Таянч конспект ва уни шакллантириш технологияси. Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, таянч конспект – назарий ўқув материали (ахбороти)ни графикли тасвир (қисқа хулоса, тушунтирувчи сурат, шартли рамз, схема, жавал, график чизма ва б.)да ифодаловчи конспект. Таянч конспект билан ишлашда дастлаб талабаларнинг ўқув ахборотларини графикли тасвирларни қабул қилиш, таҳлил эта олиш, бу шаклдаги маълумотларни қай эта олиш, уларга таянган ҳолда ўқув материалининг моҳиятини ѐритишга тайѐрликларини инобатга олиш муҳимдир. Навбатдаги босқичларда эса талабаларнинг мустақил равишда графикли тасвир асосида таянч конспектни шакллантириш, унда ўқув ахборотларини кодлаштиришга ўргатиб бориш талаб этилади.
Таянч конспект назарий материални имкон қадар зидлаш- тиришга ѐрдам беради. Таълим жараѐнида бу турдаги конспектдан фойдаланиш машҳур педагоглар – Д.Б.Эльконин, В.В.Давыдов, В.Ф.Шаталовларнинг фаолиятларида кенг қўлланилган.
Бу турдаги конспект лавҳа, кичик кўриниш характерига эга бўлиб, нафақат табиий фанлар бўйича, балки ижтимоий (фалсафа,
социология, ҳуқуқ ва б.) ҳамда гуманитар (адабиѐт, эстетика, этика, маданиятшунослик, мусиқа, тасвирий санъат ва ҳ.к.) фанларга доир билимларни ҳам самарали, муваффақиятли ўзлаштиришга хизмат қилади. Бу турдаги конспект ўзида катта ҳажмдаги назарий билимлар блокини ҳам қамраб олади ва уни ихчам, тизимли шаклда қисқа баѐн этади.
Схема, жадвал, таянч белги, графикли чизма, таянч конспект, мантиқий баѐнга асосланган конспект, тизимли-тузилмавий ѐндошув ва б. ўқув материалини тизимлаштиришга хизмат қилади.
ОТМда таянч конспектлардан фойдаланиш қуйидаги имкониятларни юзага келтиради:
талабаларни маъруза машғулотларида педагог томонидан берилаѐтган назарий маълумотларни зерикарли тарзда механик қайд этиб боришдан озод этади;
ўқитувчига аудиториядаги талабалар билан кўпроқ мулоқот қилиш имкониятини яратади;
талабалар томонидан ўқув материалларини сўзлар ѐрдамида, визуал ҳамда кўриш орқали самарали қабул қилинишини таъминлайди;
таълим жараѐнида талабалар томонидан ўқув топшириқларини муҳокама асосида самарали бажариш самарадорлигини оширади;
талабаларнинг янги билимларни ўзлаштириш жараѐни ва сифатини назорат қилиш учун имконият яратади;
талабаларга ўз билимларини тизимлаштиришга ѐрдам беради;
ўқув ахборотларини кодлаштириш орқали талабалар ўқув фанининг мураккаб бўлим, тушунча ва концепцияларини пухта ўзлаштира олади;
ўқув материалини ўзлаштириш учун сарфланадиган вақтни қисқартириб, талабаларга кўпроқ амалий ва таҳлилий ишларни бажаришга имкон беради;
талабаларни замонавий таълим технологияларидан ўқув жараѐнининг самарадорлигини ошириш мақсадида амалий фойдаланишга ўргатади;
талабалар орасида ўзаро ҳаморликни қарор топтиради;
талабаларни тест топшириқлари билан мустақил ишлашга ўргатади
Кўпгина педагоглар ўз фаолиятларида машҳур педагог В.Ф.Шаталов томонидан асосланган таянч конспект билан ишлаш методикасидан фойдаланади.
Таянч конспект қуйидаги талаблар асосида шакллантирилади:
ўқув материалини баѐн ва тақдим этишда ягона изчилликка эришиш;
тушунча ва ибораларнинг тасвирий-шаклий жиҳатдан ягона бўлиши;
ўқув материали бўйича муҳим ўринларнинг акс эттирилиши;
сўз, мисол, рамз, гарфик, формулалар ва б.нинг минимал миқдоридан фойдаланиш;
қисқартма ва тушунарсиз тасвирларнинг бўлмаслиги;
ахборотларнинг кодлаштирилиши;
таянч конспектнинг маъруза матни ҳамда
дарсликда берилган материал билан изчилликка эришиш; тасвирнинг яққол ифодаланиши, аниқ бўлиши
Юқорида айтиб ўтилганидек, ўқитувчи томонидан тайѐрланадиган таянч конспектда таянч тушунчалар, муҳим назариялар, асосий қоидалар ва самарали методларнинг моҳияти очиб берилади, шунингдек, тасвирий намуналар, назорат саволлари, ўқув топшириқлари қай этилади.
ОТМда дастлаб ўқитувчи томонидан шакллантирилган таянч конспект талабаларга тақим этилади, аста-секин улар мустақил равиша бу каби таянч конспектларни шакллантиришга ўргатилади. Дастлабки машғулотда талабаларга таянч конспект тақдим этилган бўлса, навбатдаги машғулотда ўқитувчи у асосида ўқув материали мазмуни қисқача такрорлайди. Сўнгра талабалар билан мулоқот ташкил этилади. Бу мулоқот мини диктант, блиц-сўров, индивидуал савол-жавоб, жуфтликдаги сўров, тезкор такрорлаш
каби шаклларда амалга оширилиши мумкин.
Таянч конспект қуйидаги таркибий тузилмага эга бўлади:
Ўқув модули (фани)нинг номи.
Ўқув дастури бўйича маърузанинг тартиб рақами.
Маъруза мавзуси.
Маъруза учун танланган эпиграф (у имкон қадар берилиши зарур).
Мавзуга оид таянч тушунчаларнинг рўйхати.
Муаммонинг қўйилиши.
Муҳокама қлинадиган асосий масалаларнинг сурат, графикли тасвир, жадвал, диаграмма, расм ва б. шаклдаги схемали изчил баѐни.
Асосий таянч тушунча, қоида, назария ва методлар моҳияти- нинг ихчам тарзда ѐритилиши.
Мавзу бўйича тест топшириқлари.
Талабалар томонидан янги материалнинг ўзлаштирилиш даражасини аниқловчи блиц-сўров ѐки мини тест.
Хулоса.
Уйга вазифа
Таянч конспект билан ишлаш бутун курс бўйича давом этади ва назорат ҳамда коррекциялаш билан якун топади.
“Ажурли арра” стратегияси – ҳамкорлик таълими технологияларининг муҳим тури. Юқорида айтиб ўтилганидек, ҳамкорлик таълимида “Ажурли арра” стратегиясидан кенг фойдаланилади.
Ушбу стратегияни қўллаш жараѐнида талабалар тайѐр матнлар билан ишлайди. 1986 йилда Ф.Славин томонидан “Ажурли арра-2” методи ишлаб чиқилган бўлса-да, бироқ, “Ажурли арра” стратегияси ўзининг оммавийлигини сақлаб қолди.
“Ажурли арра” стратегиясининг технологик модели қуйидагича
(14-расм):
Do'stlaringiz bilan baham: |