Фойдаланилган адабиѐтлар:
1.
Х.Қ.Намозов, Б. Холбоев, Ю. Қорахонова, Гидроморфные почвы Замино-Хавастского конус-
выноса. Современное состаяние почвенного покрова, сохранение и воспроизводство плодородия почв.
Международная научная конференция, Алматы, 2010. ст.120-124.
2.
О.Амонов, Х Намозов, Н.Рустамов, Д.Отақулова, А.Қорахонов. Шўрланган ерларни
мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича тавсия ва тадбирлар. Ўзбекистон аграр хабарномаси 4(54) 2013 81-
83 бет
3.
Намозов.Х, Ахмедов А., , Тошпулатов С., Корахонов А. Проблемы засоления и мелиорации
земель Узбекистана (на примере Голодной степи). Почвоведения и агрохимии научное журнал №1 2017 г.
Алматы. 82-89 б.
ИСТИКБОЛЛИ ҒЎЗА НАВЛАРИНИНГ АГРОТЕХНИКАСИ
М.Хожиматов, И.Кимсанов, О.Қодиров
Андижон қишлоқ хўжалик институти
Юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштириш биринчи навбатда ғўза навларини ҳосилдорлик
имкониятларига ва пахта толасининг андоза талабларига жавоб беришига боғлиқ. Шунинг учун хар доим
янги ғўза навларини яратиш ва улардан энг истиқболлиларини Республиканинг турли тупроқ ва иқлим
шароитига мос ҳолда жойлаштириш олим ва мутахассисларнинг долзарб вазифаси бўлиб қолаверади.
Турли ғўза навларини парваришлаш, уларнинг биологик хусусиятларига қараб озиқа моддаларига, сувга,
тупроқ ва иқлим шароитларига ва бошқа агротехникавий омилларига талаби хар хил бўлишини кўзда
тутган ҳолда аниқ тавсиялар ишлаб чиқиб, амалиѐтга тадбиқ этиш ўта зарур масала хисобланади.
Ғўзадан мўл ва сифатли хосил олишда етиштириладиган навларни биологик ва қимматли хўжалик
белгиларини турли тупроқ иқлим шароитларида ўрганиш мухим ахамиятга эгадир.
Кейинги йилларда селекционер олимларимиз томонидан Ўзбекистоннинг турли тупрок-иқлим
шароитларига мослашган тезпишар, серхосил, тола чиқими ва сифати юқори бўлган янги ғўза навларини
яратдилар. Бу навларни хозирги кунда ишлаб чиқариш шароитида катта майдонларда синовдан
ўтказилмокда ва экилмокда. Бу навларни қаторига Бухоро-102, Окдарѐ-5, Окдарѐ-6, Андижон-35,
Яхшиланган Андижон-9‖, Андижон-36, Хоразим-127, Хоразим-150, Туракургон-2, Наврўз, ЎзПИТИ-
101, Бустон, Бешарик-96 ва бошка навлар узларини хосилдорлиги, тезпишарлиги ва толасининг юқори
чидамлилиги, вилт касаллилигига бардошлилиги, бир канча генетик белгилари билан афзалликларига
эгаликлари туфайли ишлаб чиқаришда ва давлат нав синаш шахобчаларида синовдан яхши ўтмокда.
Шуни алохида таъкидлаш керакки, янги ва истикболли навлар ривожланиш, хосил
элементларининг шакилланиши хар хил бўлаѐтганлиги тажрибаларда яккол намоѐн бўлмокда. Масалан,
Бухоро-6 нави ўзининг серхосиллиги ва тезпишарлиги буйича Бухоро вилояти хамда бир неча кўшни
вилоятларда самара берса, ғўзанинг Хоразим-150 нави Хоразм вилояти иқлим шароитида ижобий натижа
бермоқда. Окдарѐ-6 ғўза нави эса ўзининг серхосиллиги, тезпишарлиги ва толасининг сифати яхшилиги
билан Самарқанд вилоятида экиб келинмоқда.
Республикамиз турли туман тупроқ-иқлим шароитларига эга бўлган вилоятларида янги
етиштирилган ғўза навларини ўрганиш ва яьни, турли экалагик холатига эга бўлган мухитни ўрганиш,
навларни тўғри мақсадга мувофиқ равишда районлаштириш, пахтачиликни кенгроқ тараққий этишида
мухим ўринни эгаллайди.
Фарғона вилояти шароитида кейинги йилларда С-6524, Наманган-77,Бухоро-102, Андижон-35
каби районлаштирилган ва истиқболли навлар экиб келинмоқда.
Биз хам Фарғона филиали тажриба далаларида Республикамизнинг илмий текшириш
институтларида хамда филиалимизда етиштирилган районлаштирилган ва янги истиқболли навлар устида
бир неча йиллар мобайнида илмий изланишлар олиб бориб экологик синов якунлари асосида оз бўлсада
қимматли ахамиятга эга бўлган илмий маълумотлар олишга эришдик.
Кўп йиллик тажрибалар асосан ғўзанинг С-6524, Оққўрғон-2, АН-512, Бўстон, Куббо, Бешариқ-96
ғўза навларини ўрганиш бўйича илмий кузатувлар олиб борилди.
119
Тажриба Фарғона филиали даласида олиб борилиб, тупроқлар ўтлоқи соз, механик таркибига
кўра оғир, қумоқ, кучсиз шўрланган, сизот сувлари 1,5-1,6 метр чуқурликда жойлашган.
Янги истиқболли I-II-III-IV-V типларга мансуб ўрта-узун толали ғўза навлари бирламчи супер
элита, элита, R-1 уруғчилиги парвариши агротадбирлари тизимини илмий асослаш мақсадида
ўтказилаѐтган илмий изланишларда ғўза навларини парваришлаш агротадбирларига катта эътибор
қаратилиб, тажриба даласида олиб борилган агротехник тадбирлар тажриба станциясида қабул қилинган
тависяномалар асосида амалга оширилди (1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |