Ўзбекистон республикаси олий


Ҳамкорлик таълимининг муҳим белгилар ва таркибий элементлари



Download 0,83 Mb.
bet25/85
Sana23.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#165748
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   85
Bog'liq
зўр2 пед иннов технология

Ҳамкорлик таълимининг муҳим белгилар ва таркибий элементлари.


Ҳамкорлик таълими ўзида муайян белгиларни намоѐн этади.
Улар:

  • талаба шахси, индивидуаллигига эътибор қаратиш;

  • тайѐр билимларни ўзлаштириш ва уларни қайта ишлаб чиқишни инкор қилиш;

  • талабаларда мустақил ва танқидий тафаккурни ривожлантириш;

  • педагогга ва тенгдошларга нисбатан ижобий муносабатнинг юзага келишини таъминлаш;

  • талабаларда маданий мулоқот кўникмаларини ривожлантириш;

  • ҳамкорлик ва ўзаро тенгликка асосланган муҳитни яратиш

Таълим жараѐни иштирокчилари ўртасида ўзаро ҳамкорликни қарор топтиришга хизмат қиладиган ҳамкорлик таълими ҳам


ўзининг муайян таркибий элементларига эга бўлади. Бу таркибий элементлар қуйидагилардан иборатдир:



  1. Таянч конспект (физик, математик ва кимѐвий формулалар, те- зислар, изоҳловчи суратлар, қисқача хулосалар, рамзий белгилар, схемалар, графиклар, жадваллар, диаграммалар)дан фойдаланиш.

  2. Тест (билимларни тест асосида синовдан ўтказиш).

  3. Баҳолаш (талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини баҳолаш)

Ҳамкорлик таълимини қўллашда талабалар қуйидаги


шаклларда таълим олади:

  1. жамоада;

  2. кичик гуруҳда;

  3. жуфтликда

  1. вариант: Жамоада таълим олиш. Ҳар бир талабанинг ютуқларидан жамоа хабардор бўлади, чунки жамоа ҳар бир талаба томонидан ўқув материалининг муваффақиятли ўзлаштирилишидан манфаатдор. Зеро, жамоанинг муваффақияти ҳар бир талаба ва унинг ютуғига, жамоа олдига қўйилган муаммонинг ечимига боғлиқ.

  2. вариант: Кичик гуруҳда таълим олиш. Талабалар 4-5 нафардан бўлиб, кичик гуруҳларга бирлашиб, блок ҳолида берилган ўқув материали устида ишлайди. Ҳар бир талаба материал устида алоҳида ишлайди. Сўнгра бир гуруҳдаги талабалар бошқа гуруҳларга 1 нафардан бўлиб ўтишади ва ўзлари ўрганган материал бўйича эксперт сифатида тенгдошларига маълумот бергандан сўнг ўз гуруҳларига қайтириб, тенгдошларидан ўзлаштирган маълумотлар билан ўз жамоаси аъзоларини таништиради. Бунда шерикларни диққат билан тинглаш, зарур маълумотларни ўз дафтарларига қайд этиб бориш талаб қилинади. Машғулот сўнггида ўқитувчи исталган талабадан ўрганилган мавзу бўйича саволларга жавоб беришини сўрайди.


  3. Download 0,83 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish