Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1. Қашқаров А.Қ., Файзиев Т.З. Чигитни пуштага экиш. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали. – 
Т.: 1978. №2. 
2. Рыжов С.Н., Кондратюк В.П., Погосов Ю.А. Ғўзани жўяк ва пушталарда ўстириш. Т.: Фан, 1984. 
– 36-40 б, 43-47 б. 
3. Рыжов С.Н., Мухамеджонов М.В. Тупроқ структураси ва тузилишини агротехник асослари. 
Тупроқни ишлашнинг назарий асослари 1968. 
 
 
ЗАРАФШОН ВОДИЙСИ СУҒОРИЛАДИГАН БЎЗ ТУПРОҚЛАРИ ФОСФАТ
РЕЖИМИГА ФОСФОРЛИ ЎҒИТЛАРНИНГ ТАЪСИРИ 
 
М.А.Ҳайитов, М.И.Машрабов, Ш.Калонов 
Самарқанд қишлоқ хўжалик институти 
Зарафшон водийси суғориладиган воҳа тупроқлари унумдорлигини белгиловчи асосий 
кўрсаткичлардан бири, унинг озиқа режими шаклланиши, таркибидаги озиқа моддаларининг миқдори ва 
унинг ўсимликларга лаѐқатлилиги ҳисобланади. Ана шундай кўрсаткичлардан бири тупроқнинг фосфорли 
ҳолати хисобланади. Тупроқнинг фосфорли ҳолатининг тўлақонли тавсифлаш учун тупроқ фосфатлари 
фракцион таркиби, ҳаракатчан фосфорнинг тупроқ қаттиқ фазасидаги миқдори, унинг тупроқ эритмасига 
ўтиш тезлиги, тупроқнинг фосфорга нисбатан буферлиги каби бир қатор кўрсаткичларини эьтиборга олиш 
зарур. Шу билан биргаликда фосфатларнинг депонентлигини ошириш фосфор ҳолатининг энг муҳим 
параметри ҳисобланади. 
Фосфат режимининг шаклланишида тупроқнинг минералогик ва гранулометрик таркиби, гумус 
миқдори, Са
+
, Мg
+
, Fe
+
, AL
+
нинг умумий ва ҳаракатчан шакллари, тупроқ муҳити реакцияси каби 
жиҳатлар катта роль ўйнайди. 
Юқорида келтирилган тупроқ параметрлари унинг минералогик, грануламетрик таркиби, гумус 
билан таъминланганлиги, калъций, магний, темирнинг ҳаракатчан ва турли даражада кристаллашган 
брикмаларининг миқдори, тупроқ муҳити реакцияси каби кўрсаткичлари билан узвий боғлиқ[1,3,4,5] 
Маълумки, тупроқдаги ҳаракатчан фосфор миқдорининг ошиши гранулометрик таркибнинг 
оғирлашуви, қайтарилиш жараѐнларининг оксидланишидан устун келиши ҳолатларида, аморф ва кучсиз 
кристаллашган темир ва алюминй бирикмаларининг юқори миқдорда бўлиши, фосфатларга илдиз 
тизимининг селектив таъсири натижасида кузатилади. Бундан ташқари, тупроқ ҳароратининг 10 С дан 
пасайиши фосфатларининг ўсимликлар томонидан ўзлаштирилишини кескин пасайтиради. 
Маьлумки, бугунги кунда дунѐда карбонатли тупроқлар 600 млн гектардан зиѐд майдонни
Зарафшон водийсида 65 минг гектардан зиѐд, жумладан эгаллайди. Ушбу типдаги шўрланиш тури 
тарқалган тупроқларда қўлланилаѐтган фосфор сақловчи ўғитларнинг тупроқда ўзгариши, алмашлаб экиш 
тизими экинлари учун қулай фосфорли озиқланиш режими ҳосил қилишни таьминлайдиган мақбул 
меьѐрлари деярли ўрганилмаган. [1,2,6] 
Сабзавот экинларидан юқори ва сифатли экалогик жиҳатдан жаҳон стандатларига жавоб берадиган 
хосил етиштириш учун хар хил экин нави, дурагайининг биологияси, унинг ўсув даврида озиқ моддаларга 
бўлган талаби, витаминлар танқис бўлганда махсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган экиш 
муддатларини аниқ билиш ва етиштириш жараѐнидаги хар бир агротехник тадбирларни, жумладан 
минерал ўғитларни ўз вақтида сифатли етказишни таъминлаш керак. 
Тадқиқотларимизнинг мақсади Зарафшон водийси карбонатли суғориладиган типик бўз тупроқлари 
шароитида сабзавот экинлари етиштиришда Қизилқум фосфоритлари асосида олинган НКФУ, Рs-агро 
ўғитларини аммофос ўғитига нисбатан қиѐсан ўрганиш ҳисобланади. 
Дала тажрибалари Самарқанд вилояти Булунғур тумани ―Ипак йўли‖ агрофирмаси суғориладиган 
типик бўз тупроқлари шароитида ўтказилди. 
Тажриба даласи тупроқлари лѐссимон ѐтқизиқларда шаклланган типик бўз тупроқ. Унда гумус 
миқдори 1,28 %, умумий азот, фосфор ва калий тегишлига 0,09; 0,22; 2,20% ни ташкил этади. Ҳаракатчан 
фосфор ва алмашувчан калий билан таьминланишига кўра кам таьминланган, тупроқ муҳити реакцияси 
кучсиз ишқорий. 
Дала тажрибаси 8 вариант 4 такрорликда ўтказилди. Пайкалнинг майдони 56 м
2
, жойлашуви 
систематик усулда бўлди. Дала тажрибалари Азимов Б.Ж, Бўриев Х.Ч, Азимов Б-Б [3], Белик В.Ф [4] 
услублари бўйича тажриба натижаларининг статистик таҳлили Б.А.Доспехов [5] бўйича амалга оширилди. 


78 
Олинган маьлумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, Зарафшон водийси карбонатли типик бўз 
тупроқлар шароитида назорат вариантида ҳаракатчан фосфор миқдори уч йил давомида дастлабки 
кўрсаткичга нисбатан 3,4 мг/кг P
2
O
5
га камайишига олиб келди. НКФУ ўғитининг гектарига 60 кг дан 180 
кг гача ошиб бориши P
2
O
5
нинг тупроқдаги миқдорини 32,5 мг/кг дан 39,9 мг/кг гача ошишига олиб 
келиши аниқланди. Бир хил меьѐрда гектарига 100 кг P
2
O
5
меьѐрида қўлланилганда аммофос ва НКФУ 
ўғити оқбош карамнинг Severinf F
1
, дурагайи озиқланиши учун нисбатан тенг бўлган фосфорли 
озиқланиш даражасини ҳосил қилди ва ҳаракатчан фосфорнинг тупроқдаги миқдорини тегишлича 32,1 ва 
31,6 мг/кг P
2
O
5
бўлишини таъминлади. 
НКФУ ўғитини гектарига 60 кг дан 180 кг гача ошириш тупроқдаги ҳаракатчан фосфор дастлабки 
миқдорини бир мунча оширишга олиб келди. Энг юқори кўрсаткич 180 кг/га P
2
O
5
вариантида кузатилиб 
30,4 мг/кг ни ташкил этди. 
Шуни алоҳида таькидлаш лозимки, сабзавот экинлари етиштиришда тупроқдаги ҳаракатчан фосфор 
миқдорини 1 мг/кг P
2
O
5
га ошириш учун ўғит сарфи 140 кг/га бўлгандан бошлаб кузатилиши аниқланди. 
Тажрибамизда суғориладиган воҳа типик бўз тупроқлари фосфат режими шаклланиши 
механизмини тўлароқ ўрганиш учун тупроқ фосфатлари фракцион таркиби Чанг Джексон услубининг 
Гнизбург- Лебедьева варианти бўйича аниқланди. Тадқиқотларимиз назорат вариантида тупроқ 
таркибидаги умумий фосфорнинг миқдори 1615 мг/кг ни ташкил этгани ҳолда, унинг 83% яьни 1343 мг/кг 
минерал фосфатлар ҳиссасига тўғри келиши аниқланди. 
Барча ўрганилган ўғитли вариантларда умумий фосфор миқдори 1708-1750 мг/кг оралиғида ўзгариб 
борди. Минерал фосфатларининг ҳиссаси 82,7-84,7% ни ташкил этди. 
Тупроқ фосфатлари фракцион таркибидаги энг катта ўзгариш бўш бириккан фосфатлар (Ca
I
-P) 
фракциясида ўғит меъѐрига боғлиқ равишда боғлиқ равишда фракция миқдорларининг ўзгариш 
амплитудаси 26-37 мг/кг P
2
O
5
оралиғида бўлиши кузатилди. 
Тажрибада қўлланилган ўғитлар фосфат компонентига нисбатан энг инерт фракция 
феррофосфатлар эканлиги аниқланди. Ўсимликлар озиқланиши учун асосий заҳира ҳисобланган юқори 
асосли кальций фосфатлари (Ca
II
-P) фракцияси ўғит тури ва унинг меьѐрига боғлиқ равишда ўзгаришга 
учради. 
НКФУ ўғитининг меьѐри ортиб бориши билан энг катта ўзгариш Ca
I
-P, AL-P, Ca
II
-P, фракцияларида 
учраши аниқланди. 
Бу типдаги ўғитларнинг Ca
II
-P фракциясини ошириш хиссаси бу ўғитларнинг кейинги йилги 
таьсири кучли бўлишидан далолат беради. Ваҳоланки фақатгина ҳаракатчан фосфор миқдорига кўра 
бундай хулоса чиқариб бўлмас эди. 
Оқбош карам етиштиришда тупроқда қулай фосфорли озиқланиш режимини ҳосил қилиш ҳисобига 
ўғитлаш вариантларида ҳосилдорликни ошишига олиб келди. Ўғитсиз назорат вариантида Seveinf F
1

дурагайи 270,5 ц/га ҳосил олишни таьминлангани ҳолда, НКФУ ўғити ўсиб борувчи меьѐрларида 
тегишлича 449,6; 473,5; 480,7; 486,6 ц/га ҳосил олишни таъминлади. 
Ишонарли қўшимча ҳосил НКФУ 100 кг/га P
2
O
5
вариантида олинганлиги қайд этилди. Ушбу 
вариантда ―С‖ витамини 34,3 мг/%, умумий шакар 10,6 % ни ташкил этиб, нитратлар миқдори 249,0 мг/кг 
бўлиши ва чекланган миқдордан (300 мг/кг) кам бўлиши аниқланди. 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ва сифатли ҳосил 
олишни таьминлайдиган қулай озиқ режимини ифодалашда тупроқ фосфатлари фракцион тартибини 
таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ. Зарафшон водийси карбонатли типик бўз тупроқлари шароитида оқбош 
карамдан N
200
K
90
ўғитлаш фонида НКФУ ўғитини 100 кг/га P
2
O
5
ҳисобидан қўллаш тавсия этилади. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish