Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология


ҒЎЗАНИ ҚЎШ ҚАТОРЛАБ ЭКИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГСАМАРАДОРЛИГИ



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

 
ҒЎЗАНИ ҚЎШ ҚАТОРЛАБ ЭКИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГСАМАРАДОРЛИГИ 
 
М.Қ.Эшмуродова, Н.Д.Эшмуродова 
Самарқанд қишлоқ хўжалик институти
Республикамизнинг табиий об-ҳаво шароитида қишлоқ хўжалик экинларидан эртанги юқори 
сифатли ҳосил олишда янги инновацион технологияларни қўллаш ҳозирги куннинг долзарб 
масалаларидан бири ҳисобланади. Пахта етиштиришда кам меҳнат ва харажат сарфлаб мўл ҳосил 
етиштириш муҳим аҳамиятга эга. Экилган ғўза навларининг чигитларини эрта униб чиқишини ва 
ниҳолларнинг илдиз чириш, гоммоз ва вилт касалликларига чалинмасликларини таъминловчи агротехник 
тадбирларни ишлаб чиқиш ҳозирги куннинг долзарб муаммосидир. Президентимизнинг шу йил қишлоқ 
хўжалик ходимлари кунида сўзлаган нутқларида айтиб ўтганларидек, ―пахта етиштиришда қўшқаторлаб 
экишни жорий этиш‖ экин майдонларидан унумли фойдаланишнинг асосий чора тадбирларидан биридир. 
Ғўзани пуштага қўш қаторлаб экиш орқали суғориладиган ер майдонларини, уруғлик чигит , 
ѐнилғи-мойлаш материаллари, сув ва минерал ўғитларни тежаб қолиш ҳисобига юқори ҳосил олиш 
имконияти яратилади.[1,2]. 
Ғўза пуштага экилганда нихоллар сув ва минерал ўғитлардан унумли фойдаланади, ѐруғлик ва
иссиқлик энергиясидан фойдаланишнинг оптимал ҳолати вужудга келади натижада техника, минерал ўғит 
сарфини камайтириш ҳисобига ҳосилдорлик юқори бўлиб, соҳанинг иқтисодий самарадорлик оширилади. 
Пахтачиликда қўш қаторлаб экиш технологиясини қўллашда тупроқнинг физик-меҳаник таркиби, 
ер ости сувларининг сатҳи, экин майдонининг рельефи, тупроқнинг шўрланиш даражасини аниқ хисобга 
олиш зарур [3,4]. 
Чигит экишдан олдин чизелланган экин майдонининг хар гектарига 15-20 тоннадан маҳаллий ўғит 
солиш тупроқ унумдорлигини ошириб, уни намлигини узоқ вақт сақланишига ѐрдам беради. 
Чигитларнинг бир текис униб чиқиши танланган жойнинг нишаблиги ва берилиши лозим бўлган 
нам суви меъѐрида бўлишига боғлиқ. Чунки қатор ораларига юборилган сув кўллаб қолмаслиги керак. 
Сувни бир меъѐрда оқизилишини таъминлаш учун эгатларга шланг орқали сув юборилса пушталар текис 
намланади. Унинг гектарига 350-400 м
3
сув сарфланиши оптимал меъѐр ҳисобланади. Сув сарфининг 
меъѐрдан оширилиши пушталарга сув чиқиб кетишига, тупроқни ювилишига сабаб бўлиб ер етилишини 
кечикишига олиб келади. 
Етилган пушталарга чигитни экиш тупроқ намлиги ва ҳароратига қараб белгиланади. Чигитни 3-5 
см чуқурликка чигит экиш мақсадга мувофиқдир.Бироқ ҳаво ҳарорати кўтарилиб нам қочиш эҳтимоли 
кузатилганда экиш чуқурлигини 5-6 см қилиб белгилаган маъқул.Чигит экиш меъѐри гектарига 55 кг дан 
белгиланса, ҳар гектардан одатдаги экиш тизимига нисбатан 17,1 кг дан уруғлик чигит тежаб қолинади. 
Чигитлар пуштага экилганда пушта устида бўлганлиги учун нихолларни тупроқ кўмиб қолиш 
хавфи бўлмайди. Шу сабабли ниҳолларнинг 70 фойизи униб чиқиши билан биринчи культивациясини 
ўтказиш мумкин. Бу усулда ниҳолларни 1-суғоришгача техника билан 3-4 марта ишлов берилади, ғўза 


73 
пуштада ўстирилганлиги учун қатор ораларини чуқур юмшатиш шарт бўлмаганлиги сабабли ѐнилғи-
мойлаш материаллари тежалади. Оддий усулда эса далага 5-6 мартадан техника ишлов беради.
Бу технологияда ғўзадан юқори хосил олиш кўп жихатдан экилаѐтган навнинг морфо-физиолгик 
хусусиятларига боғлиқ. Ғўза пуштага экилганда иссиқлик ва ѐруғликдан оптимал фойдаланганлиги учун 
ҳар гектар ерга қўшимча 15-20 фойиз кўп кўчат қўйиш мумкин. Шунинг учун қўшқаторлаб ғўзанинг 1 
типда шохлайдиган навларини экиш мақсадга мувофиқдир. Натижада кўчат ҳисобига ҳам ҳосилдорликни 
гектарига 2-3 центнерга кўтариш имконияти яратилади.
Суғориш ер ости сувлари чуқурлиги ва ғўза ҳолатига қараб белгиланади.Таралган сув 
тракторнинг 3 та ғилдираги юрган эгатларга оқизилади ва пушталар 70-80 фойиз намлангунга қадар 
давом эттирилади. Баҳори серѐғин бўлган кунларда ҳам ѐмғир сувининг тупроққа тез сингиб кетиши 
туфайли қатқалоқ бўлмайди. Натижада нихоллар илдиз чириш ва гоммоз касалликлари билан деярли 
зараланмайди. 
Суғориш ўтказилгунча культиватор ишчи қисмларининг юза ишлов бериши ҳамда суғоришдан 
сўнг пуштага ишлов берилмаганлиги сабабли нихолни шикастланиши кам бўлиши туфайли пуштадага 
экилган ниҳолларнинг биринчи ва иккинчи тартибли ѐн илдизларида вилт касаллиги кам учрайди. 
Бу технологияда ғўза ниҳоллари ѐруғлик ва иссиқликдан оптимал фойдаланганлиги сабабли 
ғовлаб кетмайди. Култиватор ғилдираклари ѐн шохларн шикастламаганлиги сабабли қора шира 
заракунандаларининг хавфи камаяди. Пуштага экилган ғўза оддий усулга нисбатан сутка давомида 7-8 
даража кўп фойдали ҳарорат ва ѐруғлик олганлиги сабабли ниҳоллар 2-3 кун олдин униб чиқади.
Ғўзада кўсакларнинг сонини ва очилиш тезлигини ортиши пуштадаги тупроқларнинг механик 
таркибига бўлиши билан боғлиқ. Ўғитлар пуштага солинганлиги туфайли суғориш даврида ювилиб 
кетмайди. Пушта суғорилмаганлиги сабабли бегона ўтлар кам бўлади ва улар тупроқ озиқ элементларидан 
фойдалана олмайди. Бундай тупроқда ғўза илдизининг эркин ривожланиши ва чуқур кириб бориши 
ҳисобига ѐн илдизлар озиқ элементлардан унумли фойдаланади ва натижада ғўза оддий усулга нисбатан 
10-15 кун эрта пишади. 
Суғориш суви қўш қаторлаб эгат тагидан берилиб пушта бир ҳил намланганлиги боис тупроқнинг 
ҳайдалма қатлами деярли қуруқ ва юмшоқ ҳолда сақланади. Бу усулда тупроққа берилган барча озуқа 
моддалардан илдиз унумли фойдаланади. Суғориш суви сарфи эса бу усулда 1 га майдонга олдинги усулга 
нисбатан 350 м
2
гача кам бўлади. 
Шундай қилиб, ғўзани қўшқваторлаб экиш технологиясини ишлаб чиқаришга жорий қилиниши 
бир қатор афзалликларга эга эканлиги аниқланди ва уни фермер хўжаликларида самарадорлиги тупроқ, 
иқлим ва ғўза навларига ҳамда уни етиштириш технологиясини тўғи ўтказилишига чамбарчас боғлиқ. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish