137
2-ШУЪБА
МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК,УЗУМЧИЛИК ВА УЛАРНИ ҚАЙТА
ИШЛАШ МАСАЛАЛАРИ
ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИДАН ЭРТАГИ МАХСУЛОТ ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Р.Ғ.Тўраматов, М.В.Файзиев
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик ИТИ
Ўзбекистон Республикасида мустақиллик қўлга киртилганидан кейин ҳалқ фаровонлигини
юксалтириш, инсон талаб-эхтиѐжларини тўлароқ қондириб бориш масаласи қўйилди. Ушбу вазифани ҳал
қилишда аҳолини озиқ-овқат билан таминлашни яхшилаш алохида аҳамият касиб этади. Ватанимиз
жаҳонда полиз экинларини етиштириб берадиган энг йирик марказларининг биридир. Мамлакатимизда
ширин-шакарлиги ва бошқа сифатлари жихатидан тенги йўқ полиз экинлри етиштирилади. Броқ
республикада етиштирлаѐтган полиз экинлари ўз ватанимиз аҳолиси ва жахон бозорининг шу махсулотга
бўлган талаб-эҳтиѐларини ҳали тўла-тўкис қондираолмай келмоқда. Шу муносабат билан мамлакатимизда
полиз экинларини етиштиришни анча кенгайтриш керак. Бу масалани юқори ҳосилли навлардан
фойдаланиш ва махсулот етиштиришнинг янги прогрессив технологияларини жорий этиш йўли билан ҳал
қилмоқ лозим.
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институтида сўнгги йилларда қовун ва
тарвузни бир қатор янги навлари яратилди ва Давлат реестрига киритилди. Республиканинг ҳамма
вилоятларида районлаштирилган навларни танлаб экишни тавсия қилинади [3].
Кўчат тайѐрлаш
. Республиканинг марказий қисмидаги вилоятларда полиз экинлари уруғларини
кичик хажмли стаканларга экиш 1-10 мартдан бошланади. Жанубий вилоятларда 10-15 кун олдин,
шимолий вилоятларда эса 10-15 кун кеч бажарилади. Кўчатларни махсус кўчатхоналарда тайѐрланади.
Кичик хажмли стаканлар хажми 8х8 ва10х10 см бўлиб, уларга 40% гўнг + 40% тупроқ + 20% ѐғоч,
шоли қипиғи аралашмаси солинади. Сўнгра стаканлар яхшилаб намлаб суғорилади ва 1 донадан бир кун
ивитилган уруғлар ташланиб, устидан 2 см қалинликда чиринди солинади.
Уруғ униб чиққунча иссиқхона харорати кундузи 23-25С
0
, кечаси 14-15 С
0
, уруғ униб чиққандан
сўнг харорат 18-20 С
0
га пасайтирилади. Бунда ўсимлик бақувват бўлиб ўсади.
Кўчат етиштирилаѐтганда 2 марта минерал ўғитлар эритмаси билан озиқлантирилади. Биринчи
озиқлантириш 1-2 та чин барг хосил бўлганда 10 л 18-20
0
С ли сувга 5-6 г сульфат аммоний, 8-10 г
суперфосфат, 5-10 г хлорли калий аралаштирилиб сепилади. Орадан 10-12 кун ўтгач 10 л сувга 10-12 г
сульфат аммоний, 10-15 г суперфосфат, 10-15 г хлорли калий қўшиб иккинчи маротаба
озиқлантирилади. Очиқ далага экишга 1 хафта қолганда кўчатхона дарчалари очилиб, ўсимликлар ташқи
мухитга чиниқтириб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: