсатар
экан. Молиявий мустаҳкамлик таҳлилини бошламасдан олдин яна бир муаммони ҳал
қилиб олсак. Бу молиявий мустаҳкамлик атамасининг мазмуни ҳақидаги муаммодир.
Ушбу муаммоли саволни йечиш мақсадида қуйида иқтисодчиралимизнинг фикрлари
билан танишиб чиқсак.
Молиявий мустаҳкамликнинг мазмуни шундан иборатки, молиявий мустаҳкамликни
ўлчаш, баҳолаш учун фойдаланиладиган кўрсаткичлар тизимини чегаралаб олиш лозим.
Бунга кўра, ЙГ.Артеменко, М.В.Беллендирларнинг фикрича, молиявий мустаҳамлик
корхона молиявий ресурсларини шаклланиш, тақсимланиш ва фойдаланиш
самарадорлигини ифодалайди.
Лекин, маьлумки, корхоналар молиявий ресурсларининг шаклланиш, тақсимланиш
ва фойдаланиш самарадорлиги уларнинг умуман молиявий ҳолати бўлса, молиявий
мустаҳкамлиги корхоналар фаолиятини фақат бир шаклини, ёьналишини ифодалайди.
АД.Шеремет, Р.С.Сайфулинларнинг фикрича молиявий мустаҳкамликка тўлашга
қодирлик бир мазмунга эга бўлиб, тўлашга қодирлик молиявий мустаҳкамликнинг
ташқари кўринишини ифодалайди деб таькидланади.
Худди шу фикрга А.Н.Ли ва С.И.Шевченколар ҳам эга. Улар ўз мақолаларида
молиявий мустаҳкамлик коеффицентининг таҳлили тўғрисида тўхталиб, тўлашга
қодирлик кўрсаткичини таҳлил этганлар.
Ҳақиқатда молиявий мустаҳкамлик ва тўлашга қодирлик ҳар хил мазмунга эга бўлиб,
бу молиявий кўрсаткичлар турли усулда аниқланади.
Ундан ташқари А.Н.Ли ва
С.И.Шевченколар молиявий мустаҳкамликни молиявий барқарорлик деб қабул қилишган.
Бу ҳам бизнинг фикримизча нотўғри. Молиявий барқарорлик бу — корхоналарнинг
молиявий ҳолатини зарурий бир хил даражада туришини, пасаймаслигини ифодалайди.
Молиявий мустаҳкамлик тўғрисида гап борар экан, яна иккита нарсага эьтибор бериш
лозим. Бу молиявий мустаҳкамликнинг
критерияси ва молиявий мустаҳкамликни
ифодаловчи
кўрсаткичлар
тизими.
С.И.Шевченконинг
фикрича,
молиявий
мустаҳкамликнинг критерияси аниқланиши лозим ва бу критерия сифатида
корхоналарнинг банкрот бўлиши эҳтимоллигининг паст даражаси тавсия этилади.
Бизнингча эса, авваламбор, молиявий мустаҳкамликнинг даражасига биноан
корхоналарнинг банкрот бўлиш эҳтимоллиги аниқланилмайди.
Бизнинг фикримизча, молиявий кўрсаткичларни, шу жумладан, молиявий
мустаҳкамлик бўйича ҳам критериялар эмас, оптимал ёки меьёрий даражалари
тасдиқланиши керак.
Иқтисодий адабиётларда молиявий мустаҳкамлик даражасини ўлчаш учун ҳар хил
кўрсаткич тизимлари тавсия этилади. С.И.Шевченко молиявий мустаҳкамликни аниқлаш
учун
корхона
капиталининг
таркибий
кўрсаткичлари,
В.Г.Артеменко
ва
М.В.Беллендирлар эса молиявий мустаҳкамликни таҳлил этишда нисбий кўрсаткичлар
билан бирга абсолют кўрсаткичлардан ҳам фойдаланишган.
Молиявий мустаҳкамлик албатта, нисбий кўрсаткичлар, захиралар ва харажатлар
ҳамда уларни қопловчи манбалар нисбати билан аниқланиши лозим. Захира ва
харажатлар билан уларни қопловчи манбалар ўртасидаги абсолют фарқ эса — молиявий
мустаҳкамликни кўрсатмайди. Улардан фақат молиявий мустаҳкамликни аниқлаш учун
ахборот базаси сифатида фойдаланилади. Шундай қилиб, иқтисодий адабиётларда
молиявий мустаҳкамликни таҳлил қилишда энг асосий муаммо, унинг иқтисодий
мазмуни бўйича иқтисодчи олимлар ўртасида келишувчанлик ҳали мавжуд эмас экан.
Бозор шароитида молиявий барқарорлик ва тўловга қобилиятлилик корхонанинг
муҳим иқтисодий кўрсаткичи ҳисобланади. Молиявий барқарорлик балансдаги
маьлумотлар асосида ўрганилади. Ундаги кўрсаткичларни бир-бири билан таққослаб,
маблағлар ўртасидаги нисбат ва ўзаро боғланиш аниқланади, Корхонанинг молиявий
барқарорлигини белгиловчи энг муҳим кўрсаткичлар қуйидагилардан иборатдир:
1. Жами маблағдаги корхонанинг ўзига қарашли маблағ улушини қанчалигини ҳисоблаш
ёки бу қуйидаги тартибда топилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |