Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология


МОЙЛИ ЭКИНЛАР АГРОБИОЦЕНОЗИДА МАВЖУД ТАБИИЙ



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet255/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

МОЙЛИ ЭКИНЛАР АГРОБИОЦЕНОЗИДА МАВЖУД ТАБИИЙ
КУШАНДАЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА ТАРКАЛИШИ 
 
С.Э.Дусманов
Ўсимликларни ҳимоя қилиш ИТИ 
Бугунги кунда республикамиз шароитида асосий мой олинадиган ўсимликлар сифатида соя, 
кунгабокар ва махсар экинлари етиштириб келинмокда. Қишлоқ ва халқ хўжалигида мойли 
экинлардан олинадиган махсулотларга талаб янада ортиб бораяпди. Чунки улардан олинадиган, 
ҳосилдан нафақат мой олинади балки бошқа соҳалар учун ҳам қимматли хом ашѐ ҳисобланади. 
Бу экинларнинг ҳар бирида алоҳида зараркунандалар комплекси мавжуд. Мойли экинлардан 
махсарга зарар келтириб яшовчи 45 турдан, кунгабоқарда 34 турдан ва сояда эса 30 турдан ортиқ 
зараркунандалар мавжудлиги аниқланган [1]. Бу зарарли организмлар оммавий кўпайган вақтда 
олинадиган ҳосил 40 - 42 % гача нобуд бўлиши мумкин, шунинг учун ҳам мойли экинларни илмий 
асосланган усул ва воситалар билан зарарли организмлардан ҳимоя қилиш, улардан олинадиган 
ҳосилни оширишнинг асосий омилларидан биридир [2]. 
Шунинг учун ҳам тадқиқотларимиз олдига қўйилган вазифа мойли экинлар зараркунандаларига 
қарши экологик хавфсиз кураш усулларини- такомиллаштириш ва табиий энтомофагларнинг 
фаоллигини ошириш ҳисобланади. 
Лекин уларнинг табиий кушандалари тўғрисида адабиѐтларда хам етарлича маълумотлар 
келтирилмаган. Тадқиқот ўтказган йилларимиз қаттиққанотлилар туркумига мансуб стафилинидлар, 
визилдоққўнғизлар,қулоқ тешар қўнғизлар ва ихневмонидлар, браконидлар, пардақанотлилар, 
тахинидлар, териқанотлилар, бешиктебратар туркумларига ва ўргимчаклар ҳамда қушлар синфига 
мансуб табиий кушандаларнинг учраганлиги кайд этилди. Кузатувлар давомида мойли экинлар 
зараркунандалари билан озиқланиб яшовчи 23 тур табиий кушандалар шу биоценозда учраши 
аниқланди. Икки канотлилар оиласига мансуб тахина пашшаларининг икки тури тунламлар 
қуртларини фаол нобуд қилиши билан алоҳида ажралиб туради. Бу энтомофаглар ичида кунгабоқар 
экилган 
майдонларда 
учраб 
иссиқхона 
оққаноти 
билан 
озиқланувчиэнкарзия 
паразит 
зараркунандаларни 70 — 75 % гача нобуд килиши билан алоҳида ажралиб туриши кузатилди. 
Зараркунандаларни нобуд қилишда кокцинеллидларнинг 
Coccinella septempunctata
L., 
Adalia 
bipunctata
L-,' 
Chilocorus geminus
Zasl. турлари фаол иштирок этади. Бундан ташкари 
зараркунандалар сонини камайтиришда жужелица қўнғизлари (зараркунандаларнинг ғумбаклари ва 
куртларини нобуд қилади), браконидлар (қуртлар паразита), ихневмонидлар (ғумбаклар паразита) ҳамда 
қушларнинг (зараркунандаларнинг имаго ва қуртларини нобуд килади) аҳамияти катта. 2016 йилда эса 
табиий кушандаларнинг яна 5 тури кунгабоқар агробиоценозида учраши кузатилди. 
Хулоса қилиб айтганда мойли экинлар биоценозида 28 турдаги табиий кушандалар кўп учраб, 
зараркунандаларни фаол нобуд қилади. Табиий кушандалар ичида соя экинлари биоценозида 16 тур, 


264 
кунгабоқар экинлари биоценозида 19 тур ва махсар биоценозида эса 15 тур кушандаларнинг кўп учраб 
зараркунандаларни фаол нобуд қилишини алоҳида таъкидлаш зарур. 
Бугунги кунда кунгабоқардан юқори ҳосил олиш учун уларнинг комплекс зараркунандаларига қарши 
кураш чора тадбирларини илмий асосланган муддатларда қўллаш муҳимдир. Чунки бу экин тури баланд 
бўйли бўлганлиги сабабли зараркунандаларга қарши кураш тадбирларини қўллаш бироз кийинчилик 
туғдиради. Шунинг учун ҳам кунгабоқар экинида учрайдиган зараркунандаларнинг табиий 
энтомофагларини аниқлаш ва юқори самара берувчи турларининг фаоллигини ошириш зарур. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish