босқич:
Бир вақтда ўрганиладиган модул (фан)лар сонидан келиб чиққан ҳолда ўқув машғулотлари жадвалини тузиш
Бунда асосий эътибор бир вақтда ўқитиладиган модул (фан)лар сонини инобатга олиш асосида улар ўртасида ўзаро изчиллик, тизимлилик ва узвийликни таъминлашга эришиш назарда тутилади. Модул (фан)ларни ўқитишда улар учун ажратилган соатларнинг ўзаро қориштириб юборилиши мақсадга мувофиқдир. М: ОТМ педагогларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида ўқув режасига кўра дастлабки ойда биринчи бешта модул фанларининг ўқитишилиши режалаштирилган. Демак, дастлабки ойда умумий фанлар сирасига кирадиган жами 9 та хусусий (5 та йирик) модул (фан)ларининг ўқитилиши йўлга қўйилади. Асосий эътибор уларнинг ўзаро алмашиниб ўқити- лишига қаратилиши зарур. Шундай қилиш керакки, ҳафталик ўқув жадвалидан 9та хусусий модул (фан)лари ўрин олиши зарур.
босқич:
Модул таълими тамойиллари асосида ўқитиш жараёнини лойиҳалаштириш
Мазкур босқичда модул таълими тамойиллари асосида ўқитиш жараѐнини лойиҳалаштириш муҳим саналади. Лойиҳалаштириш ўқув режасида белгиланган соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда модуллар уларга тегишли мавзулар бўйича муаллифлик (кичик ҳажмдаги) дастур, маъруза матни, тезис, реферат, изоҳли луғат, мини маълумотнома, технологик модел, технологик харита ва б. кабилар асосида лойиҳалаштирилади.
Ўқув модул (фан)ларини уларга тааллуқли мавзулар бўйича ўқув жараѐнининг лойиҳалаштирилиши белгиланган таълимий мақсадга эришиш эришиш йўлида амалий ҳаракатнинг тартибли, тизимли амалга оширилишини таъминлайди.
Юқорида баѐн этилган фикрларга таяниб айтиш мумкинки, таълим муассасаларида модул таълимига ўтиш жараѐнининг умумий моҳияти схема асосида қуйидагича намоѐн бўлади (11-расм):
Асосий босқичлар
11-расм. Модул таълимига ўтиш босқичлари
Шундай қилиб, замонавий шароитда таълимнинг шахсга йўналтирилиши, унинг ички имкониятларини тўла рўѐбга чиқаришга хизмат қилиши муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу сабабли сўнгги аср мобайнида етакчи хорижий мамлакатларда таълим мазмунининг ана шундай хусусият касб этишига алоҳида
эътибор қаратилди. Ана шу эътибор натижасида босқичма-босқич, тизимли тарзда шахснинг ички имкониятларини рўѐбга чиқришга ѐрдам берадиган таълим турлари ва уларнинг моҳиятини ѐритишга йўналтирилган технологиялар яратилди. Шахсга йўналтирилган таълимдан ўндан ортиқ тури мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бир ўзига хос амалий-дидактик характерга эга. Улар орасида инновацион таълим ва унинг моҳиятини ѐритувчи технологиялар мавжуд шароитда ҳам таълим иштирокчиларининг эътиборини тормоқда. Бинобарин, инновацион таълим технологиялари таълим жараѐнининг алоҳида қисмларини ҳам қизиқарли, ўзига хос ташкил этилишини таъминлайди. Бу эса талабаларда ўқув фани асосларини ўзлаштиришга рағбатни юзага келтиради, уларнинг ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштиради. Натижада таълимнинг сифати яхшиланиб, самарадорлиги ортади. Шу сабабли мавжуд шароитда ОТМ педагогларининг таълим жараѐнининг инновацион характер касб этишини таъминлай олишлари мақсадга мувофиқ саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: |