Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1. М.Карабаев и др.Технологии нулевой обработки и прямого посева для возднлывания зерновых 
культур в Северном Казахстане.–Алматы.:Издательский центр ОФ ППИ ―Интерлиг‖,2005.–64 с. 
2. Современные технологии производства сельскохозяйственной продукции, American machinery 
company, Аssociated with Deere&Co. 
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИ ОЗИҚЛАНТИРИШДА ТУПРОҚ ВА ЎСИМЛИК 
ДИАГНОСТИКАСИ УСЛУБЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ НАТИЖАЛАРИ 
А.Ж.Боиров, Х.Т.Нуриддинова, Ш.А.Жўраев 
Тупроқшунослик ва агрокимѐ ИТИ 
Кириш. Д. Н. Прянишников [2] ―Ўсимлик ўзлаштираоладиган тупроқ азоти, агарда унинг 
миқдорини кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирлар кўрилмаса, ҳозирги кунда ерда ҳаѐтни чегараловчи 
асосий омилдир‖ деб айтган эди. Ушбу фикр ҳозирги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотгани йўқ. 
Бу ерда И. В. Тюриннинг [3] республикамиз суғориладиган тупроқлари каби гумус ва азотга 
камбағал бўлган чимли подзол тупроқлар тўғрисида ―Тупроқларнинг унумдорлигини чегараловчи омил 
азот бўлиб, унинг миқдорини кўпайтириш тупроқ унумдорлигини оширишнинг энг муҳим омилидир‖ деб 
билдирган фикрларини бизнинг суғориладиган тупроқларимизга ҳам тегишли дейиш мумкин. 
Тупроқларда мақбул азот заҳираларини ҳосил қилиш ҳамда атроф муҳитнинг азот бирикмалари 
билан ифлосланишининг олдини олиш учун, биринчи навбатда, қўлланиладиган азотли ўғитлар меъѐрини 
тупроқ шароитларини ҳисобга олган ҳолда тўғри белгилаш керак. 
Ҳозирги кунда, республикамизда, фосфорли ва калийли минерал ўғитларнинг меъѐрларини 
белгилашда тупроқ таъминланганлик даражаси ҳисобга олинаѐтган бўлса, азотли ўғитлар меъѐрларини 
белгилашда тупроқнинг азот билан таъминланганлик даражаси эътиборга олинмайди, бунинг асосий 
сабаби минерал азотнинг ўзгарувчанлиги ва нитратларнинг ҳаракатчанлигидир. 
С. П. Кравков [1] ―Тупроқ самарали унумдорлигини белгиловчи асосий кўрсатгичлардан бири 
унга ҳар йили тушадиган ўсимлик органик моддасининг ўсимликлар реал ўзлаштириши мумкин бўлган 
азотга айланадиган миқдоридир‖, бу кўрсатгич ―тупроқнинг ишлаб чиқариш кучи‖ ни белгиловчи 
параметрдир деб кўрсатган.


42 
Шу сабабли, тупроқларнинг азот билан таъминланганлик даражасини, осон парчаланувчан 
органик моддалар таркибидаги азот миқдорини аниқлашга асосланган янги услуб бўйича аниқлаш 
мақсадга мувофиқдир. 
Ўсимлик диагностикасида эса янги услуб - функционал диагностика услубидан фойдаланиш 
мумкин. Бу услубда текшириладиган ўсимлик баргидан олинган хлоропласт суспензиясига озиқа 
элементларини киритиш орқали хлоропластнинг фотокимѐвий фаоллиги ўзгаришини аниқлаш асосида 
экинларнинг маълум бир даврда у ѐки бу озиқа элементига талаби аниқланади ва шу асосда 
қўлланиладиган минерал ўғитлар меъѐрларига тузатишлар киритилади. 
Тупроқ ва ўсимлик диагностикаси услубларини қўллаш ҳар бир экин тури ва навининг 
талабларини эътиборга олган ҳолда минерал ўғитларнинг йиллик меъѐрларини аниқ белгилаш ва 
вегетация даврида ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш даврларидаги талабидан келиб чиқиб унга 
тезкор ўзгартиришлар киритиш имкониятларини беради.
Тадқиқот услублари ва объектлари. Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, ―Шоназаров Зиѐд‖ 
фермер хўжалигининг эскидан суғориладиган типик бўз тупроғида ғўзанинг С-6524 навига тавсия этилган 
ва амалиѐтда берилаѐтган минерал ўғитлар меъѐрларини қўллаб, янги тупроқ ва ўсимлик функционал 
диагностикаси услублари бўз тупроқлар шароитларига ҳамда ғўза экинига мослаштирилиб синаб 
кўрилди. 
Тажриба схемаси: 1) N
0
P
0
K
0
, 2) N
200
P
140
K
100
, 3) N
147
P
660
K
0
, 4) N
200
P
140
K
100
+ ТФД, 5) N
147
P
46
K
0
+ТФД 
(ТФД – тупроқ ва функционал диагностика услублари натижалари асосида ўғитлар меъѐрларига 
тузатишлар киритилган). 
Натитижалар ва уларнинг таҳлили. Бўз тупроқлар минтақаси асосий суғориладиган тупроқлари 
ҳайдалма қатламида қишлоқ хўжалик экинлари ўз вегетацияси давомида реал ўзлаштириши мумкин 
бўлган тупроқ азоти миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, ўрганилган тупроқлар 
бу кўрсатгич бўйича бир-биридан фарқ қилади. Қишлоқ хўжалик экинлари ўз вегетацияси давомида реал 
ўзлаштириши мумкин бўлган азот миқдори бўйича энг катта кўрсатгичлар , юқори даражада 
маданийлашган Зангиота тумани эскидан суғориладиган типик бўз тупроғига (62,7 мг/кг) ва Юқори-
Чирчиқ тумани эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроғига (58,8 мг/кг) тегишлидир. Ўртача 
кўрсатгичларга Оққўрғон тумани эскидан суғориладиган типик бўз тупроқлари (47,6 мг/кг) ва эскидан 
суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари (50,4 мг/кг) эга. Энг кам кўрсатгич Юқори-Чирчиқ тумани 
янгидан суғориладиган типик бўз тупроғига мансуб эканелиги аниқланди. 
Эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларида ўтказилган дала тажрибасида,
ғўзанинг 3-4 чин 
барг, шоналаш ва гуллаш даврларида хлоропласт суспензиясининг азотли, фосфорли ва калийли 
эритмалар таъсирида ўзгариши ўрганилди. Матн ҳажми чегараланганлиги сабабли, бу жараѐнни 
ўрганишда энг характерли бўлган шоналаш даври тўғрисидаги маълумотларни келтирамиз. 
Ғўзанинг шоналаш даврида
ги тадқиқотлар натижаларининг кўрсатишича хлоропласт 
суспензиясининг фотокимѐвий фаоллиги минерал ўғитлар таъсирида кучли ўзгаради. 
Тажриба вариантларида парваришланаѐтган С-6524 ғўза навининг шоналаш даврида баргларидан 
олинган хлоропласт суспензияси фаоллигининг азотли эритма таъсирида назорат ўлчовига (бу ерда 
назорат азотли эритма қўшилмаган хлоропласт суспензияси) нисбатан энг кучли ошиши умуман минерал 
ўғитлар берилмаган вариантда кузатилди. Ушбу вариантда бу кўрсатгич 960 га тенг бўлиб, 
ўсимликларнинг азотга талаби жуда кучли эканлигини кўрсатди.
Тўлиқ минерал ўғит берилган N
200
P
140
K
100
ва N
200
P
140
K
100
+ТФД вариантларида азотли эритма 
таъсирида хлоропласт суспензиясининг фаоллиги 697 ва 690 га тенг бўлиб назоратга (687) нисбатан 
қарийб ўзгармади. Бу ҳолат ушбу вариантларида парваришланаѐтган ўсимликларнинг азотга муҳтожлиги 
йўқлигини кўрсатади. 
Азотли минерал ўғит меъѐри кичик бўлган N
147
P
46
K
0
ва N
147
P
46
K
0
+ТФД вариантларида хлоропласт 
суспензияси фаоллиги кўрсатгичлари азотли эритма таъсирида 857 ва 817 ни ташкил этиб, назоратга 
нисбатан кам, тавсия этилган меъѐрларда минерал ўғитлар берилган вариантга нисбатан анча юқори 
бўлди. Бу ҳолат ушбу вариантларда берилган азотли минерал ўғит меъѐри етарли эмаслигини кўрсатади 
(1, 2-расмлар).

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish