Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология


ВИТАМИН ВА МИКРОЭЛЕМЕНТЛАРГА БОЙ- ЭКМА ИНДОВ – (



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

 
ВИТАМИН ВА МИКРОЭЛЕМЕНТЛАРГА БОЙ- ЭКМА ИНДОВ – (
Erucasativa) 
НИНГ 
БИОКИМЁВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
М.С.Абдуллаева, А.Оманликов 
Тошкент давлат аграр университети 
Республикамизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қарорлари ва комплекс 
чора-тадбирлари – аҳолининг соғлом турмуш тарзини таъминлайдиган даражада ҳаѐтий зарур озиқ-
овқатларга бўлган эҳтиѐжларини кафолатли таъминлашга йўналтирилган. 
Озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган меъѐрдаги эҳтиѐжни аниқлашда мутаносиб рацион асосида 
овқатланишни таъминлаш вазифаси фақат меъѐрдаги каллорияга эга бўлган ва ҳар куни истеъмол 
қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат эмаслигини эътиборга олиш ўта муҳимдир. 
Тўлақонли овқатланиш кўп жиҳатдан унинг таркибига, истеъмол қилинадиган озиқ-овқат 
маҳсулотларининг инсоннинг нормал ривожланиши ва фаолият юритиши, унинг организмида тўғри модда 
алмашинуви, саломатликни мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш, кексайиш жараѐнини 
секинлаштириш ва умрни узайтириш учун зарур бўладиган тўйимли ва сифатли моддалар билан керакли 
даражада таъминланишига боғлиқ. 
Бу борада овқат билан бирга ўрнини ҳеч нарса босолмайдиган аминокислоталар, витаминлар, 
минерал моддалар, микроэлементлар ва организмда ўз-ўзидан ҳосил бўлмайдиган бошқа моддаларнинг 
ҳам истеъмол қилиниши инсон ҳаѐти учун энг муҳим аҳамиятга эгадир. Ана шу фойдали моддалар
витамин ва микроэлементлар катта миқдорда фақатгина сабзавотлар, мева ва узум таркибида бўлади ва 
уларнинг ўрнини бошқа ҳеч қандай маҳсулот боса олмайди. 
Сабзавотлар – инсон саломатлиги, унинг иш қобилиятини яхшилаш ҳамда умрини узайтиришга 
хизмат қиладиган беқиѐс озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланганлиги сабабли, республикамизда уларни 
етиштиришни кўпайтиришга катта эътибор берилмоқда.
Зиравор ва баргли кўкат сабзавот экинларини баргларида углевод, витаминлар, муҳим 
аминокислоталар, минерал тузлар, хлорофилл ва бошқа биологик фаол моддалар мавжуд, улар киши 
организмида модда алмашувини яхшилайди ва унга фойдали (ижобий) шифобахш профилактик таъсир 
кўрсатади.Ўзбекистониссиқхоналаридабаргликўкатэкинларданбаргли салат, кресс-салат вапекин карами 
етиштирилади. Зиравор кўкат сифатида эса укроп, кашнич ва петрушка кенг етиштирилади. 
Бу ўринда республикамиз агросаноат тизимининг ажралмас қисми саналган Сирдарѐ вилоятида 
инсонни кунлик эҳтиѐжини зарур бўлган витамин ва микроэлементлар билан таъминлашда олдинги 
ўрнида турувчи сабзавотларни, хусусан зиравор ва баргли кўкатларни етиштириш республикамиз аҳолиси 
турмуш тарзи ва саломатлигини сақлашда муҳим аҳамиятга эга. Бундай кўкат экинлар қаторига экма 
индовни – 
Erucasativa 
ни мисол қилишимиз мумкин. Экма индов хам баргли хам зиравор кўкат-сабзавот 
ҳисобланади. Таркибида турли микроэлементларнинг, айниқса биоген йодни кўп сақлаши, иштаҳа очувчи 
тиогликозидларни мавжудлиги билан қолган кўкатлардан фарқ қилади. 
Экма индов мамлакатимизда тарқалган ўсимлик бўлсада, у кўкат экини сифатида 
фойдаланилмаган. Фақатгина дехқонлар томонидан кичик майдонларга маҳаллий шароитда мой олиш ва 
халқ табобатида уруғи дориворлик хусусияти учун фойдаданилган 
Экма индов (индаупосевной)– 
Erucasativa
L. – карамдошлар оиласига кирадиган бир йиллик 
ўсимликдир. 
Ўзбекистонда Қорақалпоғистон Республикасида кенг тарқалган экинлар орасида, асосан зиғир 
экилган майдонларнинг бегона ўтидир. Айрим жойларда мойли экин сифатида экилади (Флора 
Узбекистана, 1955). 
Индовни хам иссиқхоналарда хам очиқ майдонларда етиштиришда озиқа, суғориш, ѐритиш 
режимларига албатта эътибор қаратиш даркор. 
Экма индов – узун кун ва юқори хароратларда гулловчи, аммо совуққа чидамли ўсимликдир. 
Муҳит рН 6 дан кам бўлган енгил таркибли тупроқларда яхши ўсади.
Бундан ташқари ўсимликнинг фитомассаси таркибада қуйидаги кимѐвий моддалар бўлиши 


200 
мумкин (http://g.janecraft.net/sostav-i-polza-rukkoly): 

Витамин A 119 мкг 

Бэтакаротин 1,424 мг 

Витамин B1 (тиамин) 0,044 мг 

Витамин B2 (рибофлавин) 0,086 мг 

Витамин B3 (пантотеновая) 0,437 мг 

Витамин B6 (пиридоксин) 0,073 мг 

Витамин B9 (фолиевая) 97 мкг 

Витамин C 15 мг 

Витамин E 0,43 мг 

Витамин К (филлохинон) 108,6 мкг 

Витамин PP (ниацинга эквивалент) 0,305 мг 

Кальций 160 мг 

Магний 47 мг 

Натрий 27 мг 

Калий 369 мг 

Фосфор 52 мг 

Темир 1,46 мг 

Рух 0,47 мг 

Мис 76 мкг 

Марганец 0,321 мг 
Ўсимлиркнинг ер устки қисми диуретик, антибактериал, лактоген ва хазмни яхшилайдиган 
хусусиятга эга. 
 
Ўсимлик баргалари ўткир аччиқ маъзага эга. У асосан салат сифатида, гўштли таъомларга, 
пасталарга сабзавотли қўшимча сифатида фойдаланилади. Ўсимлик барглари кўпинча таъом тайѐр 
бўлишидан олдин ѐки у тайѐр бўлганида қўшилади. У салатлар таркибида райхонни ўрнида хам 
ишлатилади. Экма индовнинг ер устки биомассаси ва уруғинингбиокимѐвий таркиби ўзаро фарқланади. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish