2-§. Молекуляр азотдан азотли бирикмаларни ҳосил қилиш
Сиз дастлаб азот билан кислород ўртасида борадиган реакцияни мисол келтирасиз, дейиш мумкин:
N2 + О2 қ 2NО - Q
Табиатда электр учқунлари таъсирида нитратлар ҳосил бўлиш процессининг бошланғич босқичидан иборат бу реакцияни Г.Кавендиш кашф этган бўлиб, у бу ҳақда 1785 йилда маълумот берган. Кейинчалик XIX аср мобайнида азот одатдаги ҳароратда литий билан юқори ҳароратда ишқорий ер металлар билан магний ҳамда алюминий билан реакцияга кири-шиб нитридлар ҳосил қилиши аниқланган. 10000С га яқин ҳароратда азот билан кальций карбид ўртасида реакция бориб, кальций цианамид ҳосил бўлади:
N2 +CaC2 қ CaCN2 + C + Q
Кўпчилик тадқиқотчилар азотни водород билан бириктиришга—аммиак синтез қилишга ҳаракат қилдилар, аммо бу вазифани бутун XIX аср мобайнида ҳал қилиб бўлмади. Фақат ҳозирги асрнинг биринчи ўн йиллигида бу борада муваффақиятли тажрибалар ўтказилди. Айни вақтда атмосфера азотидан азотли ўғитлар ишлаб чиқариш саноатини ташкил этиш зарурати туғилди. Агар жуда қисқа муддат ичида бу масала ҳал этилмаса, инсоният очидан ўлади, ахир чили селитраси фақат қисқа муддаттагина етади-да, деган шов-шувлар эшитила бошлади.
Сиз ўзингизни бундай саволга жавоб қайтарадигаи олимлар ўрнига қўйинг. Сиз азотни фиксациялашнинг қандай усулини танлар эдингиз? Жавобни асослаш керак бўлади.
Сиз, афтидан, биринчи навбатда азот билан кислороднинг реакциясига аҳамият бериш кераклигини айтар эдингиз, чунки бу реакция бутун бир аср давомида кимё дарсларида кўрсатиб келинган (NО ни электр ёйда синтез қилиш ҳозирги вақтда ҳам мактаб кимё кабинетларида демонстрация қилинмоқда). Бунда хом ашё ҳаводир. Азот (II)-оксид NО дан, нитратлар ҳосил қилиш йўллари ҳам аён. Азотни фиксациялашнинг айнан шу усули саноатда XX асрнинг биринчи ўн йиллигида амалга оширилган. Булар билан бир қаторда кальций цианамид ҳам синтез қилинган; кальций цианамид бирмунча яхши азотли ўғитдир. Юқорида келтирилгаи реакция асосида ҳосил қилинган кальций цианамидда кўпи билан қанча миқдор азот бўлишини ҳисобланг.
Саноатчилар аммиак синтез қилиш мумкинлиги ҳақида ўйлаганлари ҳам йўқ, фақат ўша замоннинг энг кўзга кўринган олимларигина бундай реакция устида текшириш ишлари олиб бориб, бу реакция келажакда азот саноатига асос бўлишини олдиндан айтдилар. Маълумки, бу умидлар тўла-тўкис рўёбга чиқди. Ҳозирги вақтда аммиак синтез қилиш амалда атмосфера азоти боғланадиган ягона реакциядир. Кальций цианамид жуда оз миқдорда ишлаб чиқарилади. Бир нечта заводда ташкил этилган азот (II)- оксид ҳосил қилиш 20-йилларнинг охирларига келиб аммиак синтез қилиш конкуренциясига бардош бера олмасдан тўхтаб қолади. Қуйида 10-жадвалда СНГ давлатларида аммиак ишлаб чиқаришнинг ўсиши тўғрисидаги маълумотлар келтирилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |