Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet277/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

муҳтожлиги
маълум. 
Кейсда даладаги ҳар хил бегона ўтларга қарши курашиш билан боғлиқ вазиятлар баѐни берилади 
ва уларнинг оқибатлари хусусида мушоҳада юритиш ѐки қатнашчилар ҳаракатларининг самарадорлигини 
баҳолаш ѐхуд муаммони ҳал этиш усулларини таклиф қилиш талаб этилади. Лекин ҳар қандай ҳолатда 
ҳам амалий ҳаракат модели устида ишлаш таълим олувчилар – бўлғуси мутахассисларда меҳнат бозори 
талаб қиладиган касбий жиҳатдан муҳим хусусиятларни шакллантиришнинг самарали воситаси 
ҳисобланади. 
Учинчидан
, жаҳон тажрибаси кўрсатиб турганидек, кейс-стади талабаларда ижтимоий етукликни 
ривожлантириш, ўқишга қизиқиш ва мотивларни ҳосил қилиш, уларни ҳақиқий профессионаллар 
сифатида етиштиришга кучли таъсир кўрсатади. 


283 
Ўсимликларни ҳимояси бўйича ―Маданий ўсимликларни бегона ўтлардан ҳимоя қилиш‖ мавзуси 
бўйича кейсларни келтириб ўтамиз. Аввало, кейсни долзарблигини ѐритиш муҳим аҳамиятга эга.
Маданий ўсимликларни бегона ўтлардан ҳимоя қилишнинг долзарблиги:
Ғалла экинлари 
бошланғич ўсиш фазасида секин ўсиши сабабли бир йиллик бегона ўтлардан кўпроқ зарарланади. Бегона 
ўтлар сони 1 м
2
да 200-250 тага етган бўлса, поянинг пастки бўғимлари ингичкалашиб, ғалланинг ѐтиб 
қолишига сабаб бўлади. Бу эса ўрим йиғимни қийинлаштиради, ҳосилни камайтиради.
Донли бошоқли экинлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришга кучли тўсқинлик қиладиган 
омиллардан бири, бу ғалла майдонларини бегона ўтлар билан ифлосланишидир. Барча турдаги бегона 
ўтларга хос бўлган энг муҳим хусусиятларидан бири, уларнинг ташқи муҳит омилларига кам 
талабчанлиги бўлиб, доимий равишда маданий ўсимликлар билан рақобатда яшаб, сезиларли 
кўрсаткичларда дон ҳосили ва сифатини пасайтириб юборади [Wall et al., 1991; 475-б.; Blackshaw et al., 
2000; 327-330- б.]. 
Бегона ўтлар туфайли дунѐ бўйича ҳар йили 20 миллиард доллар атрофида зарар кўрилмоқда. 
Ўзбекистонда эса, ҳар йили 20-40 % ғалла, 15-20 % пахта, 10-20% сабзавот ҳосили кам олинмоқда 
[Эрматов, 1983; 245-б.]. Дунѐда ўсимликларни зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтлари 
таъсирида ҳар йили 35% ҳосил йўқотилса [Мельников, 1968; 9-14-б.], МДҲ мамлакатларида бу кўрсаткич
ўртача 26 % ни ташкил этади [Захаренко, 1978; 46-51-б.; Исаев, Березкин, Попов, 1985; 73-80-б.]. Шунинг 
учун ҳам, ғаллазорлардаги бегона ўтлар тўлиқ йўқотилса, донли экинлар ҳосилдорлигини 12,5 % ошириш 
имконияти пайдо бўлади [Захаренко, 1985; 12-16- б.]. 
Ҳозирги пайтда республикамизда бегона ўтларнинг 200 га яқин тури учрайди [Ҳамраев, Хасанов, 
Рашидов, 1999; 72-б.] суғориладиган ғалла майдонларида 75 турдан ортиқ бегона ўтлар мавжудлиги
аниқланган ва улар ғалланинг ҳаѐт омилларига ҳамда озиқа моддаларига шерик бўлиб, ҳосил миқдорини 
ва дон сифатини кескин пасайтириб юборади [Маматов, Мамажонов, 1997., 31 б; Сиддиқов, 2003; 20-21- 
б.].
Бегона ўтлар қишлоқ хўжалиги экинларини ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган озиқ 
моддалар, сув, ѐруғлик ва бошқаларни ўзлаштиришда уларга шерик, баъзи вақтларда улардан устунлик 
қилиб, энг зарарли рақобатчилардан ҳисобланади. Масалан, буғдойзорларда кўплаб тарқалган ѐввойи 
сули, сариқ пахтатикан буғдойга нисбатан азотни 20-30 марта кўп ўзлаштиради. Ғаллазорларни ўртача 
ифлослантирган кўп йиллик пахтатикан ѐки латтатикан ҳар бир гектар ердан 140 кг азот, 120 кг фосфор ва 
30 кг калийни ўзлаштириб кетади. Ваҳоланки, бир гектар майдондаги буғдойзордан 16 ц дон ва 24 ц сомон 
етиштирилганда, буғдой гектаридан 45 кг азот, 21 кг фосфор ва 30 кг калийни ўзлаштириб кетади холос 
[Зокиров 1979; 215-б.; Эрматов, 1983; 436-б.; Ҳамраев, Хасанов ва бошқалар, 1999; 71-85- б.]. 
Бегона ўтлар ҳар бир гектар майдондан 50 кг озиқ элементларини ўзлаштирганда, бу ҳар йили 
тупроқ таркибидан 10-12 млн т. NPK олиб чиқиб кетилишига тенгдир [Ладонин, 1988; 8-14-б.]. Кўп 
йиллик бир паллали бегона ўтлар ҳар йили ўзлаштириб кетадиган 370-500 кг/га NPK ни 250-300 кг/га 
миқдори илдизпояли бегона ўтлар ҳиссасига тўғри келар экан [Румянцев ва бошқалар, 1979; 149-150- б.]. 
Бегона ўтлар томонидан озиқ элементларини ўзлаштириб кетишига нафақат бегона ўтлар сони, 
балки уларнинг ер устки массаси ҳам кучли таъсир кўрсатади. Қўйпечак, дала бўз тикани буғдойиқкаби 
бегона ўтлар 250 мл/га Лантрел гербициди қўлланилган майдонларда кўплаб (тегишлича 33,5; 42,9 ва 35,2 
г/м
2
) биомасса ҳосил қилиб, катта миқдорда озиқ моддаларни ўзлаштириб кетиши аниқланди. Масалан, 1 
м
2
даги бегона ўтлар сони 15-50 дона бўлганда, гектаридан 4,5-5 кг азот, 1,8-2,6 кг фосфор ва 5,9-6,4 кг 
калий ўзлаштирган бўлса, бегона ўтлар сони 50-100 дона бўлганда бу кўрсаткичлар мос равишда 6,3-7,2; 
2,7-3,6 ва 9,5-10,3 кг/га ни ташкил этган. 
Кейс. 
Республикамизда ҳозирги кунда кузги буғдойдан 8 млн тоннадан ортиқ дон ҳосили 
етиштирилмоқда. Маълумки кузги буғдой ҳосилдорлигига турли ташқи омиллар таъсир кўрсатади. Кузги 
буғдой орасида турли оилаларга мансуб янги турдаги бегона ўтлар кўпайиб бормоқда ва кузги буғдой 
ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Кузги буғдой орасида бегона ўтларни янги турлари кўпайиб 
кетмаслиги ва ҳосилдорлигини ошириш учун қандай тадбирларни амалга ошириш лозим.

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish