Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

 
 
АМУДАРЁНИНГ ҚАДИМГИ ДЕЛЬТАСИДА ШАКЛЛАНГАН ЭСКИДАН СУҒОРИЛАДИГАН 
ЎТЛОҚИ АЛЛЮВИАЛ ТУПРОҚЛАР ВА УЛАРНИНГ УНУМДОРЛИГИ ОШИРИШГА ДОИР 
ТАВСИЯЛАР 
Р.Қўзиев, А.Ж.Исмонов, Н.Ю.Абдурахмонов
 
Тупроқшунослик ва агрокимѐ ИТИ 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 декабрда ―Қишлоқ хўжалиги ходимлари 
куни‖ муносабати билан сўзлаган нутқида, соҳани ривожлантириш, янги босқичга кўтариш учун аграр 
соҳада селекцияни ривожлантириш, сув тежайдиган илғор агротехнологияларни ишлаб чиқиш ва 
амалиѐтга жорий этиш, ҳар бир ҳудудда тупроқ ва иқлим шароитларига мос экин навларини яратиш ва 
жойлаштириш, мева ва сабзавот етиштиришни кўпайтириш ва уларни экспорт салоҳиятини ошириш, 


46 
суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари тизимини тубдан яхшилаш, суғориладиган ҳар бир қарич ердан 
самарали фойдаланиш шу куннинг долзарб масалаларидан эканлигини таъкидлаб ўтилган. 
Республикамиз турли ҳудудларида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда бир қатор 
муаммоли масалалар юзага келган. Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасининг асосий қишлоқ 
хўжалиги экинлари етиштириладиган минтақалари суғориладиган тупроқлари унумдорлиги пасайиб, 
тупроқларда гумус ва озиқа моддаларини камайиб бориши жараѐни кузатилган ва бу муаммоларни илмий 
тадқиқот ишларини чуқур ўтказиш орқали ечиш долзарб масалалардан бўлиб ҳисобланади. 
Қуйи Амударѐнинг ўнг қирғоғи суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари, қадимдан суғоришга 
тортилган. Қадимги Ақчадарѐнинг сув йўлларида шаклланган ўтлоқи аллювиал тупроқлар ўзининг 
унумдорлик хусусиятлари ва кам шўрланганлиги билан қуйи Амударѐнинг замонавий ѐтқизиқларида 
шаклланган ўтлоқи аллювиал тупроқлардан фарқланади. Ҳудудда агроирригацион қатламлар шаклланган 
тупроқлар катта майдонларни эгаллаб, у дарѐ суви келтирилмаларидаги қаттиқ жинслар миқдори, унинг 
чўкиши ва деҳқончилик маданияти билан боғлиқдир. Ҳудуд суғориладиган ўтлоқи аллювиал 
тупроқларида агроирригацион қатлам қалинлиги жойларда 1,0-2,0 метрдан ошади. Ушбу қатламлар 
ўзининг бир хил ранглиги, механик таркибини оғир ѐки ўрта қумоқлардан тузилганлиги, гумусни 
миқдорини кўплиги ва юқори қатламлардан карбонатларни қуйига ювилганлиги, кам шўрланганлиги 
билан ажралиб туради [1].
Ўрганилган суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларининг умумий морфогенетик белгиларида 
тупроқ профилини тўқ кулранг бўлиши, тупроқ тузилишини донадорлиги, ер ости ҳайвонлари ѐрдамида 
қайта ишланганлиги, карбонатларни қуйи қатламларга ювилиб тушганлиги билан тавсифланади. 
Тўрткўл тумани Шўрохон хўжалиги эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлар 
субтропик чўл зонасида, Амударѐнинг қадимги ўзани Ақчадарѐнинг ѐтқизиқларида шаклланган бўлиб, бу 
тупроқлар қадим ўтмишга эга, лекин сўнгги ўн йилликларда ҳудуднинг тақир тупроқлари, грунт сувлари 
сатҳини кўтарилиши натижасида тақирли-ўтлоқи тупроқларга айланиб бормоқда. Сизот сувлари ҳудудда 
ўртача 1,5-2,5 метр чуқурликда жойлашган. Уларнинг энг юқори жойлашуви тупроқ шўрини ювиш ва 
вегетация давридаги суғориш ишларидан сўнг кузатилади.
Шўрохон хўжалиги эскидан суғориладиган ўтлоқи тупроқлари асосан ўртача, енгил баъзан оғир 
қумоқли бўлиб, бу тупроқларни ҳайдов қатлами механик таркибида йирик чанг заррачалари ўртача 41,-
45,3%, қум заррачалари 13,5-25,1% атрофида тебранади. Эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал 
тупроқлар хўжаликда жами 990,6 га бўлиб, шундан оғир қумоқли тупроқлар 22,2 %, ўрта қумоқлилар 35,9 
% ва енгил қумоқли тупроқ айирмалари 41,9 % ташкил этади. Енгил қумоқли тупроқларни ҳайдов 
қатламида қумли заррачалар 36,0 %, чанг заррачалари 56,2 % ва ил заррачалари 7,8 % ни ташкил этади. 
Таҳлил натижаларидан кўринадики, хўжаликдаги суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларда 
тупроқнинг механик таркиби заррачаларини шаклланишида ишлов бериш ва суғоришнинг роли катта 
бўлиб, суғориладиган тупроқларни ҳайдов ва ҳайдов ости қатлами вужудга келган. Бундай ҳолат, 
Шўрохон хўжлиги суғориладиган гидроморф тупроқларида ҳам дала тадқиқот изланишларида кузатилди. 
Ҳайдов ости қатлами кўпроқ эскидан суғориладиган тупроқларда ҳосил бўлади, айрим ҳолларда оғир 
механик таркибли янгидан суғориладиган тупроқларда ҳам шаклланган. Бу қатламнинг қалинлиги 7-10 см. 
У нисбатан юқори зичлилиги ва дағал кесакли тузилиши билан фарқланади. Кўпинча эскидан 
суғориладиган тупроқларда агроирригацион қатлам ажралади, лекин у катта бўлмаган қалинликда. Айрим 
ҳолларда гумусли-аккумулятив қатлам агроирригацион қатлам билан мос келади, лекин кўпинча ундан 
пастга тушади ва 80-100 см чуқурликга етади. Бу қатламлар остида тупроқ ҳосил бўлиши таъсирига кам 
учраган аллювиал ѐтқизиқлар жойлашган.
Хўжаликни эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари, доимий шўрланиш таъсирида 
бўлган, улар орасида, шўри ювилгандан ташқари, кам ва ўртача шўрланган тупроқ айирмалари учрайди. 
Эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлар асосан кам шўрланган бўлиб, уларда қуруқ қолдиқ 
ўртача 0,180 %-0,265 % ни ташкил этиб, асосан хлорид-сульфат ва сульфат-хлорид типида шўрланган. 
Ўрганишлар давомида кучсиз шўрланган тупроқлар 64,2 %, ўртача шўрланган ерлар 35,8 % ер 
майдонларини ташкил этиб, шўрланиш даражаси тупроқ профилини қуйи томонига ортиб бориши 
аниқланди. Тупроқларни профилида бундай шўрланишларни вужудга келиши, шўр ювишлар билан 
боғлиқ яъни, тупроқ шўри ювилганда қатламлардаги туз кристаллари эриб, ер ости сувларига тушади ва 
кейинчалик ер ости сувларининг кучли буғланишлари натижасида, тупроққа бирикиб қолган туз 
кристаллари ҳисобига юқори қатламларда шўрланиш вужудга келади. Шунингдек, эскидан суғориладиган 
ушбу тупроқларда турли даражада шўрланишига суғориш сувларининг минераллашганлиги ҳам ўз 
таъсирини кўрсатаѐтганлиги аниқланди. Хўжаликга оқиб келувчи суғориш тармоғидан олинган суғориш 
сув намуналарида қуруқ қолдиқ 0,740 % бўлиб, кам даражада, хлорид-сульфат типида шўрланганлиги 
аниқланди. Бундан ташқари, ернинг гидрогеологик шароити, рельеф тузилишига ва ўзанлараро 
чўкмаларда сизот сувлари йиғиладиган жойларни тупроқ профилида, сувда осон эрувчан туз 
кристалларини нисбатан кўпроқ тўпланаѐтганлиги қайд этилди.


47 
Эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлар туманнинг суғориладиган ер фондида кенг 
тарқалган тупроқлар ҳисобланиб, бу тупроқларни ҳайдалма қатламда гумус миқдори ўртача 0,89 дан 1,61 
% ни, ҳайдов ости қатламларида 0,69-1,02 % ни ташкил этиб, гумус миқдорини кескин камайиши ўртача 
80-90 смли қатламлардан бошланади, пастга томон унинг миқдори 0,11-0,35 % ташкил этади (1-расм). Бу 
тупроқларда гумусни юқори миқдори, ўзанлараро пасқамликларда ва кўл ўрнида шаклланган аллювиал 
тупроқларда учраши ҳамда тупроқларни 77,7 % (770,0 га) гумус билан ўртача таъминланганлиги ва 22,3 % 
(220,6 га) кам даражада таъминланганлиги аниқланди. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish