Ўзбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


ПАЙВАНД ХОМАКИЛАРНИНГ ТЕХНОЛОГИКЛИГИНИ



Download 2,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/81
Sana10.07.2022
Hajmi2,95 Mb.
#768501
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   81
Bog'liq
Mashinasozlik 01

4.2. ПАЙВАНД ХОМАКИЛАРНИНГ ТЕХНОЛОГИКЛИГИНИ 
ТАҲЛИЛИ 
 
Пайванд буюмларнинг технологиклиги деганда ушбу буюмни 
мустаҳкамлиги, бикрлиги, чидамлилиги, агрессив муҳитлар таъсирига 
турғунлигини таъминлаган ҳолда энг осон, тез ва тежамли ишлаб чиқариш, 
ташиш, ўрнатиб-йиғиш, ишончли ишлатиш тушунилади. Технологикликка 
металлни, пайвандланадиган элементларнинг шаклини, пайвандлаш турини, 
пайванд зўриқишлар ва деформацияларни камайтириш тадбирларни танлаш 
орқали эришилади. 
Буюм тузилишини таҳлил қилганда ва кесим ўлчамларини таҳминан 
ҳисоблаганда конструкция яхлит ѐки пайванд бўлиши унча муҳим эмас. 
Пайвандлаш билан боғлиқ масалалар буюмни алоҳида қисмлари ўрганиб 
чиққанда пайдо бўлади. Пайванд бирикмаларни жойлашиши режаланганда 
ташкилий қисмларнинг нафақат шакли ва ўлчамлари, балки дастлабки 


71 
хомакиларни олиш усуллари, бирикмалар турлари, пайвандлаш усуллари 
ҳисобга олиниш керак. Буюмни алоҳида қисмларга ажратиш вариантини 
танлаш конструкциянинг технологиклигини белгилайди. 
Пайванд конструкциянинг энг маъқул варианти қуйидагиларни жавоб 
бериши керак: 

керакли ишончлилигини таъминлаш; 

иложи борича оддий шаккли ва камроқ деталлардан иборат; 

пайвандлаш ишларнинг ҳажми кам; 

пайванд бирикмаларни ҳосил қилиш учун қулай; 

сифатни назорат қилиш учун осон ва қулай; 

ишлаб чиқариш учун осон; 

энг кичик масса ва таннархига эга; 

осно ташиш мумкин; 

эстетик (чиройли) бўлиши керак. 
Йирик ва оғир деталлар учун хомакиларни алоҳида қисмларга ажратиб 
лойиҳалаш баъзи ҳолатларда керакли қурилма ва қувватлар етишмаслиги 
туфайли ягона ечим бўлиши мумкин. Мураккаб деталларни алоҳида 
қисмларига ажратишда оддий шаклларни қулай усуллар билан пайвандлашни 
таъминлаш керак. Масалан, пўлатдан тайѐрланган катта ўлчамли мураккаб 
қуймани яхлит қуйиш учун дастаки қолиплаш усули қўлланилади. Пайванд 
хомакини лойиҳалаш вариантида машиналарда фойдаланиб алоҳида 
қисмларини қуйиб олиш мумкин бўлади – бу меҳнат сарфини кескин 
камайтиради.
Баъзи ҳолатларда пайванд буюмнинг ҳар хил қисмларига таъсир 
қиладиган кучлар анча фарқланади, бунда материалларни ва хомакилар олиш 
усулларини алоҳида қисмларига қуйиладиган талабларни ҳисобга олиш 
керак.
Пайвандлаш усулини ва бирикма турини танлашда хомакилар 
металларини пайвандланувчанлигини, йиғиш-пайвандлаш операцияларни 
бажариш қулайлигини, қўшимча металлнинг маркасини ва кейинги термик 
ишлаш зарурлигини ҳисобга олиш керак. Бу омиллар пайванд бирикманинг 
механик хоссаларини, рухсат этилган зўриқиш қийматини, буюмни 
мустаҳкамлигини ва ишончлилигини белгилаб беради. 
Ишчи лойиҳада пайванд бирикмаларнинг ўлчамлари аниқлаштирилади. 
Чизмаларда пайванд бирикмани четларига ишлов бериш характери, 
ўлчамларга кейинги механик ишлов беришни ҳисобга олиб жоизликлар 
кўйилади. 
Пайванд хомакини лойиҳалаш жараѐнида пайванд зўриқишлар ва 
деформациялар ҳосил бўлишини ҳисобга олиб, уларни кейинги термик 
ишлов бериш, пресслаб тўғирлаш ва бошқа махсус операциялар ѐрдамида 
йўқотиш йўлларини белгилаш керак. Пайванд деформациялар ўлчамлар 
аниқлигини пасайтиради ва механик ишлов бериш учун катта қўйимлар 
белгиланишига олиб келади. 
Пайванд бирикманинг баъзи қисмларида бир текис қизимагани туфайли 
пайванд зўриқишлар ва деформациялар ҳосил бўлади. Энг кўп қизиган 
қисмида металл пластик деформацияланади ва қисқаради, совигандан кейин 
қолдиқ қисқариш қолади ва бу ҳолат хомаки шакли ўзгаришига олиб келади. 


72 
Чизиқли ўлчамларнинг абсолют қисқариши узунликларга пропорционал 
бўлади. Шулар туфайли пайванд зўриқишлар ривожланишининг асосий 
қонуниятлари қуйидагилардан иборат:

пластик деформация соҳаси, яъни пайвандланадиган металл ҳажми ва 
хомакини қиздириш соҳасини ошиши билан абсолют қисқариш ҳам ошади; 

пайвандланадиган металл буюмнинг оғирлик марказига нисбатан 
симметрик жойлашса, пайвандланадиган элементларнинг фақат ўлчамлари 
ўзгаради, яъни буюмни ҳам бўйлама , ҳам кўндаланг йўналишда кичрайиш 
вужудга келади; 

пайвандланадиган металл буюмнинг оғирлик марказига нисбатан 
асимметрик жойлашса, пайвандланадиган элементларнинг шакли ўзгаради, 
яъни буюм эгилади ва бурчакли деформация вужудга келади; 

деформация миқдори қолдиқ кичрайиш ва пайвандланган хомакининг 
дуеформацияга қаршилик кўрсатиш хусусиятига боғлиқ; 
Ташқи пайванд деформацияларни камайтириш тадбирлари қолдиқ 
кичрайишни камайтиришга, унинг асимметрик жойлашишини йўқотишга, 
пайвандланган 
элементларнинг 
деформацияга 
қаршилик 
кўрсатиш 
хусусиятини оширишга қаратилган. Улар буюмни лойиҳалаш ѐки тайѐрлаш 
босқичларида амалга оширилиши мумкин. Одатда пайванд деформацияларни 
тўлиқ йўқотиб бўлмайди, шунинг учун тайѐр пайванд хомакилар ҳам 
тўғирланиши мумкин. 

Download 2,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish