63-расм Мавҳум қайновчи қатламли реакциялар.
– сувли совитгич
– газ тақсимловчи конус
– катализаторнинг мавҳум қайнаш қатлами.
Кўпинча нефть маҳсулотларини парафазали крекинглашда ишлатилади. Катализатор заррачалари тўхтовсиз ҳаракатда бўлган контактли аппаратлар. Катализатор заррачаларининг ўлчови 0,1 мм дан кичик бўлади. Улар бугун реактор ҳажми бўйлаб тўхтовсиз ҳаракатда бўлади. Бундай турдаги реакторларнинг камчилиги; А) асосий ва кўшимча маҳсулотлардан катализатор заррачаларини ажратиб олиш қийин бўлади. Б) Катализатор массаси йўқолтилади.
141
64- расм. Тўхтовсиз қайновчи қатлам усулида ишловчи печ
И к к и н ч и қ и с м
АСОСИЙ КИМЁВИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАР
I боб
АНОРГАНИК МАҲСУЛОТЛАР ТЕХНОЛОГИЯСИ
1-§ СУЛЬФАТ КИСЛОТА
Сульфат кислотасининг кимёвий формуласи H2SO4 бўлиб, унинг молекуляр оғирлиги 98,08 угл. бирлигига тенг. Тузилиш формуласи.
HO
HO
Сульфат кислота нормал шароитда (tқ00C, pқ1 атм) рангсиз, хидсиз модда. Сульфат кислота 81,63% SO3 ва 18,37% сувдан иборатдир; яъни SO3 + H2O қ H2SO4 + Q
Cульфат кислотаси биринчи бўлиб, 9 аср бошларида араб алхимиги Жабр Ибн Хайян (русчасига Гебер) томонидан темир купоросини қиздириб, ундан чиққан газларни сувда ютдириш натижасида олингандир. Шунинг учун хам, шу вақтга қадар сульфат кислотасининг қуюқ кислотасининг эритмасини техникада купорос мойи деб аталади. Бу 93-95% лик сульфат кислотасидир. 1742 йили улуғ рус кимёгари М.В.Ломоносов бу суюқликка сульфат кислотаси деб ном берди. Шуни таъкидлаш мумкинки, бундан 10-15 йиллар муқаддам бутун дунёда 1400 дан ортиқ сульфат кислотаси қурилмалари ишлаб турган бўлиб, улар йилига 150 миллион тоннадан кўпроқ сульфат кислота ишлаб чиқарган. Дунёда сулфат кислотаси ишлаб чиқариш бўйича А+Ш 1-ўринда бўлиб, у ерда йилига 37-39 миллион тонна сульфат кислота ишлаб чиқарилади. Собиқ СССРда эса 1990-1991 йилларда 29,6 миллион тонна сульфат кислота ишлаб чиқарилган эди. У вақтда собиқ СССР сульфат кислота ишлаб чиқариш бўйича Европада биринчи, дунёда иккинчи ўринни эгаллар эди. Ҳозирги вақтда Мустақил Ўзбекистон Республикасида Марказий Осиё давлатлари ичида энг кўп сульфат кислота ишлаб чиқарилади. Агар Республикамиз қурилмалари тўлиқ ишласа 6 млн. тоннадан кўпроқ сульфат кислота ишлаб чиқариши мумкин. Сульфат кислота Ўзбекистон Республикасининг асосан қуйидаги корхоналарида ишлаб чиқаради:
1.Олмалиқ тоғкон металлургия комбинатида;
2.Олмалиқ «Аммофос» ишлиб чиқариш бирлашмасида;
3.Самарқанд кимё заводида;
4.Чирчиқ «Электрокимё саноати» бирлашмасида;
5.Навоий тоғ-кон металлургия комбинатида ва х.к.
Маълумки ҳар бир давлатнинг кимё саноатини ривожланиш даражаси киши бошига тўғри келадиган сульфат кислотаси миқдори билан белгиланади. Ўзбекистон Республикасида киши бошига 240 кг. дан кўпроқ сульфат кислотаси тўғри келяпти. Бундан кўриниб турибдики, бу юқори кўрсаткичлардан бири бўлиб, Ўзбекистон Республикаси кимё саноати ривожи бўйича энг юқори поғоналардан бирини эгаллаб турганлигининг исботидир. Республикамизда ишлаб чиқариладиган сульфат кислотанинг кўп қисмини нафақат Марказий Осиё давлатларига, балки Россия давлатининг Жанубий ўлкаларидаги барча районлар, Сибир районлари ва бошқа бир қатор давлатлар ҳам Ўзбекистондан олиб кетадилар. Ҳозирги вақтда дунё бўйича сульфат кислотаси ишлаб чиқаришнинг 2 хил усули мавжуддир:
1.Нитроза усули; 2.Контакт усули;
Нитроза усули 2 хил турга:
А) Камерали тур;
Б) Минорали турга бўлинади;
Нитрозли усул билан эса XV асрда Василий Валентин томонидан қуйидаги реакция орқали амалга оширилган:
S NH4NO3 H2SO4 NO2
Россияда биринчи H2SO4 ишлаб чиқариш заводи 1805 йилда Москва атрофида қурилган (контакт усулида).
Олтингугурт табиатда эркин ҳолда ва бирикма кўринишида жуда кенг тарқалган. У эркин S, Fe, CuS, CuFeS2, ZnS, FeS2 полиметалл сульфидлар, CaSO4
(гипс) ва б. кўринишида учрайди. Эркин олтингугурт табиатда тоза ҳолда учрамайди. Руда таркибида 18 дан 80%гача бўлади. МДХ давлатларидан эркин олтингугурт Поволжье, /арбий Украина, Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Олтингугурт H2SO4 олишда асосий хом ашё ҳисобланади. Яна ундан SC, SCI2 олинади. Каучукни вулканлашда, гугурт ва ҳар хил ёритиш мосламаларини ишлаб чиқаришда ишлатилади. +ишлоқ хўжалигида зараркунандаларга қарши фунгицит сифатида ишлатилади.
Сиз сульфат кислота—кимё саноатинннг пойдевори деб кўп марта эшитгансиз. Бу ҳакиқатда ҳам шундай — кимёвий ишлаб чиқаришнинг сульфат кислота ишлатилмайдиган бирорта ҳам соҳаси йўқ. Сульфат кислота, шунингдек пўлатни ювишда, нефтни қайта ишлашда, аккумуляторларни зарядлашда ва бошқа мақсадларда ишлатилади. Ундан 1000 дан ортиқ мақсадларда фойдаланилади.
Нима сабабдан сульфат кислота шунчалик кўп турли мақсадларда ишлатилади? Бу саволга жавоб беришдан олдин, унинг хоссаларини кўриб чиқиш керак.
Сувсиз сульфат кислота жуда юқори (+-10,310С) ҳароратда кристалланади.
Ҳарорат -200° С дан ошганда эндотермик қайтар реакция бошланади:
H2SO4 SO3 H2OQ
500°С га яқин ҳароратда мувозанат бутунлай парчаланиш маҳсулотлари ҳосил бўлиш томонига силжийди.
Сульфат кислота сув билан ҳар хил концентрацияли эритмалар ҳосил қилади. Бунда жуда кўп иссиқлик ажралиб чиқади. Лабораторияларда сульфат кислотанииг суюлтирилган эритмасини тайёрлашда алоҳида (қандай) эҳтиёт чоралари кўрилиши шарт.
Процесснинг кучли экзотермиклиги эришда кимёвий реакция беришини сульфат кислотанинг сув билан бирикиш реакциясини кўрсатмасмикан?
0 10 20 30 40 50 60 70 80 90 100
Концентрация Н2S04 %
Do'stlaringiz bilan baham: |