Ўзбекистон республикаси олий ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти шарқ филология ва фалсафа факултети



Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/9
Sana23.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#138912
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
millij kolorit va millij xos sozlarning tarzhimada berilishi

ءابق , Қабо
8
– устки кийим (енгсиз чопон), кейинроқ юзага келган 
арабча يجرف (фаржия) га тўғри келади.
الله يلو Валийуллоҳ – “Аллоҳга яқин, етишган, Аллоҳнинг дўсти” 
маъносида. Шу туфайли азиз-авлиёлар ислом динида табаррук саналади ва 
уларнинг мақбараларни кўришга, зиёратга бориш савоб деб ҳисобланади. 
Сибоя (сепоя) – форс-тожикча: уч поя. Бу ерда ходалар бир-бирига 
боғланиб, солга ўхшаш ҳолда дарё қирғоқларини ўпириб, емириб кетмаслиги 
учун қўйиладиган тўсиқ девор. 
Ибн Баттутанинг “Саёҳатнома” асари, Ўрта Осиё саёҳатига 
бағишланган боби таржимасида, биз юқорида келтирган сўзларнинг 
маъноларини ҳамда ушбу сўзлар ҳозирги даврда қўлланилиб келиши 
мумкинлиги ёки ўзгартирилганлигини қисқа ва аниқ изоҳлар ёрдамида 
келтириб ўтдик. Бундан ташқари, Ибн Баттутанинг ушбу асарида яна турли 
хил сўзлар, бирикмалар, ибораларнинг маъно-мазмунлари кўрсатиб ўтилган. 
7
Н. Ибрагимов. Ибн Баттута и его путешествия по средней азии. – Т., 1988. – Б. 112.
8
Н.Иброҳимов. Ибн Баттута ва унинг Ўрта Осиёга саёҳати. – Б. 93.


15 
3. Таржимада тарихийлик ва миллийлик 
Ҳар бир бадиий ёдгорлик муайян бир даврда содир бўлган вокеа-
ҳодисаларни тасвирлайди. Шунга кўра, тарихий мавзуда битилган асар 
ҳозирги замон китобхонини халқ ҳаётининг тарихи билан таништиради. 
Табиийки, бундай асар давр эхтиёжига мувофиқ тарзда ҳисобсиз тарихий ва 
архаик лисоний воситалар билан тўлиб-тошган бўладики, улар китобхон кўз 
олдида давр руҳини, нафасини жонлантириш билан бирга асарнинг бадиий-
эстетик таъсирчанлигини ҳам оширади. Аслият руҳини беками-кўст қайта 
яратиш масъулияти таржимон олдига тил воситаларини аслиймонанд 
истифода этиш йўли билан асар яратилган давр руҳини ҳакқоний талқин этиш 
вазифасини қўяди. 
Аслият яратилган давр таржима амалга оширилган 
пайтдан одатда маълум даражада фарқ қилади. Шунинг учун ҳам аслият 
руҳини тўла-тўкис кайта яратиш масъулияти таржимондан зарурий лисоний 
воситаларни тўғри танлаш йўли билан аслият вужудга келган давр 
хусусиятини қайта яратишни талаб этади. Аслиятнинг «архаик» хусусияти 
таржимада замонавий сўз ва иборалардан муқобил воситалар сифатида 
фойдаланиш имкониятини бермайди. Шу билан бирга таржима амалга 
оширилган давр китобхонга яқин, тушунарли бўлиши лозим. Чунки, 
таржимон асарни ўз даври китобхони мутолааси учун ўгиради.
Бир сўз билан айтганда, таржимада шундай лисоний воситалардан 
фойдаланиш керакки, ҳосил бўлган матн китобхонга яхши тушунарли бўлсин 
ва шу билан бирга асар яратилган давр унинг кўз олдида жонланиб турсин. 
Бунинг маъноси шуки, таржимада тилнинг архаик ва тарихий қатламларига 
мурожаат қилишда суистеъмолликка йўл кўймасдап, улардан китобхонда 
асар яратилган давр тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш мумкин бўлган 
даражада фойдаланиш зарур. Чунончи, тарихий воқеа ходисалар тасвирига 
бағишланган асарлар таркибида қўлланилган халқлар тарихий-миллий 


16 
турмуши тушунчаларини акс эттирадигаи лисонии воситаларни таржимада 
ижодий, аслият руҳига мос тарзда талқин этиш билан бир қаторда гоҳо 
уларни замонавийлаштиришга интилиш ҳоллари хам учраб туради. Бу ҳол 
кўп таржимонларнинг ўз тилларидаги тарихий ва архаик сўзлардан яхши 
хабардор бўлмасдан, таржима жараёнида мавжуд икки тилли луғатларгагина 
суяниб иш кўришлари билан боғликдир. Мазкур луғатлар эса асосан тилнинг 
хозирги давр сўз бойлигини қамраб олишлари сабабли аксарият ҳолларда 
тарихий-миллий хусусият тасвирини яратишга ожизлик қиладилар.
Бундай ҳолни Ойбек қаламига мансуб «Навоий» романининг рус 
тилидаги 
таржимасида 
кузатамиз. 
Алишер 
Навоийнинг 
Ҳиротга 
келаётганлигини эшитган Султонмурод «Истиқболларига чиқмок керак» 
деган экан, у устози Навоийга нисбатан юқори ҳурмат нишонаси сифатида 
китобий «истиқбол» сўзини, хозирги замон грамматикаси қоидасига зид 
ҳолда, учинчи шахс кўплик сонда қўллайди. Рус таржимони Султонмурод 
лафзида юқори илтифотли услубда қўлланилган ифодани «Надо пойти его 
встречать» тарзида талқин этиб, оддий тасвирий баён даражасига тушириб 
қўйган. Асарда Навоийнинг буюклиги билан бирга устозлигини ва 
Султонмуроднинг унга муносиб шогирдлигини жонлантириб турадиган 
мазкур ифода ўз вазифасидан махрум бўлиб, бетакаллуф муносабатдаги 
танишларнинг бири иккинчисини кутиб олиши даражасида талқин этилган.
Аммо таржима амалиётида бу хил муаммоларни муваффақиятли ҳал 
килиш ҳоллари тез-тез кўзга ташланиб туради. Кўпчилик таржимонлар 
вазифавий адекватликни хосил қилиш учун асар яратилган давр хусусиятини 
вужудга келтирувчи лисоний бирликлар таржимасига ижодий ёндашадилар. 
Л. Батнинг «Ҳаёт бўстони» киссасида Алишер Навоий даври тасвирлапган 
экан, асар таржимасида фойдаланилган барча тил воситалари шоир даврини 
жоплантириб туриши лозим эди. Бундай мураккаб масъулиятни таржимон В. 
Абдуллаев шараф билан уддалаган: персо-нажлар нутқи хам, портрет ва 
манзаралар хам, уй-рўзғор-турмуш буюмларию идора ва лавозим номлари 
хам таржимада даврга мос тарзда тасвирланган. Масалан, «управитель» сўзи 


17 
икки жилдли «Русча-ўзбекча луғат»да «бошкарувчи», «хўжалик мудири» 
тарзида берилган экан, бу айни сўзиинг хозирги даврда фойдаланиладиган 
луғавий эквивалентлари бўлса, мазкур сўз эслатилган қиссада қўлланилганда, 
унинг ўзбекчага «парвоначи» архаик сўзи ёрдамида берилитии таржимоннинг 
сўз мазмунидан ташқари яна тарихий хусусиятини хам адекват талкин 
этганлигини кўрсатади: Среди новых приближённых султана особенно 
беспокоил Алишера управитель дворца Сул-тоннинг янги дўстлари орасида 
Навоийни айникса ташвишга солган киши парвоначи.
«Носилки» сўзини эшитганда барча ўзбеклар кўз олдида дарҳол мазкур 
сўзнинг ҳозирги замон луғат таркибида акс этган маъноси «замбил» 
гавдаланади. Аммо Султон Хусайи учун кел-тирилган «носилки» - 
«тахтиравон» эди. Бу ерда ҳам топқирлик таржиманинг прагматик 
адекватлигини юзага келтирган: 
К главному ходу дома Навои были поданы носилки с высоким позолоченным 
балдахином , Эшик олдига зарбоф чодирли баланд тахтиравон келтирилди.., 
Таржима амалиёти олдига лисоний воситаларнинг мазмуний 
хусусиятларидан ташқари ҳар бир матн таркибида улар ўтаб келадиган 
вазифаларни ҳам беками-кўст акс эттириш масъулияти қўйилар экан, бу 
талаб тил бирликларининг «ёши»га, «эски» ёки «янги»лигига ҳам алокадор 
бўлиб, мазкур омилнинг инобатга олиниши лисоний бирликларда акс этган 
давр руҳини аслиятга монанд тарзда қайта яратади. Чунончи, муайян 
синонимлар гурухига мансуб бирликлар хусусият эътибори билан кўпинча 
бир-бирларидан фарқ қиладилар.: Айримлари тилнинг архаик қатламига 
мансуб бўлиб, у мумтоз адабиёт намояндалари ижодида ёки ҳозирги замон 
муаллифлари томонидан персонажлари нутқи, тасвирини яратишда 
қўлланиладилар, бошка бирлари эса тил луғат таркибининг доимий 
фуқаролари бўлмиш синонимларидан «ўта янгиликлари» билан фарқ 
қиладилар. Муайян синонимия қаторига мансуб сўзлардан айримларининг 
нутқда қўлланилиш имкониятлари маълум даражада чегараланган бўлса, 
бошқалари нутқда кенг қўламда ишлатиладилар./И. С. Тургенсвнинг 


18 
«Овчининг хотиралари» романида қўлланилган «тьма-тьмущая» барқарор 
сўз бирикмаси рус тилида азалдан «жуда кўп» тушунчасини ифода этиб 
келади. Аммо шу тушунчани ифода этадиган синонимлари унинг нутқда 
қўлланилиш имкониятини анча чегаралаб қўйганлиги туфайли кейинги юз 
йилликда ундан кам фойдаланилади. Унииг архаик хусусият касб этиш 
жараёнини бошидан кечираётганлиги кўзга ташланиб туради. Ўзбек тилида-
ги «туманот» бирлиги хам барча хусусиятлари билан мазкур лисоний 
воситага монанд бўлиб, таржимоннинг ижодкорлиги унга кўпчилик 
маънодош ифода воситалари орасидан айнан шу сўзни танлаш имкониятини 
берган: Сперва попировали как следует, а там и отправились за заставу. 
Народу сбежались тьма-тьмущая - Аввалига роса айш-ишрат килишди, кейин 
шаҳарлан чиқиб кетишди. Ҳар ёкдан туманот одам йиғилди -.
Б. Полевой («Чин инсон ҳакида кисса») персонажи «жуда эски» 
тушунчасини образли ифода этиш учун «допотопный» сўзидан фойдаланган 
экан, мазкур сўзнинг ўзбек тилида танланган муқобили «даккиюнус» бўлиб, 
икки лисоний воситада хам давр узоқлиги диний-тарихий далиллар (Нўҳ 
пайғамбар давридаги тўфон ҳамда Юнус пайгамбар замонаси) асосида 
яратилган. Ушбу далилларнинг умумбашарийлиги туфайли таржима 
маҳаллийлашиш, миллийлашиш каби қусурларга дучор бўлмаган ва, энг му-
хими, таржимада давр руҳи ибратли, прагматик талкин этилган:
Но ведь у него одна все таки сохранилась? Потом он не истребитель, он 
же летал на допотопном «Фарман»е - Унинг хар холда битта оёги бор экан-
ку? Иккинчидан у қирувчи самолётда эмас, даккиюнусдан колган 
«Фарман»да учган экан
Тарихий асарлар руҳини таржимада тиклаш узоқ ўтмишда яратилган 
бадиий ёдгорликни бошдан оёк ўша даврга хос «тил»да тасвирлаб бериш 
лозимлигини билдирмайди. Олти-етти юз йил муқаддам битилган асарни 
нафакат ўзга тиллар вакиллари, балки, аслият соҳиби бўлмиш халқ 
вакилларининг хам зўрға тушуниши табиий ҳол. Давр халқ тилига хам ўз 
муҳрини босади. Демак, давр бўёғини кайта яратиш мақсадида узок ўтмишда 


19 
яратилган асарни шунча йиллар олдинги «тил»да ўгириш асарни ҳозирги 
замон китобхонидан узоқлаштириб кўяди. Вахоланки, ҳар кандай асар унинг 
кайси даврда яратилганидан қатъий назар ҳозирги давр тилига ўгирилади. 
Давр бўёғи эса асар яратилган замон лисоний унсурлари иштирокида 
тикланади. Асар тили, у яратилган давр тилининг инъикоси сифатида, хеч 
качон ўзгармаса, таржима тили вақт ўтиши билан эскиради, маълум муддат 
ўтгач, асарни яна кейинги давр «тил»ига, китобхон талабига мослаб, қайта 
таржима қилиш эҳтиёжи туғилади.
Башарти ёзувчи узоқ давр тасвирига бағишлаб асар ёзадиган бўлса, у 
тарихийликни қай даражада акс эттириши керак? Бунинг жавоби оддий. У 
ҳам ўз асарини таржимон тутган йўлдан бориб, тарихий ва архаик лисоний 
воситалар, грамматик ва фонетик шакллар билан меъёр доирасида 
таъминланган ўз замонаси «тил»ида ёзиши зарур. Шунда асар замонавий 
қаламкашнинг тарихий мавзудаги ижод намунаси сифатида китобхон кўз 
олдида намоён бўлади.
Демак, доим жузъийликдан умумийлик сари бориш холисона 
хулосаларга олиб келади. Таржимавий асар образли асосини ташкил этадигап 
бутун бир бадиий-тасвирий ва услубий приёмлар тизимининт асл нусха 
тизимига яқинлашиши даражаси унинг алоҳида лисоний-услубий воситалари 
вазифавий-прагматик хусусиятларининг таржимада кайта яратилиши 
даражаси билан боғлиқдир. 

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish