Фойдаланилган адабиѐтлар
1.
Алимуҳамедов C., Адашкевич.Б., Одилов.З., Хўжаев Ш. Ғўзани биологик усулда ҳимоя қилиш.-
Тошкент ―Мехнат‖ 1990.
2.
Тер-Симонян Л.Г., Бущик Т.Н. Биологческий метод борьбы с вредителями овощных культур.-
Москва ―Колос‖ 1972
“МАДАНИЙ ЎСИМЛИКЛАРНИ БЕГОНА ЎТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ”
МАВЗУСИНИ КЕЙС СТАДИ МЕТОДИ ОРҚАЛИ ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
О.У.Авлаев, К.Ш.Бозоров
ТошДАУ, СамҚХИ
―Кейс‖ ва ―кейс-стади‖ тушунчаларининг маъно-мазмуни кўп қиррали бўлиб, шунга кўра қуйида
уларнинг асосий хусусиятларини тўлиқроқ акс эттириш мақсадида кўп вариантли таърифлари берилди.
Кейс
– 1) таълим олувчиларнинг маълум мақсадлардаги ҳаѐтий вазифаларни бажаришлари бўйича
вазиятнинг баѐни, уни тушуниш ва баҳолашга имкон берадиган ҳамда муаммони ифодалаш учун, унинг
мақсадга мувофиқ ечимини излашлари учун керак материаллар тўплами; 2) белгиланган мавзу ѐки
муаммо ва унинг ечимига доир қўшимча ахборотлар, аудио, видео, электрон ташувчилар, ўқув-услубий
материаллар йиғиндиси; 3) муаммони ҳал қилиш бўйича амалга оширилган ишлар, уларнинг натижалари
ва хулосалар.
Вазият
(лотинча situation - аҳвол) – муайян вазият, аҳволни ҳосил қиладиган шарт-шароитлар ва
ҳолатлар йиғиндиси. Кейсда баѐн қилинган вазият институционал тизимда (шу ўринда ва кейинчалик -
корхонада) дискрет (айни шу) вақтда ташкилий ҳаѐтдаги типик муаммоларни қайта яратадиган реал ѐки
сунъий қурилган ҳодисаларнинг идеал тарздаги инъикосидан иборатдир.
Муаммоли вазият
-
мазкур ҳолда вазият субъектининг ҳозирги вақтда ѐки келгусидаги
мақсадларга эришишига хавф соладиган вазият тушунилади.
Долзарблиги: Бринчидан,мамлакатдаги арар йўналиши таълимнинг умумий йўналиши,
унинг
нафақат таълим олувчиларда аниқ билимларни шакллантиришга, шу билан бирга, талабаларда фикрлаш
фаолияти, назарий билимларини амалда қўллашга тайѐрлик ва бунга қобилликни ривожлантириш, бўлғуси
мутахассисларда мустақиллик ва ташаббускорлик, бошқарув ва аграр йўналишидаги тадқиқотларнинг
турли жиҳатлари билан боғлиқ кенг доирадаги масалаларни идрок этиш қобилиятини равнақ топтиришга
йўналтирилганлиги билан боғлиқ.
Келгусидаги касбий фаолияти учун ўзининг бошқариш сиѐсатини ишлаб чиқишга тингловчилар
корхонада ва умуман иқтисодиѐтда вужудга келадиган турли хил вазиятларни таҳлил этиш малакалари ва
кўникмаларини эгаллаши, таҳлил қила билиш қобилиятини ўстириши, бошқарувчига хос хусусиятларни
орттиришлари зарур.
Талабаларларнинг кейсларни ишлаб чиқиш технологияларини ўзлаштириши, кейсда тақдим
қилинадиган амалий муаммоли вазиятларни таҳлил этиш, якка тартибда ва жамоа бўлиб уларни оптимал
ҳал қилиш йўлларини излаш малакаларини эгаллаши, бўлғуси мутахассисда функционал ваколатлиликни
шакллантириш - касбий фаолиятда ўзининг бошқариш ва ташкил қилиш технологияларини
лойиҳалаштириш, касбий жараѐн мантиқини қуриш усуллари, шунингдек, касбий вазифаларни мустақил
ва мобиль тарзда ҳал этиш усулларини ҳосил қилишга ѐрдам беради.
Иккинчидан
, ҳозирги шароитда қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳимоя қилишинингностандарт
вазиятларда бир тизимли асосда ва самарали ҳаракат қилиш, оқилона ечимларни қабул қилиш
қобилиятини эгаллаган мутахассисларга
Do'stlaringiz bilan baham: |