Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси


ХХI Бўлим. Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига



Download 1,79 Mb.
bet62/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#27474
TuriКодекс
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   68
Bog'liq
Солик кодекси УзР

ХХI Бўлим.

Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига

солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари




59-боб. Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар

иштирокидаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг ўзига

хос хусусиятлари




376-модда. Умумий қоидалар


Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи ва қонун ҳужжатларида тасдиқланадиган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар учун айрим солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади. Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар дейилганда чет эл давлатининг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Республикасининг доимий равишда чет элда яшовчи фуқаролари бўлган жисмоний шахслар, шунингдек чет эллик нодавлат юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган инвестициялар тушунилади.


Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган юридик шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ киритилган инвестиция ҳажмидан келиб чиққан ҳолда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини, ягона солиқ тўловини, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан муайян муддатга озод қилинадилар.




377-модда. Имтиёзларнинг қўлланилиш тартиби


Ушбу Кодекс 376-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар қуйидаги ҳолларда қўлланилади:


юридик шахслар қонун ҳужжатларида белгиланадиган ортиқча ишчи кучлари мавжуд бўлган минтақалар ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштирилганда;
чет эллик инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга оширилганда;
юридик шахсларнинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 50 фоизни ташкил этганда;
юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар киритилганда;
хорижий инвестициялар эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик асбоб-ускуна тарзида киритилганда;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар берилганлиги натижасида ушбу имтиёзларнинг қўлланилиш муддати мобайнида олинган даромадлар юридик шахсни янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтирилганда.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ушбу Кодекс
376-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзларни олган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар иштирокидаги юридик шахс имтиёзлар берилган муддат тугаганидан кейин бир йил ўтмасдан фаолиятини тугатган тақдирда, чет эллик инвесторнинг фойдасини ўз мамлакатига ўтказиш ва капиталини чет элга олиб чиқиб кетиш фақат солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзларнинг суммалари бюджетга ундирилганидан кейин амалга оширилади.
Ушбу бобда назарда тутилган шартларга номувофиқлик аниқланган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ушбу Кодекс
376-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзларни олган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар иштирокидаги юридик шахс белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган давр учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ушбу Кодекснинг IV бўлимида назарда тутилган молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда умумбелгиланган тартибда тўланади.


378-модда. Имтиёзлар қўлланилиши тўғрисида билдириш


Ушбу бобда назарда тутилган имтиёзларнинг қўлланилиш мезонларига мос келадиган юридик шахс имтиёзларни қўллаш бошланган сана ҳақида солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда ёзма равишда билдириши шарт.


Солиқ даври мобайнида ушбу бобда назарда тутилган имтиёзларга бўлган ҳуқуқ йўқотилган тақдирда, солиқ тўловчи рўйхатдан ўтказиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини солиқ тўловчининг имтиёзларга бўлган ҳуқуқи йўқотилган сана тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда ёзма равишда хабардор этади.



Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish