Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти


Маҳсулот турлари бўйича таннархнинг таҳлили ва унга таьсир этувчи



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

 
9.9. Маҳсулот турлари бўйича таннархнинг таҳлили ва унга таьсир этувчи 
омиллар таҳлили 
Алоҳида маҳсулот турлари бўйича ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ва 
маҳсулотлар таннархини аниқлаш, молиявий натижага дахлдор бўлган элементларни 
иқтисодий жараёнларнинг тури, ўрни, жойи ва жавобгарлик бўйича ҳисобга олиниши ва 
назорат қилиниши корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини бошқаришда муҳим 
ҳисобланади. Алоҳида олинган маҳсулотлар ишлаб чиқариш таннархини аниқлашга 
ҳисоб-китобларнинг муҳим обьйекти сифатида қаралади. Бунда маҳсулот таннархининг 
тўғри аниқланишига аҳамият берилади. Маҳсулотлар таннархини аниқлаш ва ҳисобга 
олиш, молиявий натижавийликни таркибли ўрганиш билан бирга, фойданинг шаклланиш 
қаторларини тўғри баҳолаш имконини беради. Бир хилдаги маҳсулот турларини ишлаб 
чиқарадиган корхоналарда маҳсулот таннархининг қиёсий таҳлили ва унинг натижалари 
иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини оширишга хизмат қилади. 


Алоҳида олинган маҳсулотлар таннархининг таҳлили харажатларни иқтисодий 
элементлари бўйича эмас, балки, харажат моддалари бўйича ўрганишни, уларнинг режага 
ва ўтган йилларга нисбатан ўзгаришларига баҳо беришни ҳамда ўзгариш сабабларини 
ўрганишни тавсифлайди. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг калкуляция моддалари ишлаб 
чиқариш ва технология жараёнлари хусусиятига боғлиқ. Саноат корхоналаридаги 
калкуляция моддалари таркибини бир хил кўринишга эга бўлиши таннархни умумий 
ҳажмда ва моддалари бўйича таҳлил этиш имконияти туғилади. Бундай таҳлил бозор 
иқтисодиёти шароитида маҳсулот бирлигига белгиланадиган нархни аниқлашда фойда ва 
рентабелликни ошришда муҳим ўрин тутади. 
Маҳсулотлар ишлаб чиқариш таннархига ва унинг ўзгаришига таьсир этувчи 
омилларни харажат моддаларининг ҳар бир тури бўйича алоҳида таркиблаш мумкин. 
Масалан, материал харажатлар ёки хомашё харажатлари қатори бўйича харажатлар 
ўзгаришига моддий сарфлар меьёрининг ўзгариши, уларни сотиб олиш баҳоларининг 
ўзгариши таьсир қилса, меҳнат ҳақи харажатларининг ўзгаришида ишчилар сони ва бир 
ходимга тўғри келадиган иш ҳақларининг ўзгариши таьсир қилади. Амортизация 
харажатлари бўйича ҳам худди шу шакдда таркиблашни айтиб ўтиш мумкин, яьни, 
амортизацияланган қийматнинг ўзгариши, амортизация меьёрлари, шунингдек, 
амортизация ажратмалари ажратиладиган асосий воситалар тури, салмоғига боғлиқ ва 
ҳоказолар. Омиллар таьсирини аниқлашда ҳар бир таьсир бирлиги алоҳида ва бошқа 
омиллар таьсирисиз ўрганилади. 
Жадвал маьлумотлари шуни кўрсатадики, «А» маҳсулотни ишлаб чиқариш учун 
сарфланган харажатлар иккинчи корхонада биринчи корхонага қараганда 70 сўм иқтисод 
қилинган. Ҳар бир харажат моддасини бир-бири билан таққослаш уларнинг 
структурасини ўрганиш туфайли шундай хулосага келиш мумкин:
2-корхонада четдан келтирилган ярим фабрикат тайёр детал ва маҳсулотнинг бошқа 
қисмлари 1- корхонага нисбатан кўпроқ келтирилиши маҳсулот таннархидаги меҳнат 
ҳақи харажатларининг улушини 1-корхонадаги 24,8 фоиздан 2-корхонада 21,3 фоизга 
қисқартиришга эришилган. Шу туфайли 2-корхонада структуравий ўзгаришлар туфайли 
таннарх 70 сўмга пасайган. 
43-жадвал 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish