Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти


Маҳсулотлар ишлаб чиқариш таҳлилининг обьектлари бўлиб эса қуйидагилар



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

Маҳсулотлар ишлаб чиқариш таҳлилининг обьектлари бўлиб эса қуйидагилар 
ҳасобланади: 
• маҳсулотлар турлари ва ассортименти бўйича ишлаб чиқариш ҳажми; 
• маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги; 
• ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг таркиби; 
•ишлаб чиқаришнинг маромийлиги ва узлуксизлиги. Бугунги бозор иқтисодиёти 
шароитида корхоналарнинг маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш хажмларини 
таҳлил этишда молиявий ва бошқарув таҳлилининг асосий ахборот манбалари бўлиб 
қуйидагилар ҳисобланади; 
• корхонанинг бизнес режа маьлумотлари; 
• «Корхона (бирлашма)ларнинг маҳсулоти бўйича ҳисоботи» (1П шакл) номли 
статистик ҳисоботи маьлумотлари; 


• «Тайёр маҳсулотлар ҳаракати» тўғрисидаги 16-сонли ведомост; 
• «Бухгалтерия баланси» (1шакл) маьлумотлари; 
• «Молиявий натижалар тўгрисидаги ҳисобот» (2шакл) маьлумотлари ва бошқа 
ахборот манбалари. 
5.2. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими ва 
улардан таҳлилда фойдаланиш 
Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида саноат корхоналарининг ишлаб чиқарган 
маҳсулотлар ҳажми миқдорий, шартли миқдорий, меҳнат ва қиймат ўлчовларида 
ўрганилиши мумкин. Бу ўлчовлар таркибида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмини 
ўрганишда қийматда ҳисобланган кўрсаткичларни таҳлил этиш муҳим ўрин эгаллайди. 
Яьни, корхона бўйича барча турдаги ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми қиймат 
ўлчовида умумлашади. Бошқарув таҳлили учун саноат корхоналари ишлаб чиқарган 
маҳсулот ҳажмини ўрганишда қуйидаги умумлаштирувчи кўрсаткичлар ўрганилади; 
• ялпи маҳсулот; 
• товар маҳсулоти; 
• сотилган маҳсулот. 
Ялпи маҳсулот — бу корхонанинг маьлум бир даврда (кун, ой, чорак, йил) ишлаб 
чиқарган маҳсулоти, кўрсатган хизмат ва бажарган ишларининг амалдаги ва солиштирма 
баҳода ўлчанган ҳажмига айтилади. Бунда унинг таркибига ишлаб чиқарилган тайёр 
маҳсулот, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш 
қийматлари, корхонанинг ўз капитал ремонти учун сарфланган ярим фабрикатлар 
қиймати, буюртмачиларнинг хом-ашёсидан тайёрланган маҳсулотлар қиймати ҳам 
қўшилган ҳолда акс этади. Ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот ҳажми корхонанинг қуввати, 
имконияти ва ихтисослашувини ўрганишга ҳамда таҳлил ўтказишга имконият яратади. 
Товар маҳсулоти — бу истеьмолчиларга етказиб бериш учун мўлжалланган 
маҳсулотлар бўлиб, ялпи маҳсулотдан шу жиҳатлари билан фарқ қиладики, унинг 
таркибига тугалланмаган ишлаб чиқариш ва корхона ички истеьмоли (обороти) учун 
фойдаланилган маҳсулотлар ҳамда буюртмачиларнинг хом-ашёсидан тайёрланган 
маҳсулотлар киритилмайди. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish