143
мавжутдир. Шунинг учун ҳам у экиладиган майдон ва ундан олинадиган ялпи ҳосилини кўплиги
жиҳатидан помидордан сўнг иккинчи ўринда туради [2].
Ўзбекистонда етиштириладиган пиѐзнинг маълум бир қисми экспорт қилинади, уни ҳосилига
нафақат ўзимизда, балки яқин чет элларда ҳам талаб юқоридир. Шу сабабли у
экиб етиштириладиган
майдонларни кенгайтирмаган ҳолда олинадиган ялпи ҳосилни кўпайтиришнинг
бирдан-бир усули уни
кўчатидан экиб етиштиришдир.
Пиѐз ўсимлиги ўсув даврини узунлиги жиҳатидан сабзавот экинлари қаторида биринчи ўринда
туради, уни қандайдир усул билан қисқартириш йўлини топиш ва ишлаб чиқаришга татбиқ этиш фақат
фойда келтириш мумкин.
Шу масалани ўрганиш мақсадида 2016 йил баҳор фаслида пиѐз кўчатидан экиб ўрганилди.
Тадқиқотларда «Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачиликда тажрибалар ўтказиш методикаси» [1]
бўйича тажрибалар асосида ўтказилди. Тажриба майдончасида тасдиқланган услубга мувофиқ фенологик,
биометрик ва бошқа кузатув ишларини ўтказиб қўйидаги натижаларни олдик.
Пиѐзнинг ―Банко‖ нави кўчатлари очиқ майдонга 10 мартда икки қаторли
лентасимон усулда
ленталар орасидаги масофани 20 см қилиб, лентачадаги ўсимликлар орасини 5; 7,5 ва 10 см қилиб,
учқаторли лентасимон усулда эса лентачалар орасидаги масофани 15 см, лентачадаги ўсимликлар
оралиғидаги масофани икки қаторли лентасимондагидек қолдириб экдик (1-жадвал).
1-жадвалда келтирилган рақамлардан маълум бўлишича (4 та баргли ниҳоллар экилган) бешинчи
баргни ҳосил бўлиши учун турли экилиши схемалари ва озиқланиш майдонида ҳар хил вақт ўтди.
Тажрибанинг биринчи ва бешинчи экиш схемаларида бешинчи барглари кўчат экилганидан 8 кундан,
0,02625 ва 0,0233 м
2
озиқланиш майдонларига экилган ниҳолларда эса 7 кундан сўнг ҳосил бўлди.
Ўрганилаѐтган экиш схемалари орасида бешинчи барг тажрибанинг учинчи вариантда энг эрта – 6 кундан,
энг кеч ҳосил бўлиши эса гектарига 857,6 минг туп ниҳол экилган вариантда кузатилади.
Синалаѐтган экиш схемаларида ниҳолларни биринчи баргини турли муддатларда ҳосил қилишига
сабаб,
бизни фикримизча, кўчириб ўтқазилган ниҳоллар илдиз тизимини маълум бир қисмини тупроқда
узилиб қолиши билан бирга уларни янги жойда илдизчаларини қайта тикланишинни қийин бўлиши ва
озиқланиш майдонининг катта-кичик бўлиши таъсиринидан бўлса керак. Бундан ташқари, кўчат
кичик
(0,0175 ва 0,01166 м
2
) озиқланиш майдонига экилганда тупроқ сатҳидан ҳамда ниҳолларни ўзидан сувни
кўп буғлантириши ҳисобига ерда намликни, нисбатан, тез камайиши таъсирида улар биринчи баргларини,
бошқа вариантлардаги ўсимликларга нисбатан кечроқ пайдо бўлишига сабаб бўлган бўлса керак.
Do'stlaringiz bilan baham: