Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги олий ўқув юртларининг талабалари учун дарслик сифатида тавсия этган


-расм. Сульфат кислотa сувдаги эришмаларнинг қайнаш ҳароратлари



Download 8,53 Mb.
bet68/155
Sana09.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#540075
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   155
Bog'liq
01. kirish

6 6-расм. Сульфат кислотa сувдаги эришмаларнинг қайнаш ҳароратлари.
Анча кучли концентрацияли эритмалар қайнатилганда сульфат кислота ҳам буғланади, лекин унинг буғдаги концентрацияси
суюқликдагидан анча кам бўлади. Бу қонуният 98,3% ли кислота ҳосил бўлгунча кузатилади. Бу кислота буғлатилганда таркиби худди суюқликнинг таркиби каби буғ ҳосил бўлади. Бундай аралашма азеотроп аралашма дейилади.
Кимё лабораториясида 40% ли сульфат кислотадан қандай қилиб 65% ли кислота ҳосил қилиш мумкин? Азеотроп аралашмани қиздириб ажратса бўладими? Диаграммада нима сабабдан 100% ли кислотанинг қайнаш нуқтаси йўқ?
Сульфат кислотада олтингугурт (У1)-оксиди яхши эрийди. Ҳосил бўладиган эритма олеум дейилади. Масалан, 20% олтингугурт (У1)-оксиди тутган сульфат кислотани 20% ли олеум деб аталади.
Сизга маълумки, сульфат кислота сувда диссоцияланади ва диссоцияланиш даражаси анча юқори—у кучли кислота. Концентрланган сульфат кислота оксидлаш хусусиятига эга. У кўпгина органик моддалар билан реакцияга киришиб, сульфокислоталар ҳосил қилади; айниқса ароматик бирикмалар осон сульфоланади. Сульфат кислота каталитик хусусиятга ҳам эга; масалан, у изобутанни олефинлар билан алкиллашни тезлаштиради.
Шундай қилиб, сульфат кислота ундан турли мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган хоссаларга эга. Шунга эътибор бериш керакки, бу кислота ишлаб чиқариладиган хом ашё табиатида жуда кўп миқдорда мавжуд, у ҳеч қандай қийинчиликлар билан боғлиқ эмас, кислота ишлаб чиқариш усуллари нисбатан оддий ва шу сабабли маҳсулотнинг таннархи ҳам юқори эмас.
2-§. Сульфат кислотанинг ишлатилиши
Сульфат кислотанинг хоссаларидан маълумки, бошқа кислоталар, масалан, дала шпатидан фторид кислота, фосфоритлардан фосфат кислота, шунингдек турли сульфатлар олишда ишлатилади.
Қуйидаги реакциялар тенгламаларини тузинг ва олиниш усулларини тавсифланг;
А) табиий тузлардан фторид, фосфат ва хлорид кислоталар,
Б) аммоний сульфат, темир купороси (пўлатни ювишдаги қўшимча маҳсулот), рух купароси, титан сульфат.
Минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда сульфат кислотанинг аҳамияти қандай? Сульфат кислота дегидратловчи модда сифатида масалан, газлар аралашмасини қуритишда кўп фойдаланилади. Концентрланган сульфат кислотанинг дегидратловчи хусусияти билан бирга, қайнаш ҳароратсининг юқорилиги ундан органик моддаларни нитролашда фойдаланишга ёрдам беради.
Бензолнинг нитроланиш реакцияси тенгламасини тузинг ва нитролловчи аралашма таркибига нима сабабдан сульфат кислота қўшилишини тушунтириб беринг.
Бўёқлар, доривор моддалар, ионитлар ва бошқалар синтез қилишда хом ашё сифатида ишлатиладиган бензол сульфокислоталар ва бошқа органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш сульфат кислотанинг органик бирикмаларни сульфолаш хоссасига асосланган.
Сульфат кислотанинг бензол билан реакцияси тенгламасини тузинг.
Сульфат кислотанинг бу хоссасидан нефтни қайта ишлаш саноатида бензин, керосин ва ёғларни қўшилмалардан тозалашда фойдаланилади, чунки бундай қўшилмалар нефть маҳсулотларини сақлаш давомида қуюқлашиб, уларни ифлослантиради. Қўшилмалар сульфат кислота билан реакцияга киришиб, тозаланиладиган материалларда эримайдиган кислоталарнинг эфирларини ва полимерланиш маҳсулотларини ҳосил қилади. Чунончи, олефинлар сульфат кислота билан реакцияга киришганда кислотали эфирлар ҳосил бўлади:

Нефть дистиллятларидаги сульфидли бирикмалар сульфат кислота таъсирида қисман оксидланади. Масалан, водород сульфид оксидланиб, олтингугурт ва унинг (IV)-оксидини ҳосил қилади:
Н2S + H2SO4 қ S + SO2 + 2Н20
Сульфат кислота изобутанни бутиленлар вя шунга ўхшаш моддалар билан алкиллаб бензинларнинг юқори октан сонига эга бўлган компонентларини, масалан, изооктан ишлаб чиқаришда реакциянннг катализатори ҳисобланади.
Изобутанни алкиллаш реакциясининг тенгламасини тузинг.
Сульфат кислота саноатининг икки юз йиллик тарихи давомида унинг ишлатилиш соҳалари ўзгариб турди. Хлорид кислотани ва содани ош тузидан натрий сульфат орқали олиш анчадан буён қўлланилмаяпти. Азотли ўғит — аммоний сульфатни ишлаб чиқариш камайиб бормоқда. Ҳатго кокс—кимё ишлаб чиқаришида кокс гази таркибидаги аммиак сульфат кислота ёрдамида ажратиб олинар эди, ҳозир у фосфат кислота ёрдамида сиқиб чиқарилмоқда (нима сабабдан?). Сульфат кислотанннг кўпгина қисми оддий суперфосфат ишлаб чиқарадиган заводларда ишлатилади, лекин бундай ишлаб чиқариш кенгаймаяпти. Пўлатни кислота билан ювишда ҳам сульфат кислотадан фойдаланиш камаймоқда, бу мақсадда сульфат кислота ўрнига хлорид кислота қўлланила бошлади. Нефтни қайта ишлаш саноатида сульфат кислота ишлатилмайдиган яна ҳам такомиллашган тозалаш усуллари татбиқ этилмоқда.
Лекин сульфат кислотага бўлган талаб камайиш ўрнига тобора ортмоқда, чунки эски истеъмолчилар ўрнига янгилари пайдо бўлмоқда. У тобора ошиб бораётган миқдорда концентрланган ўғитлар олишнинг хом ашёси бўлган фосфат кислотани ишлаб чиқаришга сарфланмоқда. Унинг каттагина қисми титан (IV) - оксид, сунъий ювиш моддалари, баъзи кимёвий толаларни ишлаб чиқаришга сарфланмоқда. Янги истеъмолчилар кислота сифатига янги талаблар қўймоқдалар: айниқса концентрланган кислота, олеум ва 100% ли олтингугурт (VI)-оксидга бўлган талаб жуда тез ортиб бормоқда. СНГ давлатларида сульфат кислота ишлаб чиқариш (100% ли кислота ҳисобида) қуйидагича ортиб
борди (7 - жадвал): 7 - жадвал

Йиллар

Миқдори, минг т

1913

145

1940

1587

1960

5398

1965

8518

1970

12059

1990

15782


Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish