ФУЗАРИОЗЛИ ВИЛТ КАСАЛЛИГИГА ЧИДАМЛИЛИК ЛОКУСЛАРИНИ
ДНК МАРКЕРЛАР ЁРДАМИДА РАВНАҚ НАВЛАРИГА ЎТКАЗИШ
Н.Н.Хусенов, И.С.Нормаматов, А.Х.Макамов
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси,
Геномика ва биоинформатика маркази
Пахта етиштирувчи мамлакатлар турли хил зараркунанда ҳашаротлар шунингдек, бактерияли,
вурусли ва замбуруғли касалликлар туфайли экин ҳосилнинг катта қисмини йўқотишмоқда. Шулардан энг
кўп иқтисодий зарар етказувчи касаллик фузариозли ва вертициллѐзли вилт касаллигидир. Биргина
фузариозли вилт касаллигининг ўзи 11-12 фоиз пахта ҳосилининг камайишига олиб келади [2].
Бугунги кунда ғўзада тола сифат кўрсаткичларини яхшилашга қаратилган тадқиқотларда
сезиларли натижаларга эришилган бўлсада, касалликларга, хусусан фузариозли вилт касаллигига чидамли
навларни яратишда ҳамон ортда қолинмоқда [1]. Шунинг учун ҳам ғўза ўсимлигида нафақат тола
сифатлари юқори балки, касалликларга ҳам чидамли бўлган навларни яратиш долзарб саналади. Ушбу
муаммони замонавий ДНК маркерлар технологиясини қўллаган холда хал этиш мумкин. Бунинг учун
фузариоз вилт касаллигига чидамлилик билан ассоциация бўлган молекуляр маркерларни ва ушбу
маркерларни геномида тутган донор линиялар аниқлаш замонавий ғўза селекцияси учун ғоят мухумдир.
Тадқиқотда Ўзбекистон ғўза коллекциясидан фузариозли вилт касаллигига чидамли деб топилган
линия ва нав намуналаридаги чидамлилик хусусиятларини ушбу касаллик билан генетик бириккан ДНК
маркерлари ѐрдамида бир генотипга жамлашмақсад қилинган. Тадқиқотда фузариоз вилтга чидамли
генотиплар (
Las Brenas
347,
Cokers
-124,
Mebane B
-1,
Tamcot sp
,
Paramukh
,
PD
648,
DPZ
554085,
RS
-89, Л-
237025N517 ва Л-4112-1) донор сифатида шунингдек, МАС технологияси ѐрдамида тола пишиқлиги ва
узунлиги белгиларига генетик бириккан QTL локуси интрогрессия қилиш орқали яратилган Равнақ-1 ва
Равнақ-2 навлари реципиент сифатида фойдаланилди. Дунѐ олимлари томонидан идентификация
қилинган, фузариозли вилтга ассоциация бўлган 123 та микросателлит маркерлардан фойдаланиб, ота-она
генотиплари ўртасидаги ўзаро полиморфизмни ҳамда, аллельлар ҳолатини (мавжуд ѐки мавжуд
эмаслигини) аниқлаш мақсадида ПЗР (полимераза занжир реакцияси) таҳлиллари олиб борилди. Таҳлил
натижасига кўра, фузариозли вилтга чидамлилик билан ассоциация бўлган NAU1014, JESPR101 ва
JESPR220 микросателлит маркерлари танлаб олинди. Танлаб олинган маркерлар Las Brenas 347, PD 648,
Cokers -124, Mebane B-1, Tamcot sp, PD 648 донор линиялари билан Равнақ-1 ва Равнақ-2 навлари
ўртасида яққол полиморф эканлиги аниқланди (1-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |