Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

Литература 
1.Демолон А. 1961 Рост иразвитие культурных растений.М.1961 
2.Журбицкий З.И. Физиологические и агрохимические основы применения удобрений.М,1963, 
стр.241-294 
3.www.agrosev.narod.ru. Эффективность тукосмесей и жидких комплексных удобрений.Март 2015 
г.12 стр. 
ПИЁЗ УРУҒЧИЛИГИ ВА УРУҒ ЕТИШТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Ш.Махамадаминов
Сабзавот, полиз экинлари ва
картошкачилик ИТИ 
Мамлакатимиз аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан ҳамда қайта ишлаш саноатини хомашѐ 
билан етарли миқдорда таъминлашга ҳамда экспорт салохиятини янада оширишга Республикамиз 
хукимати томонидан катта ахамият берилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш 
ва ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисада‖ ПҚ-2460-сонли қарорида бир қатор масалалар қўриб 
чиқилиб, Республикамизда сабзавот, полиз экинлари ва картошкачиликка ихтисослашган фермер 
хўжаликларини ташкил этиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. 
Республикамизда сабзавот экинлари орасида энг кўп экиладиган ва истеъмол қилинадиган, қайта 
ишланадиган ҳамда кўп экспорт қилинадиган сабзавот экинларидан бири бу бошпиѐздир. 
Ўзбекистонда бошпиѐз экиладиган майдони ҳамда олинадиган ҳосил миқдори жиҳатидан сабзавот 
экинлари ичида помидордан кейинги ўринда туради. Унинг сабзавот экинлари орасидаги улуши 23-24 % 
ҳамда ялпи маҳсулот бўйича 18-19 % ва ўртача ҳосилдорлига гектаридан 35-40 тоннани ташкил қилади. 
Пиѐз турларига - бошпиѐз, порей, шалот, кўп йиллик батун ѐки тишли пиѐз, хушбўй кўпқаватли 
пиѐз, шунингдек саримсоқпиѐз киради. Уларнинг ҳаммаси пиѐзгулдошлар оиласига мансуб. Булардан 
бошпиѐз ҳамда саримсоқпиѐз кенг тарқалган. Бошпиѐз асосий экиладиган майдоннинг 95% ни ташкил 
этса, қолган 5% ни саримсоқпиѐз ва бошқа пиѐз турлари эгаллайди [1,4]. 
Пиѐзнинг озуқавий қиймати уларнинг таркибидаги углеводлар ва азотли моддалар билан 
изоҳланади. Бошпиѐзнинг турли навлари 7-12 % қуруқ моддага, шу жумладан 4-16 % углеводга эга. 
Бошпиѐз углеводи таркибида шакар (2.5-14%), бириктирувчи тўқима (0.5-0.8 %), пектин (0.5-0.6 %), 
гемицеллюлоза (0.1-0.6 %), мавжуд. Азотли моддалар бошпиѐзда 1-4 %ни ташкил қилади. 
Бошпиѐз таркибида калий, калций, фосфор, натрий ва бошқа элементлар ҳамда 1 % кул мавжуд. 
Пиѐз таркибидаги эфир мойлар уларга ўзига хос маза ва ҳид беради. Эфир мойи миқдори ўзгарувчан 
бўлиб, экинни етиштириш шароитига, пиѐзбошни етилиш даражасига боғлиқ бўлади. У 5-6 мг/% атрофида 
ўзгариб туради. Бошпиѐз бактерицид, замбуруғга қарши ҳамда даволаш хусусиятларига эга фитонцидга 
бой. Унинг бу хусусиятидан сабзавот ва картошкани қайта ишлаш ҳамда сақлашда, шунингдек тиббиѐтда 
фойдаланилади. Пиѐз авитаминоз, турли шамоллаш жараѐнларини, юқумли касалликларни даволовчи 
восита ҳисобланади.
Пиѐз инсон истеъмол рационида муҳим ахамиятга эга бўлиб, пиѐзбошлари ва яшил барра 
барглари йил давомида истеъмол қилинадиган сабзавотлардан ҳисобланади. 


162 
Пиѐз икки йиллик ўсимлик бўлиб, биринчи йили пиѐзбош етиштирилади ва ушбу етиштирилган 
пиѐзбошлар сараланиб, навга хос бўлганлари ажратиб олиниб, иккинчи йил уруғлик учун оналик 
пиѐзбошлари экилади ва уруғ етиштирилади. 
Пиѐзнинг кучсиз ривожланган илдизлари тупроқнинг хайдалма қатламида жамланган бўлади. 
Баъзи илдизлари 40-60 см чуқурликка ва 40-50 см ѐн тарафга томир отиши мумкин. Ўрта, калта пояси туб 
деб аталади. Унда қувурсимон барглари бўлиб қўлтиғида муртак тугилади. Ҳар бир навбатдаги барг 
олдингисини ичидан чиқиб мураккаб поя ҳосил қилади. Кейинчалик улар юпқаланиб пиѐз бошига 
айланади. 
Пиѐзбошлар қайта экилганда, улардан олдин барглар пайдо бўлиб, кейинчалик барглар 
қўлтиғидан уруғ берувчи гулпоялар ўсиб чиқиб уларнинг гуллаши натижасида уруғлар пайдо бўлади.
Ўзбекистонда пиѐз 47-48 минг гектар майдонда экилади. Ана шу майдонда пиѐз етиштириш учун 
700 тонна атрофида пиѐз уруғи керак бўлади. Шу миқдордаги уруғни етиштириш учун 1700 гектардан 
ортиқ майдон талаб қилинади [2,4].
Уруғчиликнинг ҳам ўзига яраша тартиб, қоида ва технологиялари бўлиб, бу тартиблар бузилиши 
натижасида сифатсиз уруғлар етиштирилиши кузатилмоқда. Ана шу сифатсиз уруғ етиштиришларни 
олдини олиш мақсадида илмий асосланган сабзавот ва полиз уруғларини етиштириш технологиясини 
ўзлари учун уруғ етиштираѐтган дехқонларимиз эътиборига хавола қилишни лозим топдик. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish