Ўзбекистон республикаси олий


Юмшоқ тўқималар жарохатларининг физиотерапияси



Download 1,13 Mb.
bet100/185
Sana21.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#23155
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   185
Bog'liq
Реабилитология (1)

Юмшоқ тўқималар жарохатларининг физиотерапияси
Травматик чиқиш. Бўғим охирларининг силжиб кетиши кўпинча бўғим капсуласининг ёрилиши билан бирга физиологик чегарадан чиқувчи харакатланувчи бўғим,тўғри бўлмаган жарохат таъсирида содир бўлади.Баъзида бўғим атрофидаги тўқималар жарохатланади( мушаклар,пайоар,томирлар,нерв толари)Жарохат пайтида бемор тўсатдан бўғимда оғриқни хис қилади,қисирлаш эшитилади,бўғимда харакатсизлик пайдо бўлади,бўғим шакли ва контурлари ўзгаради,қўл ва оёқлар мажбурий холатга тушади.Рентгенограммада чиқиш диагнози аниқланади. Чиқишни қайтаргандан биринчи кундан физиотерапевтик усуллар билан даволаш бошланади.Физиотерапиянинг вазифаси-оғриқни қолдириш ,яллиғланиш асоратларини олдини олиш ,қон қўйилишининг сўрилишини тезлаштириш ,бўғим функцияларини тўлиқ ҳолда тиклаш,шунингдек бўғимнинг мушак ва бойлам халта аппаратини мустахкамлаш ва ривожини таъминлашдан иборат. Даволашнинг физиотерапевтик усулларидан қуйидагилар тавсия этилади:диадинамотерапия ,электрофарез ,юқори сифатли терапия ,магнитотерапия ,ультратовуш ,электромашқ иссиқлик ва ёруғлик билан даволаш ,шунингдек сув ости душ массажи ва даволаш машқи. Бўғим сохасининг диадинамотерапияси чиқиш қайтгандан кейин (оғриқни қолдириш мақсадида )қилинади.Оғриқ нуқталарида тони 2 кантактли бўлган кичик ёки ўрта махаллий электродлар ўрнатилиб ,2-3 минутдан кейин максимал ток кучининг ўтказувчанлиги шароитида қисқа жараёнлар 5-6 минутдан кун ора 5-7 кун давомида қилинади.52-55 0 С ли парафин-озокеритли думалоқ аппликациялар бўғим сохасига биринчи ёрдам сифатида 4-8 соатга қўйилади(тиззали ,болдир-товонли ва билак панжа)Думалоқ аппликация қўйиш ва компресс қилиб бўлмайдиган сохадаги парафин аппликациялар 3-4 кунга тавсия этилади;бу вақтда лой аппликациялар (42-44 0С)20-30 минутдан қилинади.Бир курсга 15-25 муолажа. Бўғим сохасини кетма-кет ёки тангенциал холда УВЧ-терапия қилиш ,дозаси кам иссиқли ,10-12 минутдан хар куни.Иккинчи кундан тавсия этилиб 5-7 кун давом эттирилади .Бўғим сохасини микротўлқин терапия қилиш :дозаси кам иссиқли (30-40 Вт)10-12 минутдан хар куни. Бўғим сохасининг индуктотермияси гипсли лангета ёки тутор бўйлаб кичик диск (елка ва сон-чаноқ бўғимларида )ёки кабель индуктори (тирсак,тиззали ,болдир-товонга )билан қилиш ;анодли ток кучи 150-200 мА ,15-20 минутдан хар куни,жами 10 муолажа. Жарохатдан кейин 3-4 кунда тавсия этилади. Бўғим сохасини магнитотерапия қилишда индукторлар ички томондан ўрнатилади.Дозаси 30 мТл ,давомийлиги 10-20 минутдан хар куни ёки кун ора .Бир курсга 10-20 муолажа. Бўғим сохасини ультратовушли терапия қилиш (жарохатдан кейин 8-10 кунда).Узлуксиз тартибот ,вибратор кантакти тўғри бўлиб,елка ,сон-чаноқ ,тизза бўғимларига таъсир этади,ўзгарувчан услуб.Дозаси 0.4-0.6 Вт/см 2 ,5-10 минутдан хар куни ёки кун ора 10-20 муолажа. Сегментар зона –курак ораси ёки белбоғ(300-400 см2) нинг УБ-нурлантириш 3 биодоза билан 2-3 кундан кейин амалга оширилади.Жами 2-3 нурлантириш Бўғим сохасига соллюкс ,инфраруж ёки ёруғлик ванна 10-15 минутдан хар куни қилинади ёки енгил сўрувчи қўл массажи қилинади.Дастлабки 2-3 кунларда бўғимнинг юқори юқори қисмида оғриқни кучайишига йул қўймасдан 5-10 минутдан кунига 1-2 марта массаж қилинади.Тўртинчи ,бешинчи кунлардан бошлаб реактив асоратлар бўлмаса у холда бўғим сохасини массаж қилишга ўтилади.Дастлаб силаш ва уқалаш,кейин машқ билан муолажани 15 минут давом эттирилади.Даволаш машқи 15 кун давомида иккинчи босқич бўйича (эҳтиёткорлик билан фаол харакатлар аста-секин кунига 10 дан 50 гача кўпайтирилади),1-1.5 ой учунчи босқич бўйича олиб борилади. Гемартроз-бу бўғим бўшлиғига қон қуйилиши бўлиб ,жарохат вақтида томирларнинг шикастланиши ,синовиал парданинг шикастланиши билан бўғимнинг жарохатланиши ,бўғим халта аппаратининг бузилиши оқибатида юзага келади.Кўпинча гемартроз тизза бўғимида кузатилади.Унинг аломатлари:бўғим контурларининг бузили ,оғриқ,бўғим хажмининг катталашиши ,харакат қила олмаслик ёки харакат қилганда оғриқ ,тизза остининг мунтазам қимирлаб туришида кўринади.Бир суткадан кейин реактив терлаш овибатида суюқлик миқдори ортади. Биринчи ёрдам тизза ости атрофида “ тешик кулчали” пахта-докали бойлам боғлаш билан якунланади ва у орка гипсли лангетенинг терлашини олдини олади. Физиотерапевтик усуллар билан даволашни жарохатдан кейин тезлик билан бошлаш лозим(синиш бундан мустасно).Бунда биринчи вазифа бўлиб оғриқ синдроминидан қутилиш ва қон қуйилишини олдини олишдан иборат. Бўғим пункцияси (гемартрознинг иккинчи босқичида) ва синовиал парданинг иккиламчи ўзгаришидан кейинги кунда даволашнинг физиотерапевтик усуллари тавсия этилади.Бунда юқори частатоли терапия ,ультратовуш ,азотли ванналар ,даволаш машқи ва масаж тавсия этилади. Траиматик чиқишларни даволаш учун тавсия этилган физиотерапевтик усуллар маълум босқичларда ва услубиёт бўйича маълум тартибда қўланилади.Диадинамотерапия ва электрофарез парафин аппликациялар билан хар куни 10 кунгача қилинади. Юқори частотали терапия учунчи,тўртинчи кундан бошланади ва у парафин аппликациялап билан бирга кун ора хафта давомида қўлланилади.Ушбу жараёнда даволаш машқи хам қўлланилади.Ультратовуш жарохатдан кейин иккинчи,учунчи кунларда тавсия этилиб,дастлабки 5 кунда диадинамотерапия ва парафин аппликациялар билан биргаликда олиб борилади.Жами 12-15 муолажа. Бўғим шишида магнитотерапия юқори самарали усул бўлиб хисобланади.У жарохатдан кейин учунчи,тўртинчи кундан шиш ва яллиғланиш максимумга етгандан кейин қўлланилади.Дозаси 20 мТл ,15 минутдан хар куни.Бир курсга 10-15 муолажа. Ўн биринчи кундан бошлаб бўғим сохасига лой аппликациялар (42-44 0 С дан 20-30 минут)тавсия этилиб,улар кун ора азотли ванналар билан бирга 20 кун давомида қўлланилади. Гематома. Тўқимада қоннинг қуйилиши ва тўпланиши(мушак ,тери ости ,клечаткаларда,парехиматоз органларда),томирларнинг шикастланишида юзага келади.Ёпиқ жарохат ўчоғидаги гематома атрофдаги тўқималарнинг эзилиши ва бузилиш шиши билан қоришган холда рангли айланма ёки текис оғриқли шишни келтириб чиқаради.Кўпинча гематомалар тери ва фасцияларда тўмтоқ нарса билан ургандан кейин келиб чиқади.Гематомаларнинг кўпчилиги сўрилади ,лекин чандиқ шаклланиши билан периферия бўлаб бириктирувчи тўқиманинг ўсиши эвазига тошкил топиши мумкин. Физиотерапиянинг вазифаси:оғриқни қолдириш ва яллиғланиш ни қайтариш ,қуйилган қон ва шаклланган шишнинг сўрилишини тезлаштириш ,гематоманинг йиринглашини олдини олиш ва жарохатланган соха ёки органнинг функцияларини тиклаш .Жарохатдан сўнг дастлабки 4-6 соатда юмшоқ парафин аппликациялар қўллаш кўпроқ самара беради. Жарохатдан кейинги иккинчи кунда гематома унчалик катта бўлмаса соллюкс,инфраруж ва ёруғлик ваннаси 15-20 минутдан,кунига 1-2 марта.Учинчи бешинчи кундан бошлаб кичик диск ёки кабель индуктори билан индуктотермия қилиш тавсия этилади,анод ток кучи 150-200 мА ,15-20 минутдан,шу вақтнинг ўзида гематома сохасини йод ёки диоген –электрофарез қилиш хам тавсия этилади. Оғир гематомаларда дастлаб иссиқлик билан даволаш ,”тери заррачалари”таркиби сўрилгач ва пункциядан сўнг учунчи,бешинчи кундан бошлаб гемтома сохасини УБ-нурлантириш 3-5 биодозани кун ора индуктотермия билан бирга қўллаш тавсия этилади. Термик куйиш касаллиги. Куйишлар юқори харорат ёки электр токи билан тўғридан –тўғри таъсир этиш натижасида юзага келади.Куйишлар чегараланган ва умумийларга ажратилади.
Куйиш касаллигининг 3 та даражаси ажратилади:
1)Икки сутка давомида рецепторларнинг катта миқдорининг таъсирланишига билан боғлиқ шокли холат
2)оқсилларнинг йўқолиши ва махсулотлар сўрилиши билан боғланган иккиламчи аутоинтоксикация
3)Умумий инфекция (септик холатларда)
Куйишларнинг таснифланиши уларни қуйидаги даражаларга бўлишни тақозо этади:
1-даражали куйиш терида эътиборли нейроциркулятор ўзгаришлар бўлиши ,қизариш хамда шишнинг пайдо бўлиши билан намоён бўлади .
2-даражали куйиш эпидермис устки қатламининг шикастланиши билан боғлиқ бўлиб,пуфаклар пайдо бўлиши билан намоён бўлади
3-даржали куйиш устки қатламлар (3А) ёки терининг қалин некрози билан намоён бўлади.
4-даражали куйишлар чуқур жойлашган тўқималарнинг нобуд бўлиши билан намоён бўлади.
Аломатлари кучли оғриқ ,кўзғалиш,титраш тана харорати ва артериал босимнинг пасайиши ,импульс ва нафас олишнинг секинлашиши кузатилади.Ёпиқ жарохатни даволаш асосан ёпиқ усулда комплекс холда олиб борилади.Бунда даволашнинг физиотерапевтик усуллари мухим роль ўйнайди.Физиотерапиянинг умумий таъсир этишдаги вазифаси :оғриқни қолдириш ва тинчлантириш ,куйиш касаллиги кечишини енгиллаштириш ,бош мия пўстлоқғида асосий жараёнларни функционал нормаллаштириш ,умумтоксик ва антиномик харакат ва организмни умумий холда иситишдан иборат. Махаллий таъсир этишнинг вазифаси боктероцидли ,яллиғланишга қарши ,дезодарирловчи қурутувчи ва оғриқни қолдирувчи харакатлар ,чириган тўқималарни кўчиши ва грануляцияни етилишини тезлаштириш ,куйиш устида иккиламчи инфекциянинг ривожланишини олдини олиш ,келоидли чандиқларни шаклланишини амалга оширишдан иборат. Куйиш касаллигининг даражаси ва жойлашиши,куйган жойнинг умумий холатига қараб физиотерапия тавсия этилади. 1-даражали куйишлар.Агар куйиш кичик майдонда бўлса физиотерапия қилиш шарт эмас.Катта куйишларда биринчи 1-2 соатда жарохат сохасини 5-7 биодоза билан УБ-нурлантириш 3 кун давомида ,сўнгра 2 биодозадан кун ора қилинади.УБ-нурларнинг катта дозаси нафақат зарарли бўлмасдан ,самарали хамдир яъни яллиғланиш сохасини битишига ёрдам беради,оғриқни тез қолдиради ва битишини тезлатади. 2-даражали куйишларда бемор куйиш холатидан олиб чикилиши ва бактероцид хамда оғриқни қолдириш ,эпителийнинг ўсишини таъминлаш мақсадида бирламчи жаррохлик тозалашдан кейин 3-4 биодоза билан жарохат ўчоғи УБ-нурлантирилади ва 8-10 кунгача ёғ –балзамли бойлам боғланади ёки бўлмаса нурланишдан сўнг бемор тоза чойшабга ётқизилиб каркас билан электр лампа остида очиқ усулда юз,оралиқ ва жинсий аъзоларнинг куйишлари даволанади. Сегментар зонада(оёқда куйишлар бўлса тиззали ,танада куйишлар бўлса кураклараро )300- 400 см 2 ни УБ-нурлантириш учун 3-4 биодоза ,3-4 кундан кейин ,жами 3-4 нурлантириш лозим бўлади.Катта бўлмаган куйишниг 1-даражаси билан келган беморларга биринчи кунданоқ қуйидагилар тавсия этилади:УВЧ-терапия ,диадинамотерапия ,электрофарез ва инфрақизил нурлар . Куйиш касалигининг иккинчи ва учинчи даражасида бемор умумий холатини яхшилаш организмда кечаётган иммунобиологик жараёнларни мувофиқлаштириш ,куйган терини устини олиб ташлаш ва эпителизацияни яхшилаш мақсадида аэроинобилизация қилинади. 3-даражали куйишлар.чириган тўқимадан халос этиш ,бириктирувчи тўқиманинг ривожланиши ва куйиш жарохатини бирламчи тозалашдан сўнг терини иложи борича илгарироқ кучириш мақсадида бирнчи кундан 4-6 биодозагача куйиш яраси сохасини УБ-нурлантириш ва ундан кейин бойлаш тавсия этилади..Шунингдек кун ора УБ-нурлантирилган қонни аутокафузия қилиш тавсия этилади. Куйиш яраси сохасида грануляқцияни етилишини тезлаштириш мақсадида хар куни илиқ дозада яра грануляция билан қоплангунга қадар УВЧ майдон билан 10-12 минутдан жами 7-8 муолажа қилинади.5-7 кун ўтгач яра очилиб тозаланганидан сўнг пушти рангли грануляция ва атрофдаги терига 3-4 кун интервал билан УБ-нур таъсир эттирилади,жами 2-3 нурлантириш.Грануляция етилгач терини оператив усул билан ўтқазишга киришилади. Унча катта бўлмаган куйишларнинг 3-4 даражаларида унинг тозаланишидан кейин УБ-нурлари билан куйиш атрофидаги тери майдони нурлантирилади,сўнг бирламчи жаррохлик ишловдан фойдаланилади.Яранинг битишини тезлаштириш мақсадида УВЧ-терапия қўлланилади. Куйишларни даволашда куйиш устига қўйиладиган парафин бойлам билан даволаш қимматли ва принципиал янги ҳисобланади.Келоидли чандиқларнинг шакклланишини тезлаштириш мақсадида куйиш яраси сохасига магнитотерапия қўлаш тавсия этилади.Ҳар куни 20 мТл гача. Куйишнинг 2-3-даражасида физиотерапия билан таъсир этишда қуйидагилар кўрсатилган: индуктотермия ,электр уйқу ,ёруғлик ванналари ва даволаш машқлари . Яралар.Тери қопламалари ва шиллиқ қаватларнинг яхлитлигини бузилиши,тўқимагамеханик таъсир этиш натижасида келиб чиқади.Тўқима шикастланишининг даражаси ва хусусиятига қараб яралар :юзаки ва чуқур, тарқалган ва тешиб чиқадиган бўлади.Яралар йирингли ва янги турларга ажратилиб ,янги яралар эса ўз навбатида стерил(операцион) ва тасодифий –инфицирланган бўлади. И.Г. Руфанов бўйича мураккаб битиш жараёни 2 фазага ажратилади:1 фаза-гидратация ,2-дегидратация .Жарохатнинг хар бир фазаси ўзининг физик-химиявий ва биологик хусусиятларига эга .Физиотерапиянинг вазифаси ва унинг усулларини танлаш яра битишининг фазасига боғлиқ.. Гидратация фазаси ярада қатор ўзгаришларни мувафиқлаштирш билан ифодаланади.Фаол гиперемия, экссудация, ярада қоннинг хужайра элементлари шунингдек лейкоцитларнинг пайдо бўлиши билан бир қаторда келоидларнинг шишиши,кальций ва вадарод ионлари миқдорининг ошиши ,махалли й ацидоз хам ўрин олган.1-фаза давомида ярада распад аутолиз деструкция жараёни кузатилади.Улик ва жонсиз яралар майдони қисқариб,кўчиб,йўқолади;яралар грануляциялар билан қопланади,дегидратация ва регенерация яра кислатолиги ва алмашинувида калий таркибининг камайиши ва кальций таркибининг ошиши,гиперемия ва шишнинг камайиши ,махаллий хароратнинг пасайиши билан характерланади. Грануляцияли тўқима суяк толали субстанцияга ,сўнг зич бириктирувчи тўқимага ўтади,бир вақтнинг ўзида эпителийнинг фаол ўсиши ,яъни чандиқ шаклланган холда яра иккиламчи торайиш билан битади. Яра гидратация фазасидаги физиотерапиянинг вазифаси :яллиғланишга қарши ,дегидратловчи,оғриқни қолдирувчи ,диссенсибилизацияловчи бактероцидли ва қурутувчи харакатларни амалага ошириш ,ярала қон алмашинишни яхшилаш ,ярага нерв-рефлектор таъсир этиш ва мухитнинг иммунобиологик реакциясини ошириш ;дегидратация фазасида грануляция ва эпителизация жараёнини мувофиқлаштириш ,фиброз бириктирувчи тўқиманинг такомилашишига кўмаклашиш,витамин етишмовчилигини тезлаштиришдан( Два С витаминлар) иборат. Ярани физиотерапия қилишнинг асосий усулларига қуйидагилар киради;ёруғлик билан даволаш ,УВЧ-терапия ва электрофарез . Тизимли юмшоқ тўқималарнинг юзаки ва чуқур жарохатлари ажратилади.терининг юзаки жарохати ва яранинг ифлосланишига хеч қандай омил бўлмаганда жарохатни битишида яра атрофи бензин ёки эфир билан ,яра эса вадарод билан тозаланади,кейин 3.5 см дан кам бўлмаган жарохатланган тери атрофи (4-5 биодоза )ва яра сохаси УБ-нурлантирилади,кейинроқ стерил бойлам билан бойланади.Йиринг асорати бўлган вақтда катта доза билан бир неча маротаба такрорий нурлантиршдан кейин яра жойига пеницилин мазли бойлам боғланади,у орқали кетма-кет ёки тангенциал УВЧ майдон билан таъсир эттирилади.Бойламни кейинги алмаштиришда яра ва тери атрофи нурлантирилади.Жарохатдан кейин дастлаб яра сохасини УБ-нурлантириш натижасида фаол гиперемиянинг ривожланиши ва лейкоцитлар миқдорининг кўпайишининг тезлашиши йиринглаш миқдорини пасайтиради. Юзаки жарохат ва пластик операцияга тайёрланишда жарохат сохасини пеницилин-электрофарез қилиш тавсия этилади.Бунда тайёрлов муддатининг қисқариши кузатилиб ,йиринг қайтишининг яхшиланиши рўй беради.Пеницилин-электрофарез жарохатни УБ-нурлантирш билан бирга олиб борилади.Кўчириб ўтқазиш операциясидан сўнг 2 кун давомида соллюкс билан бевосита ёки бойлам орқали трансплантат сохасини нурлантириш қўлланилади.Тери қопламасига чуқур кириб борувчи энди инфецирланган жарохатлар эзилган ва жонсиз тўқималар бирламчи хирургик ишлов билан тозаланади. Жарохатнинг тикилган сохаси ва атрофдаги тери битгандан кейин УБ-нурлар билан профилактика тарзда нурлантирилади.Сўнгра докали ёки гипсли бойламлар бойланиб юқорида кўрсатилган усул бўйича УВЧ-терапия тавсия этилади. Оғриқни қолдириш ва жарохат битишини тезлаштириш мақсадида диадинамотерапия қилиш тавсия этилади.махаллий кичик электродлар жарохат атрофида ўрнатилади.Хар куни ёки кун ора 12-15 минутдае давомийлиги қисқа бўлган модуляцияланган токда қилинади. Охирги йилларда операциядан кейинги ярани даволашда мунтазам магнит майдондан мувоффқиятли қўланилмоқда.35 мМл қувватли эластик магнитафонлар операциядан кейин жарохат бўйлаб бойлам устига қўйилади ва 30-40 минутна бинт билан қайд этилиб,хар куни қилиниб бир курсга 10-20 муолажагача бўлади. Агар жарохатт атрофида зич касалик инфильтрати бўлса жарохат сохасини террамицин-электрофарез қилиш тавсия этилади.8*12 ёки 10*15 смли бир қистирма га 4-5 мл физиологик қоришмага аралаштирилган 2 ампула (2000 минг бирлик) олинади.Муолажа давомийлиги 20 минутдан хар куни ёки кун ора ,агар яра деворлари ва ости чириган тўқималар билан қопланган бўлса ,у холда уларнинг тез тушиши ва грануляцияни ривожланиши учун кам иссиқли дозировкада УВЧ-терапия террамицин-электрофарез билан кун ора тавсия этилади,жами 8-10 муолажа. Пушти буғдойранг грануляциялар билан қопланган жарохат эпителизациясини бошланиши билан 3-4 кун интервал билан кичик дозада (2-3 биодоза) жарохат ва атрофдаги терини УБ-нурлантириш тавсия этилади. Грануляциянинг ўсиши ва жарохат эпителизациясини мувофиқлаштириш мақсадида жарохат жойига 52-55 0 С ли парафин –озокеритли аппликациялар 40-60 минут қўлланилади. Парафин билан даволаш натижасида соғлом грануляциялар ривожланади ,шишлар зичлашади,чет эпителизация жараёни интенсив тарзда кечади.Узоқ вақт давомида битмаган яралар ,суст гранулланаётган яраларда С.С Ленский (1952) бўйича 55-60 0С ли парафин –ёғли қоришма аппликацияси яхши даволаш самарасини беради.Ярага ушбу қоришма билан шимдирилган стерил дока салфеткалари қўйиладива 2-4 кун қолдирилади.
Парафин-ёғли қоришма билан даволаш натижасида оғриқ қолади,лимфа ва қон айланиши тезлашади ва яра битиши хам тезлашади.Парафинли аппликациялар катта жарохатлар,лимфангит ,лимфаденит ва йиригли яралар бўлган вақтда қўлланилмайди. Йирингли суст грануляциялановчи жарохатдарда ,айниқса операциядан кейинги некроз бўлган беморларда глицерин ва канамицин электрофарез қилиш яхши натижа беради. Ўсиш ва грануляцияни мувофиқлаштириш ,ярани йирингдан тозалаш ва эпителизацияни тезлаштириш учун канамицин-электрофарез ни УБ-нурлантирилган қоннинг аутотрансфузияси билан билан бирга олиб бориш лозим. Товон,тизза ,панжа ёки елкаолди сохасида йирингли ярани локализация қилишда 34-40 0С ли қўл ва оёқлар марганцовкали ванналар 15-20 минут давомида жарохатни бойлаш кунларида қилинади. Қайта тикловчи даволаш комплексида юмшоқ тўқималарниг шикастланишининг дастлабки кунларидаёқ умуммустаҳкамловчи даволаш машқи муҳим ўригн эгаллайди.Физиотерапия муолажалари фақат боғлов хонасида ва беморнинг палатасида жарохатни доим очиқ туришини талаб этмайдиган муолажалари қилинади. Бўғим халтасининг тортилиши кўпинча бўғимда пассив ,тезроқ ,қўпол харакатлар қилганда ,ундаги харакатнинг физиологик амплитудадан ошиши ёки тизза бўғимида абдукция сингари ўзгача харакатлар қилиниши оқибатида юзага келади.Хар икккала холатда хам қўйилган куч аохида нисбатан қисқа бўлган каллоген толаларнинг узилиши ,капсула ва тугунларнинг тортилиб қолиши хамда уларнинг суякка махкамланган қисмида узилишларни келтириб чиқаради.Кўпинча комплексли ва тизза товон бўғимларида кузатилади. Тортилиш аломатлари:бўғимда контурларнинг йиғилганлиги ва шишиб қолиши (қон айланиш ва навбатдаги шиш натижасида),фаол харакат қилганда оғриқни сезиш ва бўғим жарохатланган жойда пальпация ,кўпинча капсула ва тугунларнинг мустахкамланиб қўйилган жойларида бўлади,бўғим функциялари бузилади. Биринчи тиббий ёрдам сифатида шикастланган жойга муз билан совуқ кампресс қилиш ёки докали боғлам билан сиқиб боғлаб қўйишдан иборат. Жарохат бўлган вақтаноқ қўлланилаётган физиотерапиянинг вазифаси :оғриқни қолдириш ва қон қуйилишини тўхтатиш ,шиш ва қон қуйилишларни тезлик билан сўрилишини хамда бўғим функцияисни тиклашдан иборат.Физотерапия усулларидан қуйидагилар кенг қўлланилади:электр билан даволаш,ультратовуш ,иссиқлик билан даволаш ,массаж ,даволаш машқи. Бўғим дисторзияси клиник кечишида икки босқич ажратилади. Биринчиси жарохатнинг учинчи,тўртинчи кунидан ,иккинчиси бешинчи ,олтинчи кунидан бошлаб,уларда қўлланиладиган физиотерапия усуллари бирмунча бир-биридан фарқ қилади. 1-босқичда: 1% ли 10 мл новакаин қоришмаси оғриқ энг кучли жойга қилиниб,диадинамотерапия ,парафин апликациялар ,новакаин-электрофарез тавсия этилади. Бўғим сохасининг диадинамотерапияси :Оғриқ нуқталарга локал электродлар ўрнатилади.Ток қисқа юриш билан модуляцияланган бўлиб,4-6 минутдан хар бир нуқтага қилинади.Жаим 4- 6 муолажа. Диадинамотерапия усули бўйича бўғим сохасини СМТ терапия қилиш:Ток ПН (3 род) ва ток ПН (4род) 5 минутдан ,частотаси 100 Гц ,модуляция чуқурлиги 25-50 %. Бўғим сохасини кетма-кет новакаин-электрофарез қилиш 15 минутдан кун ора ,иккинчи кундан электр билан даволаш парафин аппликациялардан сўнг олиб борилади. Бўғим сохасига 52-55 0С ли парафин-озокеритли аппликациялар 40-60 минутдан ва ундан ортиқ хар куни диадинамотерапия билан бирга олиб борилади.Парафин билан даволаш мумкин бўлмаган холларда бўғим сохасига соллюкс,инфраруж ёки ёруғлик ваннаси 15-20 минутдан кунига 1-2 марта тавися этилади.Икинчи кундан даволаш машқлари проксимал ва дистал жойлашган бў0им хамда шикастланган бўғимга оғган мушакларнинг тортилишини олдини олиш учун қўлланилади. Оёқлар проксимал сегментларининг “ сўрувчми“ массажи 5-6 –кундан кунига 1-2 мартадан қилинади.Бешинчи,олтинчи кундан шикастланган бўғимлар эҳтиёткорлик билан сийпалаш ва уқалаш маасажи олиб борилади.Жарохатдан 5-6 кундан кейин индуктотермия ,ультратовушли терапия, йодли электрофарез ва сувдаги душ массажи қилинади. Бўғим сохасини кабел ва диск билан индуктотермия қилишда анод токининг кучи 200 мА дан ошмаслиги керак.Билак сохасига эса зўрға хис қилинадиган иссиқлик билан 15-20 минутдан хар куни тавсия этилади. Бўғим сохасини ультратовуш терапия билан даволаш :узлуксиз тартибот ,кантакт тирсак болдир товон бўғим учун –сув ости ёки тизза ,елка учун тўғри ,ўзгармас усул билан бўлади.Дозаси ўртача 0.4-0.6 Вт/см 2, 5-7 минутдан,хар куни,жами 10-12 муолажа. Гипсли бойламни очгандан кейин бўғим сохасига сув билан душ-массаж қилиш хар куни 5-10 минутдан 35-37 0С ли вибрацион ванналар тавсия этилади. Тугунларнинг бутунлай узулишида тикиш,сўнг кам иссиқли дозада хар куни 10-12 минутдан гипсли бойлам устидан УВЧ-майдон билан таъсир этиш тавсия этилади,жами 10-15 муолажа. Эзилишлар. Тўқиманинг тери қоплами бузилмасдан жарохатни келтириб чиқарувчи механик кучнинг тўқимага тўғри таъсир этиши билан юзага келадиган жарохат.Эзилшга хос хусусият бу капилляларнинг узилиши билан тўқималарнинг эзилиши ва қўпол равишда силкиниш хисобланади,ақниқса бунда яқин жойлашган суякка ёпишадиган юмшоқ тўқималар жабрланади.Эзилишнинг умумий белгилари,шиши,тери рангининг ўзгариши (қон тўпланиб қолиши оқибатида),оғриқ ,аъзо функциясининг бузилишидан иборат. Эзилиш бўлганда биринчи тиббий ёрдам сифатида оғриқни қолдириш ва қон қуйилишини камайтириш мақсадида ўша жойга совуқ пахта-докали бойлам бойлаш лозим. Физиотерапиянинг вазифаси оғриқ ни қолдириш ва тери ости қон қуйилишини олдини олиш ,шикастланган жойда қон ва лимфа айланишини яхшилаш ,қон қуйилиш сўрилишини тезлаштириш ва жарохатланган жойни функциясини тиклашдан иборат. Турли жойлардаги эзилишларда мушаклар,нерв тугунлари,бўғимлар ,суяк усти ва бошқа тўқималар жарохатланиб тиббий ёрдамга мухтож бўлади. Мушак эзилиши жарохатдан кейин дархол даволашниг физиотерапевтик усуларидан:диадинамотерапия ,парафин аппликациялар ,электрофарез ,УБ-нурлантириш ,масаж ва даволаш машқлари тавсия этилади. Эзилиш сохасининг диадинамотерапияси ;локал электродлар жарохат жойида ўрнатилади,жами 4-6 муолажа бўлиб,ток хар куни 6-8 минутдан “қисқа “модуляция билан берилади. Мушак эзилиш сохасини новакаин-электрофарези кетма –кет кунига 1-2 мартадан 20 минут қилинади.Жами 4-6 муолажа. Тери яхлитлигини бузилишини олдини олишда қўлланилади.52-55 0С ли парафин-озокеритли аппликациялар 30-40 минутдан кейин электрофарез қилинади. Эзилиш сохасини 3-4 биодоза билан оғриқни қолдириш ва қон қуйилишини олдини олиш мақсадида УБ-нурлантириш қилинади. Эзилиш сохасига кунига 1-2 марта 15-20 минутдан ёруғлик ваннаси қилиш.Мушакларнинг шишида тавсия этилади.Оёқларнинг проксимал сегменти ёкирегионал лимфатик тугунларга яқин жойлашган сохани “сўрувчи “массаж қилиш хамма бўғимларда фаол харакатлар билан даволаш машқлари қилиш жарохатдан 1 кундан кейин бошланади. Нервларнинг эзилишлари кўпинча атрофдаги мушакларнинг эзилиши оқибатида содир бўлади.Бу холда биринчи кунданоқ диадинамотерапия ,УБ-нурлантиш,электрофарез ва массаж тавсия этилади. Суяк усти эзилишлари.Унда қуйидаги аломатлар ;чегараланган шиши,енгил тегиш билан оғриқни хис қилиш бўлиб,биринчи кунданоқ диадинама ва амплипульс терапия билан бирга УБ-нурлантириш ва УВЧ-терапия тавсия этилади. Мушак эзилишлари.Кам химояланган мушакларда, купинча тизза мушагида бўлади.Ҳақиқий мушак эзилиши бўлган пайтда мушак яқинидаги тўқималар билан бирга мушак халтаси хам шикастланади.Бунда мушак харакатида оғриқни пайдо бўлиши ва жарохатнинг чегараланганлиги ,мушак контурларининг тартибланиши,баъзида меёрий гемартроз ва кантрактура кузатилади. Даволашнинг физиотерапевтик усулларида қуйидагилар тавсия этилади;курсатилган усуллар бўйича диадинамотерапия ,52- 55 0 С ли парафин-озокеритли аппликациялар 30-40 минут қилиниб ,сўнг кўндаланг усул бўйича новакаин-электрофарез қилинади. Суякларнинг синиши. Суяк яхлитлигининг бузилиши суякнинг уз кучидан катта бўлган жисмоний куч билан механик таъсири натижасида(эзилиш,зарб, сиқилиш, босилиш ва бошкалар) юзага келади.Синишнинг белгилари;махаллий ва умумий асоратлар кўринади.У жойда оғриқ ,деформация ва шиши,функциянинг бузилиши ,оёқ ва қўлларнинг қисқариши ва қисмларининг пропитацияси кузатилади.Кўпгина беморларда умумий асоратлардан функционал холатда маълум ўзгаришларнинг бўлиши ,МНС,артериал пульс босимининг ўзгариши ,қон ва сийдикда ўзгаришлар бўлиши кузатилади.Синишлар очиқ ва ёпиқ бўлади. Даволашнинг асосий усули (скелетли тортиш ,гипсли бойлам билаг бирга оператив остиосинтез)ни танлаш рентген асосида танланади. Физиотерапиянинг вазифаси; 0ғриқни қолдириш, антиспазмли ва дегидрациялановчи харакатларни амалга ошириш ,мушаклар гипертониясини пасайтириш ,қон айланишини тезлаштириш ,асоратларни олдини олиш ,мушаклар атрофияси ва қўшни бўғимларда харакатни кучайтириш,шикастланган оёқ ва қўлларнинг тўла холда функцияларини тиклаш ва бемор умумий холатини яхшилаш. Даволашнинг комплексида физиотерапевтик усуллардан УВЧ-майдон ,электрофарез ,магнитотерапия ,ультратовуш ,УБ-нурлантириш ва инфрақизил нурлар ,электр машқлар ,ванна пиелодотерапияси ,массаж ва даволаш машқлари нисбатан кенг қўлланилади.
Суяк тўқимасининг регенерацияси 3 фаза куринишида бўлади.
1-фаза.Жарохатли яллиғланиш (операциядан кейинги эрта босқич)
2-фаза.Бирламчи қадоқни шаклланиши (шикастланган тўқимада ёш хужайраларнинг ўсиш босқичи)
3-фаза.Суяк қадоғини шаккланиши.
Жарохатли яллиғланиш ва декальцинация жараёни фазасида синишларнинг репазицияси ва уларнинг қайд этилишидан кейин 2-3- кунидан бошлаб оғриқ синдромидан халлос этиш мақсадида наркотик ва антибиотиклар билан бир қаторда синиш сохасини кетма-кет ёки тангенциал холда диадинамотерапия 6-8 минутдан кунига 1-2 мартадан 6-10 кун давомида қўлланилади.Бир вақтнинг ўзида синиш сохасини кам иссиқли дозада хар куни 8-10 минутдан УВЧ-терапия билан даволаш тавсия этилади.жами 4-6 муолажа. Скелетли тортиш ва Илизаров аппарати билан даволашда УВЧ-терапия соғлом оёқ ва қўлларда симметрик сохаларда иссиқ дозада қўлланилади. Вқроженний ёки стойкий жарохатли шишларда магнитотерапия ижобий самара беради. УВЧ-терапия жарохатдан уч,тўрт кундан кейин шиш максимумга етганда тавсия этилади;20-30 мТл гача 10-20 минутдан кун ора ,жами 10-12 муолажа. Оёқ учун соллюкс ,инфраруж ёки ёруғлик ваннаси 20-30 минутдан кунига 2-3 марта хар куни ёкикун ора қилинади.5-10 кунгача. Синишдан кейин контрактураларда 3-5 кундан ультратовушли терапия тавсия этилади.Айниқса тирсак бўғиминиг ички синишида ультратовуш тавсия этилади. Соғлом қўл ваоёқларнинг симметрик сохада УБ-нурлантириш (елка ёки сон )хажми 15 см 2 бўлган 2 кўндаланг майдон нурлантирилади,3 биадоза кўпайиб борувчи дозада кун ора бир майдондан ;жами 8-10 нурлантириш . Ушбу кунларда ўзини ёмон хис қилиши ,уйқусизлик,бош оғриғи пайдо бўлса варотникли зонада 15-20 минутдан хар куни ёкикун ора бром-электрофарез тавсия этилади. Жарохатдан 12-15 кундан кейин васкуларизация жараёни якунланади ва декальцинация жараёни бошланади.Суяк балок ва суяк қадоғи шакллана бошлайди. Ушбу босқичда организмга кальцийнинг келиши суякда регенерация жараёнини тез ривожланиши учун зарур бўлган захирани яратиб,айнан шу вақтдан кальций –электрофарез бошланиши лозим.Бунда иссиқлик муолажалари тавсия этилмайди. Кальций электрофарези тезкор схема бўйича умумий УБ-нурлантириш билан бирга қўлланилади. 24-30- кунларга келиб мустахкамланган холсиз суяк қадоғи аниқланади.Бирламчи суяк қадоғи ўртача 4-5 хафта давомида шаклланади ,аммо бу қадоқ юмшоқ бўлиб,синишларнинг силжиши хам мавжуд бўлади.Кейинчалик остеоид тўқимага туз келиши кучайиб ,иккиламчи суяк қадоғи хосил бўла бошлайди.Ўртача 5-6 хафта шаккланади.Ушбу босқичда реактив яллиғланишнинг қайтиши ,томирларнинг тўғри холга келиши намоён бўлади. Бунда даволаш машқларини қўлла шбилан бир қаторда 2-босқичда қуйидагилар тавсия этилади;парафин ёки лой аппликациялар ,диадинамотерапия ва ультратовуш . Кейинчалик беморнинг умумий тонусини кўтариш,қон ва лимфа айланишни яхшилаш ,суяк синишларниг консолидациясини кучайтириш ,алмашинув жараёнларини яхшилаш ва оёқ ва қўлларнинг функцияларини тиклаш учун қуйидаги умумий ванналар тавсия этилади;азотли 35-36 0С ли 12-15минутдан ,радонли 36-38 0Сли 10-15 минутдан,тузли 37 0Сли 10 минутдан хар куни.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish