Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

Такрорлашучунсаволлар: 
1. Корхонамаҳсулотива 
хизматигабўлганталабватаклифниўрганишнингаҳамиятинитушунтиринг 
2. Корхонамаҳсулотива 
хизматигабўлганталабватаклифниўрганишдатаҳлилнингаҳамияти. 
3. Талабни ифодаловчи кўрсаткичларни айтинг. 
4. Талабнинг эгилувчанлиги деганда нимани тушунасиз? 
5. Талаб ва таклифнингнинг ўзгариш сабабларини ёритинг 
6. Товар рақобатбардошлигини аниқлаш босқичларини тушунтиринг. 
7. Товарларнинг қайси категориясини биласиз? 
8. Маҳсулот ишлаб чиқариш ғояларини ўрганиш тартибини тушунтиринг. 
МАВЗУ 5:
МАҲСУЛОТ (ИШ, ХИЗМАТ)ЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ 
ҲАЖМИНИНГ ТАҲЛИЛИ 
Мавзу 
бўйича 
таянч 
иборалар:ишлаб 
чиқариш 
ҳажми;маҳсулот 
номенкулатурасининг 
тавсифи;маҳсулот 
ассортиментининг 
тавсифи;маҳсулот 
ассортиментини 
таҳлил 
этиш 
услублари;маҳсулот 
таркибидаги 
структуравий 
ўзгаришларни аниқлаш услублари;ишлаб чиқариш маромийлиги;ишлаб чиқариш 
маромийлигининг бузилиш сабаблари;маромийликни корхона иқтисодий кўрсаткичларига 
таьсири;маҳсулотлар ишлаб чиқаришга таьсир этувчи омиллар таснифи;тадбиркорлик 
омили;меҳнат омили;товар моддий захиралар билан таьминланганлик омили;асосий 
воситалар билан қуролланганлик омили. 


5.1. Маҳсулот (иш, хшмат)лар ишлаб чиқариш кўрсаткичлари таҳлилининг 
мазмуни, вазифалари ва ахборот манбалари 
Бозор иқтисодиёти шароитида корхона ишлаб чиқариши кўзда тутган маҳсулотлар 
ҳажми истеьмолчиларнинг кўлами ҳамда корхона ички имкониятлари билан узвий 
боғлиқдир. Айниқса, маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бойликларнинг 
чегараланганлиги мўл-кўл товарлар яратишни ҳам чегаралайди. Бундай шароитда корхона 
ўз ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини тўғри 
белгилай олиши муҳим аҳамиятга эгадир. 
Корхона яратаётган маҳсулотларининг бозорда мўл-кўллиги, рақобатчиларнинг 
имкониятлари ва истеьмолчидарнинг ихтисослик товарларга бўлган талабларининг 
ўзгариб туриши ишлаб чиқариш ҳажмини тўғри ва оқилона режалаштиришни талаб этади. 
Ҳар бир корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулотларининг харидорлари билан жорий йил 
учун шартномавий мажбуриятлар тузадилар. Бунда етказиб берилиши лозим бўлган 
товарлар тури, миқдори, сифати, нархи ва муддатлари томонлар ўртасида келишилади. 
Демак, маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш ҳажми истеьмолчиларнинг талаб ва истакларига 
боғлиқ бўлади. 
Ички имкониятларни эьтиборга олган ҳолда, корхонадаги барча мавжуд бойликлардан 
тўлиқ фойдаланиб, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини керакли меьёрда, яьни фойда 
олишнинг тўлиқ кафолатланган шароитини таьмимлашни кўзда тутиб, ишлаб чиқариш 
ташкил этилади. 
Маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича бизнес режада мўлжалланган ҳажмнинг 
бажарилишини таьминлаш ҳамда юқори сифатли, харидоргир маҳсулотларнинг яратилиши 
корхонанинг бевосита муҳим кўрсаткичлари бўлмиш ишлаб чиқариш таннархи, 
харажатлар ҳажми, фойда ва рентабеллик, молиявий барқарорлик, тўлов қобилияти, соф 
пул маблағларининг ҳисобот давр охирига кўпайишини таьминловчи омилдир. 
Бошқарув ҳисоботида ишлаб чиқариш кўрсаткичи натура ва қиймат шаклларида акс 
этади. Жами корхона бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот, кўрсатилган хизмат қиймат 
шаклида акс эттирилади. Ҳар бир корхона маҳсулот ишлаб чиқариш қажмини белгиланган 
номенклатура, ассортиментда сифатли бажариши лозим. 
Ҳозирги шароитда маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажми корхона томонидан мустақил 
белгиланади ва режалаштирилади. 
Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддасида 
қуйидагилар қайд этилган: «Корхона ўз фаолиятини мустақил режалаштиради ва хом-
ашё ресурсларига, материалларнинг мавжудлигини ҳамда ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулотга, бажарилаётган ишга, кўрсатилаётган хизматга бўлган талабларини ҳисобга 
олиб, тараққиёт истиқболларини белгилайди. Корхона давлат эҳтиёжлари учун 
шартнома асосида ишлар бажаради, маҳсулот сотади ва хизмат кўрсатади». 
Маҳсулот мўл-кўллигини таьминлашда аҳолини хилма-хил товарлар билан 
таьминлашда хорижий сармояларнинг тутган роли катта. Халқаро иқтисодий интеграция 
жараёнини кузатар эканмиз, ривожланиш даражаси қандай бўлишидан қатьий назар чет эл 
сармояси киритилган мамлакатлар иқтисодиёти тез сурьатлар билан ривожланиб, 
салмоқли ютуқларга эришаётганлигининг гувоҳи бўламиз. Халқаро молиявий ташкилотлар 
маьлумотларига кўра бир йилда қарийиб 400 млрд. АҚШ доллари ҳажмидаги хорижий 
сармоя бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга, бир минтақадан бошқа минтақага олиб 
кирилади. Президентимиз Ислом Каримов Олий Мажлиснинг биринчи чақириқ ХИВ 
Сессиясидаги маьрузасида ХХИ аср 


 арафаси ва унинг дастлабки йилларида мамлакатимизнинг ривожланиш стратегияси 
ислоҳотларни чуқурлаштириш ва жамиятни янгилаш борасидаги асосий устувор 
ёьналишлар ҳақида тўхталиб, жумладан шундай деган эди: «Бешинчи устувор ёьналиш 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish