Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet299/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

 
 
КАРТОШКА ЗАРАРКУНАНДАЛАРИГА ҚАРШИ БИОЛОГИК КУРАШ УСУЛИ 
 
А.Турсунов 
Андижон қишлоқ хўжалик институти
 
Халқ хўжалигида картошка юқори аҳамиятга эга бўлиб, у ўзида инсон организми физиологияси 
учун зарур бўлган витаминлар, кислота ва бошқа моддалар сақлайди. Ҳозирги пайтда картошка сабзавот 
маҳсулотларининг 60% ташкил этади. Селекционер олимлар томонидан картошка Ўзбекистон иқлимига 
мослашган ва ҳосилдорлиги баланд серпушт навлари яратилган. 
Сабзавот экинлари, шу қаторида картошкага ҳам, вегетацион даврида ҳар хил зараркунандалар 
томонидан зарар етказилади. Асосан картошканинг эрта баҳор навларига катта зарар етказади. Ўзбекистон 
Республикаси тараққиѐтининг бозор муносабатларига ўтиш даврида барча етиштирилаѐтган қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларини жаҳон бозор талабларига жавоб берадиган даражада сифат кўрсаткичларига эга 
бўлишини тақозо этади. Эндиликда қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида ислоҳотлар ўтказилиб, 
маҳсулот етиштиришга катта аҳамият берилмоқда. Аҳоли жон бошига етарли миқдорда қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини етиштириш ва истеъмол қилиш бўйича энг ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш 
республикада олиб борилаѐтган аграр сиѐсатнинг негизи ҳисобланади. 
Картошка ҳосилдорликни оширишнинг асосий омилларидан бири-бу серҳосил, турли касаллик
ҳашаротлар, экстримал шароитга чидамли навлар уруғларини танлаб экиш ва экинларни юқори 
технология асосида парваришлашдир. Маълумки, юқори ҳосил олишда картошканинг нафақат миқдорига, 
балки сифатига ҳам катта эътибор бериш керак. Шунинг учун картошканинг сифатли уруғига катта 
эътибор бериляпти. Бошқа зараркунандалар орасида ҳавфлиси - колорадо қўнғизи ҳисобланади. Агар 
вақтида унга қарши кураш чоралари олиб борилмаса, зарар келтириш даражаси 80 - 90 % гача бўлиши 
мумкин. 
Маълумки зараркунандани ривожланишида экологик омилларнинг ўрни катта. Колорадо 
қўнғизига қарши курашда юқори самарадорлилик натижаларни олиш учун унинг биоэкологиясини билиш 
муҳимдир. Колорадо қўнғизининг миқдорий динамикаси абиотик, биотик, гидро-эдафик ва антропоген 
каби экологик факторларига боғлиқдир. Колорадо қўнғизининг миқдорий динамикаси бўйича олинган 
маълумотлардан унинг имагосини энг юқори сони апрел ойининг биринчи ва иккинчи декадасида 
кузатилади, бу эса картошканинг шаклланиш даврига тўғри келади. 
Шу нуқтаи назардан олинган маълумотлар зараркунанданинг динамика популяциясини тахлил 
қилишга имкон беради. Картошканинг энг асосий зараркунандаларидан бири колорадо қўнғизи 
ҳисобланиб у тухум, личинка, ғумбак ва имаго фазаларида ривожланади. Колорадо қўнғизи бир йилда 2-3 
авлод беради. Бу зараркунанданинг қишловдан чиқиши ва ривожланиши картошканинг вегетацион даври, 
гуллаши, уруғланиши билан чамбарчас боғлиқдир. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish