69-расм. Абсорбцион минора. Кислотанииг концентрацияси тинимсиз ортиб боради ва миноранинг энг пастки қисмида 99% га етади. Бу ерда кислота минорага кираётган ва тар-кибида 7% гача SO3 бўлган газ билан учрашади. Миноранинг юқорисига кўтарилаётган SO3 нинг концентрацияси тобора камаяди ва миноранинг юқори қисмидан юборлаётган кислота билан учрашган газда амалий жиҳатдан SO3 бўлмайди. Газ ва суюкликнинг қарши оқимда ҳаракатланиши ҳисобига олтингугурт (IV)-оксиди тўла равишда ютилади ва юқори концентрацияли кислота олинади.
Ҳосил бўлган кислотанинг бнр қисми омборларга жўнатилади, қолганини эса яна суюлтириб минорани суғоришга юборилади. Суғорилаётгаи кислота миқдори тўлдиргичларни ҳўллашга етадиган бўлиши керак.
Минорадан чиқаётган кислотани тўппа-тўғри яна суғоришга жўнатса бўладими? Минорадан тушаётган кислота экзотермик реакция иссиқлиги ҳисобига қизийди ва шу сабабли уни олдин совутиш керак. Бунинг учун уни сув орасидан ўтказилган найсимон совуткич орқали ўтказилиб совутилади.
Олеум олишда ҳам концентрланган сульфаг кислота олиш усули қўллашмади. Олеум билан суғорилаётган миноранинг пастидан юқорига қараб SO3 бўлган газ аралашмаси юборилади ва бунда олеум концентрацияси бирмунча ошади. Минора орасидан ўтган газдан маълум миқдорда олтингугурт (VI-оксиди SO3 бўлади ва шу сабабли уни концентрланган сульфат кислота билан суғорилган иккинчи минора орқали ўтказилади.
Савол ва топшириқлар 1.Г+СқС типидаги гетероген реакцияларда зарур бўлган тезликларга қандай эришилади?
2.Қарши оқимнинг: 1)газлар аралашмасидан газни суюқлик ёрдамида ажратиб олишда: 2)иссиқлик алмаштиргич аппаратларида роли қандай?
3.Заводларда: 1)экзотермик реакцияларни; 2)қантар реакцияларни: 3)гетероген реакцияларни; 4)каталитик реакцияларни амалга оширишнинг умумий принципларини таърифлаб беринг. Қайтар кимёвий реакцияларни қайтмас реакциялар билан солиштиринг. Ҳамма турдаги гетероген реакцияларни ўтказишнинг алоҳида оптимал шароитларини айтиб беринг.
4.Ҳароратни бошқариш ва энергия сарфини камайтиришда қаидай жараёнлардан ва аппаратлардан фойдаланилади?
5.Водород сульфиддан сульфат кислота ишлаб чиқаришдаги ҳар бир реакциянинг физик-кимёвий шароитларини, оптимал шароитларни ва аппаратлар танлаш масаласини таърифлаб беринг. Печ газини тўппа-тўғри контакт аппаратда юборилса бўладими? Бунда сув буғи халақит бермайдими? Олтингугурт (IV)оксиди ва сув буғи аралашмасидан сульфат кислота ишлаб чиқаришнинг оптимал шароитларини ва аппаратларни таклиф қилинг.
II