Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти


Меҳнат унумдорлиги билан ўртача иш ҳақи ўртасидаги нисбатнинг



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

 
9.7. Меҳнат унумдорлиги билан ўртача иш ҳақи ўртасидаги нисбатнинг 
ўзгаришини маҳсулот таннархига таьсирининг таҳлили 
Меҳнат унумдорлиги билан ўртача иш ҳақи узвий боғлиқ. Меҳнат унумдорлигининг 
ўсиши иш ҳақининг ҳам ортишига олиб келади. Корхонада ишни тўғри ташкил этиш, 
моддий рарбатлантириш системасини тўғри ёьлга қўйиш натижасида меҳнат 
унумдорлиги ортади. Таҳлил этишда меҳнат унумдорлигининг ўсиш даражаси ўртача иш 
ҳақининг ўсиш даражаси билан таққосланади. Меҳнат унумдорлигининг иш ҳақига 
нисбатан юқори даражада ўсиши маҳсулот таннархидаги иш ҳақининг улушини 
пасайишига олиб келади. Таҳлил этишда меҳнат унумдорлигининг ўсишини ҳар бир 
фоизига тўғри келадиган ўртача иш ҳақини ўсиш даражаси режада белгиланган 
кўрсаткичлар билан таққосланиб, унинг ўзгариш сабаблари аниқланади. 
Меҳнат унумини иш ҳақининг ўсишвдан юқори бўлиши ва буни таьминланиши 
иқтисодий қонуният ҳам ҳисобланади. Негаки, маҳсулот ҳажмини оширмасдан туриб, иш 
ҳақини ошириб бўлмайди. Шу сабабли, корхоналар иш ҳақи фондини ва унинг базасини 
тартибга солишда маҳсулот ҳажмининг солиштирма баҳолардаги ўсишига муҳим аҳамият 
берилади. 
 
9.8. Материал харажатларига «сарф меьёри» ва «материал баҳоси» ўзгариши 
таьсирининг таҳлили 
Ишлаб чиқариш харажатларининг таркибида асосий улушни бевосита материал 
харажатлари ташкил этади. Уларнинг салмоғи айрим саноат корхоналарида салкам 60—
80 % ни ташкил этади. Шу жиҳатдан материал харажатларининг ўзгариши ва ўзгариш 
сабабларини ўрганишдаги муҳим вазифа, уларни (маҳсулот ҳажмининг камайишига ёьл 
қўймаган ҳолда) иқтисод қилиш ва улардан самарали фойдаланишдир. Йенгил саноатда 
маҳсулот таннархида материаллар харажати юқори салмоққа (6080%) эга. Шу боис 
таннархни пасайтириш резервларини аниқлаш мақсадида материал харажатини режага 
нисбатан ўзгариш сабаблари аниқланмоғи лозим. Таҳлил учун керакли маьлумотлар 
маҳсулот калкуляцияси номли ҳисобот шаклидан олинади. Бу ҳисобот шаклида маҳсулот 
бирлигининг ишлаб чиқариш учун сарфланган материаллар турлари, уларнинг миқдори, 
материал баҳоси келтирилган. Маҳсулот бирлиги учун сарфланган материаллар 
харажатини аниқлаш учун маҳсулот бирлигига сарфланган материаллар миқдорини 
материал баҳосига кўпайтириш лозим. Таҳлил этишда ҳақиқий материаллар харажати 
режа билан таққосланиб, улар ўртасидаги фарқида қуйидаги омиллар таьсири 
ҳисобланади. 
1. Материаллар миқдорининг ўзгариши (сарф меьёри). 
2. Материаллар баҳосининг ўзгариши (баҳонинг ўзгариши). 
Бу омилларни материаллар харажатига бўлган таьсирини занжирли боғланиш усули 
орқали аниқлаш мумкин. Бунинг учун материаллар харажати 3 хил кўринишга эга 
бўлиш лозим. 
 
 
 


1. Режадаги материаллар харажати (режадаги сарф меьёри режадаги баҳода). 
2. Ҳақиқий материаллар харажати (ҳақиқий сарф меьёри ҳақиқий баҳода). 
3. Шартли материал харажати (ҳақиқий сарф меьёри режадаги материал бақоси 
бўйича). 
Ҳар 3 кўрсаткични бир-бири билан таққослаш орқали материаллар харажатига сарф 
меьёрини ҳамда материал баҳосининг ўзгаришини таьсири ҳисоблаб топилади. 
Материалларнинг ўриндош қийматлари билан алмаштирилиши ва ҳоказоомиллар таьсири 
ҳам, албатта, ушбу икки омил таьсирида ҳисоб-китоб қилинади. Омиллар таьсирини 
аниқлашда иқтисодий таҳлилнинг боғланиш ва алоқадорлик учун мос бўлган усуллари 
қўлланилади. 
Таҳлил жараёнида барча русийзабон, ўзбек, тожик, қозоқ, қирғиз каби фуқаролар 
давлат манфаатларидан келиб чиқиб корхонага баҳо берадилар. 
Материал харажатлар маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига таьсир қилувчи ўзгарувчан 
харажатлар ҳисобланади. Шу сабабли уларнинг ўзгаришини ўрганишда, албатта, ўзаро 
алоқадорлик даражасига ҳам аҳамият бериш талаб этилади. Бунда ҳар бир сўмлик 
маҳсулот ҳажмига тўгри келадиган ёки ишлаб чиқариш харажатларининг материал 
сиғими кўрсаткичларига муҳим эьтибор берилиши лозим. 
Материал харажатлар ўзгаришига таьсир этувчи омилларнинг бир неча жиҳатини 
келтириш мумкин. Лекин ҳисоб-китоб қилинадиган икки омилни фарқлаш лозим. Булар 
материал харажатлар сарф меьёри ҳамда материал харажатлар баҳосининг ўзгаришидир. 
41-ж а д в а л 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish