79
ЧИРЧИҚ-АНГРЕН ДАРЁЛАРИ ҲАВЗАСИДА ТАРҚАЛГАН ЛАЛМИ ТИПИК ВА ТЎҚ ТУСЛИ
БЎЗ ТУПРОҚЛАР ГУМИСИНИНГ ГУРУҲИЙ ВА ФРАКЦИЯЛИ ТАРКИБИ
М.Усмонова, М.Юлдашева
Тошкент давлат аграр университети
Маълумки, бозор иқтисодиѐти шароитида мамлакатимизда ер ресурсларидан, жумладан,
суғориладиган ва лалми ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш шу
куннинг энг долзарб масаласидир. Суғориб деҳқончилик қилинадиган ҳудуд ерлари ҳозирги кунда қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини етиштиришда асосий манба бўлиб қолмоқда. Аммо аҳоли сонининг тез ўсиши
туфайли тоғ ва тоғ олди ҳудудларидаги ерлардан ҳам фойдаланиш аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Шу
сабабли лалми худуд тупроқларининг хосса-хусусиятларини ўрганиш бугунги куннинг энг долзарб
вазифалари қаторига киради. Лалми ерлар асосан тоғ ва тоғ олди, тоғ ѐнбағирларида жойлашган бўлиб, бу
ерларда қишлоқ хўжалик экинларидан ҳосил етиштириш асосан атмосферадан тушадиган ѐғинларга ва
тупроқлар унумдорлигига боғлиқдир.
Бу ерлар мураккаб рельефли шароитда шаклланганлиги туфайли, улардан нотўғри фойдаланиш
оқибатида баҳор фаслидаги кучли ѐғин-сочинлар таъсирида тупроқларнинг устки унумдор қисми
ювилиши натижасида эрозия жараѐни вужудга келади. Эрозия жараѐнлари эса, ўз навбатида, тупроқнинг
унумдорлигини белгиловчи асосий хоссаларидан бўлган гумус миқдорига таъсир кўрсатади ва уни
таркибини ўзгартириб, заҳирасини камайтиради ҳамда тупроқларнинг экологик ҳолатини ѐмонлаштиради.
Тупроқдаги органик моддалар миқдорини сақлаш, уларни ўрнини тўлдириб бориш, гумус ҳосил бўлиш
жараѐнини яхшилаш мақсадида эрозияга қарши агротехник чора-тадбирларни қўллаш билан бирга
тупроқдаги гумус таркибини, заҳирасини чуқур ўрганиш муҳим ҳисобланади.
Чирчиқ–Ангрен дарѐлари хавзасида тарқалган лалми тўқ тусли бўз тупроқларини гумусининг
гуруҳий таркиби эрозияланмаган, кучсиз эрозияланган, ўртача эрозияланган, ―йиғилиб тўпланган‖
тупроқлар мисолида ўрганилди.
Тадқиқотлар натижасида, ушбу тупроқларни гумус такибидаги умумий углерод миқдори, 0-30 см ли
қатламда:1-кесмада 1,08-0,82%; 2-кесмада 1,65-1,07 %; 3-кесмада 1,24-1,14 %; 5-кесмада 1,80-1,27 %; 6-
кесмада 2,05-1,48 % ва 9-кесмада 1,87-1,55 % ни ташкил этса, тупроқ кесмасини қуйи қатламларига томон
0,56-0,21% гача камайиб бориши кузатилди.
Ўрганилган тупроқларда гумус кислоталари 1 ва 1а фракциялари миқдорига доир маълумотларга
кўра, бу гумус моддаларини лабил (ҳаракатчан) шакли, яъни ўсимликлар учун муҳим қисми, деб қараш
мумкин. Олинган натижаларга кўра, ўртача эрозияланган жанубий экспозиция тупроқларини юқориги
қатламларида гумин кислота 8,53 %, фульвокислота 9,93 %; эрозияланмаган жанубий экспозиция
тупроқларида гумин кислота 8,95 %, фульвокислота 6,27 %; кучли эрозияланган шимолий экспозиция
тупроқларида гумин кислота 8,21%, фульвокислота 8,51%; ―йиғилиб тўпланган‖ жанубий-шарқий
экспозиция тупроқларида гумин кислота 11,75%, фульвокислота 11,16 %; эрозияга учрамаган қўриқ ерда
эса гумин кислота 13,51 %, фульвокислота 13,88% ни ташкил этган.
Демак, эрозияланмаган тупроқларда ҳаракатчан гумус моддалари таркибида гумин кислоталари
улуши юқори эканлиги кузатилди. Бизнингча, тупроқдаги гумуснинг лабил ҳолдаги шакли таркибидаги
гумин кислотаси миқдори қанча юқори бўлса, тупроқни эрозияга тура олиш қобилияти юқори бўлади ва
бу гуруҳнинг умумий миқдорининг юқори бўлишлиги тупроқ унумдорлигига ижобий таъсир қилади.
Ўрганилган асосий тупроқлар гумусини гуруҳий ва фракциявий таркиби бўйича қуйидаги
маълумотлар олинди.
Do'stlaringiz bilan baham: