Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1.
Қўчқоров С, Ахмедов А, Каримов Й.‖Ўзбекистонда сабзавот ва полиз экинлари уруғчилиги‖ 
Тошкент 1978 й. 
2.
С.Қўчқоров., А.Ахмедов. ―Сабзавот-полиз экинлари уруғчилиги‖ Ўзбекистон наширѐти 1967 йил. 
3.
Аббосов А.М. Ермолова Е.В. ―Рекомендации по техналогии выращевания новых сортов томатов и 
огурцов‖ Тошкент 1988 г. 
4.
Хакимов Р.А, Мирзиятов М ―Сабзавот ва полиз экинлари уруғларини етиштириш бўйича 
тавсиялар‖ Тошкент 1012 й.
МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИК СОҲАСИДАГИ МУАММОЛАР ВА 
ИМКОНИЯТЛАР 
 
А.Қ.Тулабоев, М.А.Холиқулов 
 ТИҚХММИ 
Республикамизда аҳоли сонига ҳамоҳанг тарзда уларнинг эҳтиѐжлари ҳам ўсиб бормоқда. Бу озиқ-
овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилишини тақозо этмоқда. 
Ҳукуматимиз 
томонидан 
мева-сабзавотчилик, 
полизчилик, 
боғдорчилик 
ва 
узумчиликни 
ривожлантиришга, ушбу тармоқларда маҳсулот етиштириш, сақлаш ва экспорт қилиш масалаларига катта 
эътибор қаратилмоқда. Республикамиз аҳолисини витаминларга бой, экологик тоза озиқ-овқат 
маҳсулотлари билан таъминлаш ва аграр тармоқнинг экспорт салоҳиятини оширишда катта 
имкониятларга эга. Ушбу имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш соҳани ривожлантиришнинг ўзига хос 
хусусиятларини билишни ва улардан самарали фойдаланиш тадбирларини ишлаб чиқишни тақозо этади. 
Бу кўп жиҳатдан маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараѐнини ташкил этиш, моддий манфаатдорлик масаласи 
ва моддий-техник таъминот, маҳсулот сотиш, борасидаги муаммоларни ҳал этишга ҳам боғлиқ бўлиб 
қолади. Ушбу соҳалардаги муаммоларни ҳал этиш яна ўз ўрнида қишлоқ хўжалигида қандай ўзига 
хосликлар билан боғлиқ ҳолда ривожланиб бориши лозимлигини билишни талаб этади. Ўтган йиллар 
мобайнида бизнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларимиз дунѐнинг 43 мамлакатига экспорт қилинган. 2016 
йилда Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи мамлакатлар қаторига 9 та янги 
мамлакат қўшилган, Испания ва Италияга илк марта консерваланган қовун, Ливанга – ѐнғоқ, Вьетнамга – 
майиз, Бельгияга – қуритилган мевалар, Швейцарияга – узум ва қовун, Нидерландияга – туршак, Исроилга 
– майиз, Чехияга – узум ва қуритилган мевалар етказиб берилган. Ўзбекистон дунѐнинг йирик 
экспортчилари қаторига кириб, жаҳонда 48-ўринни эгаллаган. Шу билан бир қаторда, экспорт 
географиясини кенгайтириш мақсадида Ҳиндистон, Германия, Польша, Латвия, БАА ва Беларуссияда 
савдо уйлари очиш бўйича ишлар якунланмоқда. 2017 йил охиригача бу савдо уйлари рўйҳатдан 
ўтказилиб, ўз фаолиятини бошлади. 2017 йилда 1,27 млн тонна мева-сабзавотчилик маҳсулотлари эскпорт 
қилиш прогноз қилинган ва амалга оширилган. Сўнгги йилларда республикамизда мева-сабзавотчилик 
тармоғини ривожлантириш масаласига бозор муносабатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда 
ѐндашилмоқда, хусусан: 
- бозор муносабатлари талабларига мос келадиган соҳага оид бир қатор қонун ости норматив 
ҳужжатларини қабул қилиниши ва амалиѐтга татбиқ этилиши; 
- мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш асосида 
деҳқоннинг мулкка ва меҳнатга бўлган муносабати тубдан ўзгартирилиши; 
- мева-сабзавотчилик тармоғига инновацион янгиликлар ҳамда илғор технологияларнинг кенг 
жорий этилиши; 


164 
- мева-сабзавотчилик тармоғида моддий-техника ресурслари таъминоти ва хизмат кўрсатиш 
объектларни ривожлантириш масалаларига эътибор кучайтирилиши; 
- мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштирувчи ва уни қайта ишловчи корхоналар ўртасида 
кооперация муносабатларини шакллантириш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор берилиши ва ҳоказо. 
Маълумки, республиканинг ҳар бир минтақаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга 
ихтисослашганлиги билан алоҳида ажралиб туради. Тармоқда олиб борилган ислоҳотлар ва иқтисодиѐтни 
эркинлаштириш натижасида ҳар бир минтақада мева-сабзавотчилик ва узумчиликка ихтисослашган 
хўжаликлар томонидан маҳсулотларни сақлаш, сотиш ва қайта ишлаш тизими тубдан ўзгарди. Давлат 
тизимидаги тайѐрлов корхоналари ўрнида ҳиссадорлик, хусусий ѐки қўшма шаклдаги ихтисослашган 
корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда собиқ ширкатлар ўрнида ташкил 
этилган фермер хўжаликлари, қайта ишлаш ва савдо корхоналари иштирокида агрофирмалар ташкил 
қилинди. Аммо, тадқиқотларнинг кўрсатишича, юртимизда фаолият юритаѐтган агрофирмалар 
фаолиятининг иқтисодий механизми мукаммал эмаслиги кузатилади. Жумладан, агрофирма доирасида 
маҳсулот етиштирувчиларга аванс (бўнак) бериш механизми тўлиқ шаклланмаганлиги ҳамда фойдани 
шакллантириш ва тақсимлаш тартибининг мукаммал эмаслиги ва шунга ўхшаш бошқа омиллар 
агрофирмалар фаолиятини ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундан ташқари қишлоқ 
хўжалигида рискнинг юқори даражада эканлиги сабабли бу соҳага киритиладиган инвестеция ҳажмининг 
пастлиги олиб келади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун талаблар кўплиги ҳам 
тармоқда бир қанча муоммолар келтириб чиқаради. Ушбу муаммоларни бартараф этиш учун илм-фан 
янгиликларини амалиѐтга жорий этиш ва технологик жараѐнларни модернизациялаш мақсадга 
мувофиқдир. 
Халқаро тажрибадан маьлумки, рақобатдошликка эришиш ва дунѐ бозорларига чиқиш, биринчи 
навбатда, иқтисодиѐтни изчил ислоҳ этиш, таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва диверсификация қилишни 
чуқурлаштириш, юқори технологияларга асосланган янги корхона ва ишлаб чиқариш тармоқларининг 
жадал ривожланишини таъминлаш, мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва маркетинг услублари ва 
ечимларидан самарали фойдаланиш ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. Хусусан, бугунги кунда 
экспортга йўналтирилаѐтган мева-сабзавот маҳсулотларининг 90 фоизидан ортиғи кичик ишлаб 
чиқарувчилар томонидан ѐрдамчи хўжаликларда, шу жумладан томорқа участкаларида етиштирилмоқда. 
Мазкур ишлаб чиқарувчилар чет эл харидорлари билан шартномалар тузиш ва руҳсат берувчи тартиб-
таомиллардан ўтиши лозимлиги сабабли маҳсулотларини мустақил равишда экспорт қилиш имкониятига 
эга эмас. Ҳозирги кунда мева-сабзавот, узум маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар маркетинг 
тизимини шакллантириш таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, бу тизим ҳозирча юқори даромадли маҳсулотлар 
ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадларига эришишга тўла мувофиқ эмас. Кўпгина қайта ишлаш 
корхоналарининг маркетинг фаолияти занжирида қуйидаги икки асосий масалани ҳал этиш ва ўзаро 
боғлиқликни таъминлаш зарурати мавжуд: биринчи масала техник жиҳат бўлса, иккинчиси товар ва 
хизматларни самарали алмашиш масаласидир. Ушбу масалалар алоҳида корхоналар ва умуман бутун 
тармоқ фаолияти самарадорлигининг пасайишига олиб келади. Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт 
қилишда соҳадаги маркетинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш муҳим ахамиятга 
эга бўлиб, бу ишлаб чиқаришдаги йўқотишларни қисқартириш, маҳсулот сифатини яхшилаш ва қўшимча 
қийматни оширишнинг муҳим шарти ҳисобланади.Бундан ташқари:
 
-
мева-сабзавотчилик тармоғида амалда булган меъѐрий хужжатларнинг, техник талабларнинг 
эскирганлиги ва уларни такомиллаштириш учун мева-сабзавотчилик тармоғининг муҳим аҳамиятга эга 
эканлигини ҳисобга олган ҳолда мавжуд қонун ҳужжатларини бозор конъюнктураси ва дунѐ 
стандартларига тўлиқ жавоб берадиган ҳолатда қайта шакллантириш; 
-
зарур ҳолатларда тармоқда сифатни бошқариш бўйича алоҳида ваколатга эга бўлган институтни 
ташкил этиш; 
-
мева-сабзавот маҳсулотларига нарх ўрнатиш тартибининг вертикал характерда эканлиги (кайта 
ишлаш корхоналарининг монопол мавқега эга эканлиги кўзда тутилмоқда) ва шу сабабли мева-сабзавот ва 
узум маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларининг ушбу масалага кераклича эътибор қаратилиши 
учун мева-сабзавот ва узум маҳсулотларига нарх белгилаш жараѐнларини эркинлаштириш; 
-
мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарининг озуқа базасининг 
етишмаслиги олдини олиш мақсадида уларнинг ўз озуқа базасини шакллантириш ѐки ихтисослашган 
фермер ва дехқон хўжаликлари билан кооперациялашуви имкониятларининг ѐки қонуний таъминотининг 
ташкил этиш; 
-
мева-сабзавотчилик, узумчиликка жалб этилаѐтган ички ва ташки инестицияларнинг нисбатан 
камлиги ва инвестицион мухитни яхшилаш буйича хукукий ва меъѐрий асосларнинг янада 
такмиллаштириш заруратини бартараф қилиш учун Республикада мева-сабзавотчилик ва уни кайта 
ишлаш тизимига инвестицияларни жалб этишнинг имтѐзли шартларини ишлаб чиқиш ва расмий тарзда 
эълон қилиш тармоққа киритилаѐтган инвестициялар ҳажмини ошишига кенг имкониятлар яратиш лозим. 


165 
Мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш тизиминининг 
узвий боғлиқлигини таъминлаш асосида бутун мажмуанинг иқтисодий барқарор ривожланишини 
таъминлаш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Хусусан: 

мева-сабзавот 
ва 
узум 
маҳсулотларини 
сақлаш 
ва 
қайта 
ишлаш 
соҳасини 
ривожлантиришгаихтисослашган махсус савдо дўконларини ташкил этиш ва ривожлантириш; 
- мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари етиштирувчилар ҳамда қайта ишлаш корхоналар ўртасидаги 
иқтисодий муносабатларни эркинлаштириш ва якуний ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш; 
- мева-сабзавотчилик ва узумчилик маҳсулотларини саралаш, сақлаш ва қадоқлаш корхоналарини 
ташкил этишни иқтисодий рағбатлантириш мақсадида имтиѐзли кредитлар ажратиш; 
- янгидан ташкил этилаѐтган агрофирмалар фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида уларга ўз 
маҳсулотларини экспорт қилишда мавсумий имтиѐзлар қўллаш, илғор технологияларни импорт йўли 
билан олиб келиниши ва қишлоқ ҳудудларида янги ишчи ўринларини ташкил этилишини иқтисодий 
рағбатлантириш мақсадида имтиѐзли кредитлар ажратишни йўлга қўйиш ва ҳоказо. 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, юқоридаги чора-тадбирларини амалга ошириш натижасида 
мева–сабзавот ва узум маҳсулотларини катта қисмини қайта ишлаш, илғор технология ва инновацион 
ишланмаларни кенг жорий этиш орқали маҳсулот сифатини ошириш ва таннархини пасайтириш, мева-
сабзавот маҳсулотлари етиштириш бўйича даромадни кўпайтириш, пировардида мева-сабзавотчилик ва 
узумчилик тармоғини барқарор ривожлантиришга эришиш мумкин. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish