Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси



Download 1,79 Mb.
bet61/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#27474
TuriКодекс
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   68
Bog'liq
Солик кодекси УзР

58-боб. Қатъий белгиланган солиқ




370-модда. Солиқ тўловчилар


Қатъий белгиланган солиқни тўловчилар қуйидагилардир:


фаолиятнинг айрим турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда солиқ солинадиган айрим фаолият турларини амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
якка тартибдаги тадбиркорлар, бундан ушбу модданинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган тадбиркорлар мустасно.


371-модда. Фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик


шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан
қатъий белгиланган солиқни қўллашнинг ўзига хос
хусусиятлари

Қатъий белгиланган солиқ солинадиган фаолият турларининг рўйхати, шунингдек фаолиятнинг мазкур турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


Фаолиятнинг айрим турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда солиқ солинадиган айрим фаолият турларини амалга оширувчи солиқ тўловчилар фаолиятнинг қатъий белгиланган солиқ тўлаш татбиқ этиладиган қисмига доир солиқ солишнинг бошқа тартибини танлаш ҳуқуқига эга эмас.
Қатъий белгиланган солиқ тўлаш татбиқ этиладиган фаолият билан бир қаторда фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширувчи юридик шахслар фаолиятнинг мазкур турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ва умумбелгиланган ёки ушбу бўлимда белгиланган солиқларни тўлашлари шарт.
Юридик шахслар — қатъий белгиланган солиқни тўловчилар учун ушбу Кодекснинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадларга солиқ солинмайди, дивидендлар ва фоизлар, биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадлар, шунингдек ижарадан олинган даромадлар бундан мустасно.
Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда умумбелгиланган солиқлар ёки ягона солиқ тўлови жорий этилади.
Ушбу Кодекс 370-моддасининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган, фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу Кодекснинг 372 ва 373-моддаларида назарда тутилган тартибда қатъий белгиланган солиқни тўлайди.

372-модда. Фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик

шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан

қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш ҳамда

тўлаш тартиби


Қатъий белгиланган солиқ белгиланган фаолият турини тавсифловчи физик кўрсаткич солиқ солинадиган объектдир.


Солиқ солинадиган база физик кўрсаткичларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Қатъий белгиланган солиқ суммаси солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Солиқ даври — бир ой.
Қатъий белгиланган солиқ ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига:
янги ташкил қилинаётган (бошловчи) солиқ тўловчилар томонидан — давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай;
фаолият юритаётган солиқ тўловчилар томонидан — ҳисобот йилининг
15 январигача тақдим этилади.
Солиқ солиш объекти ва иш ҳақининг энг кам миқдори ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчилар аниқлик киритилган ҳисоб-китобни навбатдаги тўловни тўлаш муддатидан кечиктирмай тақдим этишлари шарт.
Қатъий белгиланган солиқни тўлаш:
юридик шахслар томонидан — ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — ушбу Кодекс 375-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.


373-модда. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қатъий

белгиланган солиқни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари


Ушбу Кодекснинг 370-моддасида кўрсатилган якка тартибдаги тадбиркорлар якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш доирасида қатъий белгиланган солиқ тўлаш билан бир қаторда қуйидагиларни тўлайдилар:
1) божхона тўловлари;
2) ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;
3) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ — сув ресурсларидан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланилганда;
4) акциз солиғи — акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқарилганда;
5) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;
6) давлат божи;
7) автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун Республика йўл жамғармасига йиғим.
Агар якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ солинадиган мол-мулкка ва (ёки) ер участкасига эга бўлсалар, ушбу Кодекснинг 48, 50-бобларида назарда тутилган тартибда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва (ёки) жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш мажбурияти уларнинг зиммасида сақланиб қолади.
Агар якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини муайян муддатга тўхтатса, у ўз фаолиятини тўхтатгунига қадар тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказувчи органга фаолиятни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани топширади.
Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисидаги аризани ва унинг давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномасини олган, тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширадиган орган солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланадиган шаклда ахборот тақдим этади.
Тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида тақдим қилинган ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан олинган ахборот якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга оширмайдиган давр учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади.


374-модда. Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги

тадбиркорлар томонидан қатъий белгиланган солиқни

қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари


Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларида даромадларнинг ҳамда амалга оширилган товар операцияларининг ҳисобини юритишлари шарт.


Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари қуйидагилардир:
чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш дафтари;
Товар чеклари дафтари.
Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларининг шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари якка тартибдаги тадбиркорни солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан якка тартибдаги тадбиркорнинг аризаси асосида рўйхатдан ўтказилади.
Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари охирги ёзув киритилган пайтдан эътиборан беш йил мобайнида якка тартибдаги тадбиркорда сақланади ва улар рақамланган, ип ўтказиб боғланган ҳамда тегишли давлат солиқ хизмати органининг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
Якка тартибдаги тадбиркор фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига:
савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан, бундан тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарлар олиб кирадиган якка тартибдаги тадбиркорлар мустасно, — йилнинг ҳар бир чораги якунлари бўйича ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай;
тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб кирадиган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — ҳар ойнинг якунлари бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этилади.

375-модда. Қатъий белгиланган солиқни якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби


Қатъий белгиланган солиқ тадбиркорлик фаолиятининг тури ва солиқ тўловчининг фаолиятни амалга ошириш жойига қараб белгиланган ставкалар бўйича тўланади.


Фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар қатъий белгиланган солиқни фаолиятнинг ҳар бир тури учун мазкур турдаги фаолиятга нисбатан белгиланган ставкалар бўйича алоҳида-алоҳида тўлайдилар.
Қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Қатъий белгиланган солиқ тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 25-кунига қадар ҳар ойда, солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган жой учун белгиланган ставкалар бўйича тўланади. Агар фаолият амалга оширилган жой учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари давлат рўйхатидан ўтказилган жой учун белгиланган ставкалардан фарқ қилса, қатъий белгиланган солиқ энг юқори ставка бўйича тўланади.



Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish