141
ЭРТА БАҲОРДА КАРТОШКА ЭКИШ ВА ЕТИШТИРИШ ЧОРА ТАДБИРЛАРИ
О.Исмоилов, М.Расулов, Д.Турсунов
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик ИТИ
Халқимизнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эхтиѐжини қондиришда картошканинг аҳамияти
беқиѐс, бу маҳсулотга йил мобайнида талаб катта бўлади, ана шу талабни қондириш учун фермер ва
деҳқонларимиз баҳорда кунлар исиши биланоқ
картошка экишга киришиб, мўл ва сифатли ҳосил
етиштиришлари зарур.
Республикамизнинг марказий минтақаларида эртаги картошкани экиш об-хаво шароитларига кўра
20 февралдан бошлаб март ойининг биринчи ярмигача тавсия этилади.
Картошка экиладиган майдон кузда чуқур қилиб хайдалади маҳаллий ўғит , фосфор солиниб сўнг
чизел қилиниб эгатлар олиб кўйилади. Уруғлик картошка ундиришга қўйиш олдидан сараланиб
ажратилади ва соғлом тоза туганаклар яшикларга солиниб ундириш хоналарига қўйилади
Картошка ҳосилини ошириш, сифатини яхшилаш ва эрта етилишини таъминлаш учун уни
ундирилган туганаклардан
экиш тавсия этилади, ундирилган туганакларни бахорги муддатларда экиш
ундирилмаган туганакларни экишга караганда хосилни 12-15% га ошириб 10-15 кун эрта пишишига
имкон беради [1].
Маҳаллий шароитда тайѐрланган уруғлар ундириш хоналарига экишдан 30-35 кун,
четдан
келтирилган уруғликлар 20-25 кун илгари кўйилади, ундириш ҳонасида ѐруғлик ва 18-22 С даража иссиқ
ҳарорат яратилиши лозим, картошка туганак уруғларини майда ѐки йириклигига қараб (40-60,60-80,80-100
гр ) саралаб 2-3 қатламдан оширмай яшикларга қўйиш лозим, экиш давригача туганакларнинг яшил
нишлари 0,5-1 см дан ўсиб кетишига йўл қўймаслик керак агар СН-4Б русумли экиш мосламасида экилса
нишлари синиб зарарланади ва униб чиқиш бир текисда булмайди, агар қўлда экиладиган бўлса,
нишларини 2-3 см гача устириб экиш мақсадга мувофиқ.
Эрта бахорда экиш учун картошканинг
эртапишар навларидан санте, невский, латона, агаве
гранола, зарафшон, ред-скарлет ва ўрта- эртапишарларидан альвара, аринда, белуга,
виктория, драга,
кондор, карлена, марфона, фабула, палма, пикассо, романно, росара навлари тавсия этилади
Экиш учун кун чиқар томонга чуқурлиги 7-9 см, оралиғи эса 70х30 ѐки 90х25 схемада
экилади.Экиш даврида айрим кийинчиликлар юзага келиши Масалан: ҳароратни пасайиб кетиши ,ѐмғир
ѐғиши туфайли картошка экиш 10-15 кунга чўзилиб кетиши мумкин [2,3]
Экиш тугаллангач, уруғлар униб чиқадиган давргача ѐгингарчилик бўлишини хисобга олган ҳолда
,эгатлар устга чиринди ѐки ѐгоч қриндиси сепилса қатқалоқ вужудга келишини ва уруғларни
ердан бир
текис, тўлиқ униб чиқишини таъминлайди, эртаги картошкадан юқори ҳосил олиш учун гектарига 25-30
тонна маҳаллий гўнг, 200 кг азот, 170 кг фосфор ,100 кг калий уғити солинади, бунда органик уғитнинг
хаммаси ва фосфорли ва калийли уғитларнинг 70 фоизи хайдовда ва қолган фосфор ва калий ўғитларнинг
30 фоизи ҳамда азотнинг 50 фоизи картошка униб чиқандан сўнг биринчи ишловда қолган азотнинг 50
фоизи гулашдан олдин берилади.
Суғориш об-ҳаво шароитга қараб ҳафтада 1 марта, ҳосил туганаклари пайдо бўлиши билан 5-6
кунда суғорилади. Ҳар 2 суғориш оралиғида қатор оралари 10-12 см чуқурликда юмшатилади. Бу давр
ўсимликни шоналаш давригача ўтказиб борилади [2].
Эртаги картошка ҳосилини йиғиш май ойининг 2-ярми июнинг 1-ярмига тўғри келади,
мамлакатимиз шароитида эртаги картошка палаги сарғайиши билан ҳосилни йиғиштириб олишдан олдин
қўл ѐрдамида ўрилади картошка ҳосилини ковлаш эрталаб ѐки кечги салқинда тавсия этилади, тўлик
пишиб етилмаган туганаклар пўсти шилиниб қорайиб қолишига олиб келади. Картошка ҳосили
омборларда сақланадиган бўлса туганакларни тўлиқ техник пишиб етилишини таъминлаш зарур булади.
Do'stlaringiz bilan baham: