Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

14.7. Пул оқимини башоратлаш 
Иқтисодиётнинг эркинлашуви шароитида корхоналар фаолиятини тўғри ва 
оптимал бошқариш бирмунча мураккаб жараёндир. Жумладан, корхонанинг пул 
маблағлари ва пулга тенглаштирилган қийматликлари оқимини рационал 
бошқариш корхоналар фаолиятининг давомийлигини ҳамда узлуксизлигини 
таьминлайди. Яьни пул маблағлари ҳисобини тўғри ташкил этиш ҳамда уларни 
доимий равишда таҳлил қилиб туриш корхона фаолиятининг молиявий 
имкониятларини кенгайтиради. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида 
бозор муносабатларини ривожланишининг характерли томонларидан бири унда 
молиявий бозор ва унинг барча жабҳаларини тез сурьатлар билан 
ривожланаётганлиги ҳисобланади. 
Худди шунингдек, молия бозорининг асосий унсурларидан бири — бу пул 
маблағлари бўлиб, унинг ҳисобини юритишда бухгалтерия ҳисобининг 
«ҳисоблашиш» ёки «кассали» усулларининг қайси бири қўлланилса корхона учун 
иқтисодий самараси юқори бўлишлигини ўрганиш муҳимдир. 
Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августида тасдиқланган «Бухгалтерия 
ҳисоби тўғрисидаги» Қонуни, 1999 йил 5 февралдаги «Маҳсулот (иш, хизмат) лар 
таннархига киритиладиган, маҳсулот (иш, хизмат) ларни ишлаб чиқариш ва сотиш 
харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шаклантириш тартиби 
тўғрисидаги» Низом ва бошқа меьёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда корхонанинг сотиш 
жараёнларидан кўрган молиявий натижаларини аниқлашда юқоридаги усулларни 
қай бири қўлланилиши тўғрисида аниқ фикрлар билдирилган. Унда бу 
усулларнинг қайси бирини қўллаш корхона ҳисоб сиёсатига боғлиқ эканлиги 
айтиб ўтилган, холос. 
Корхоналарда пул маблағлари оқимини рационал бошқариш учун корхонанинг 
келгусидаги пул маблағлари оқимини башоратлаш муҳим ҳисобланади. Бунда 
корхонанинг молиявий менежери томонидан пул маблағларининг кирими ва 
чиқимига оид бор бўлган манбалари йиғилиши ҳамда ўрганилиши лозим. Одатда 
кўпчилик кўрсаткичларни катта аниқлик даражасида башоратлаш бирмунча 
мураккаб жараёндир. Айрим ҳолларда режалаштирилган даврдаги пул маблағлари 
бюджетининг ташкил топиши, башорат қилинган пул маблағлари оқимига мос 
келади. 
Корхоналар келгусида фойдасини максимал даражага йетказиб, ўз фаолиятини 
рационал равишда юритиш учун қар қандай шароитда ҳам пул оқимини башорат 
қилишнинг оптимал усулларини танлаши лозим. Бунда корхона молиявий 


221 
менежеридан иқтисодий стратегияни тўгри танлай билишни, пул оқимлари 
ҳисобини аниқ ва тўғри юритишни талаб этади. Бизнинг назаримизда корхонанинг 
молиявий менежери корхона пул оқимларини башорат қилишда бир қанча 
босқичларни босиб ўтиши лозим. Бу босқичлар қуйидагилардан иборат бўлиши 
керак: 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish