121
Шуни таъкидлаш лозимки, Чордара сув омбори ва Арнасой-Айдаркўл сув ҳавзалари тизими
таъсири доирасида жойлашган Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги лалмикор
майдонларда об-ҳаво шароитини сезиларли даражада ўзгариши кузатилиб, 1980-2011 йилларда кўп
йиллик ўртача меъѐрга нисбатан 41,9 мм ѐғингарчилик кўп тушганлиги қайд этилган. Ҳар йили мавжуд
754 минг гектар ҳайдаладиган лалми ерлар майдонининг 400-480 минг гектари бошоқли дон, 100-120 минг
гектари дуккакли дон, 60-70 минг гектари мойли, 20-25 минг гектари ем-хашак экинлари экишга
ажратилади, қолгани эса банд ва тоза шудгор ҳисобланади.
Шуни таъкидлаш лозимки, қисман намликни кўпайгани билан лалми ерларда сўнгги 10 йилда
бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги пасайиб, ўртача 6-7 ц/га ни ташкил этмоқда. Афсуски, бу авваллари
эришилган натижалардан анча паст. Бундай ҳолатни алмашлаб экишни тўлиқ жорий этилмаганлиги,
деҳқончилик маданиятини пастлиги, янги агротехнологиялар ва техникаларни қўлланилмаслиги ва бошқа
кўплаб омиллар натижаси деб баҳолаш мумкин (Ғаллаорол, 2010).
1960-1970 йилларда Ўзбекистон лалми деҳқончилик институти олимлари томонидан лалми
тупроқларга ишлов бериш системаси ишлаб чиқилган. Бу система аввало ерни ҳар йили 20-22 см
чуқурликда ағдариб ҳайдашни тавсия этади (Г.А. Лавронов, 1965, В.И. Коробов, 1979 ва бошқалар).
Лекин, улар ўзлари ўтказган тадқиқотлар натижасига асосан, ―ғалла : шудгор: қатор ораси
ишланадиган экинлар алмашлаб экиш тизими‖да чимқирқар плуг ва дисклар билан ерни ҳайдамай
юмшатиш, 20-22 см чуқурликда ағдариб ҳайдашдаги самарани беришлиги ҳамда ишлаб чиқариш
харажатларини 1,5-2 маротабага камайтириш мумкинлигини қайд этганлар.
Маълумки, ҳозирги бозор иқтисодиѐти шароитида лалми ерларни кузда ағдариб ҳайдаб қўйиш жуда
қимматга тушмоқда. Ер ҳайдалган бўлиб, қиш ва баҳор ѐғинсиз келса, донни эколмай, фермер
хўжаликлари катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Хўш бунинг олдини олишнинг бирор бир йўли борми, деган савол туғилади. Ҳа, бор. Дунѐ
амалиѐтида ерни чуқур ҳайдашдан воз кечиш, минимализация ѐки умуман ерни ҳайдамай (No till)
ғалладош экинларни экиш майдонлари йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шу муносабат билан биз
ресурстежамкор минимал ва ноль тизимида кузги буғдой экиладиган ерга ишлов бериш тизими ҳамда
уларни ҳосилдорликка таъсирини ―ғалла:шудгор: қатор оралари ишланадиган экинлар алмашлаб экиш
тизими‖ ни ярим намлик билан таъминланган қир-адирлик лалми минтақасида тадқиқотлар олиб бордик.
Тажриба Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтининг Ғаллаорол илмий тажриба станциясида
олиб борилди.
Тажриба даласи тупроқлари типик бўз тупроқлар, механик таркиби оғир қумоқ. Гумус миқдори 0-22
см ли қатламда - 0,55-0,85% ни, умумий азот – 0,06-0,08%, ҳаракатчан азот- 0,056-0,067%, умумий калий
миқдори -0,9-1,4% ни ташкил этади. Мазкур тупроқлар ўсимликлар осон ўзлаштирадиган азот ва
ҳаракатчан фосфор билан кам таъминланган. Калий миқдори эса етарли даражада. Тупроққа ҳар хил
ишлов бериш бўйича 9 вариантда тадқиқотлар олиб борилди. Булар орасида лалми шароитида кузги
буғдой уруғлигини тўғридан-тўғри ―AGROLEAD‖ Туркия сеялкасида тупроққа қўшимча ишлов
бермасдан, нуль ишлов (No till) технологияси биринчи маротаба ўзимиздаги технологиялар билан қиѐслаб
ўрганилди (жадвал).
Олиб борилган уч йиллик тадқиқотлар натижасида, яъни кузги буғдойни экиш учун ерга ҳар хил
усул ва чуқурликда ишлов беришни тупроқ зичланиши, микроагрегати ҳолати ва бошқа сув-физик
хусусиятлари, ерни ағдариб ҳайдамасдан юза юмшатиш тадбирлари қўлланганда кескин тафовутлар
аниқланмади. Бу эса 80-йилларда шу ерларда ўтказилган тадқиқотлар натижаларини яна бир бор
тасдиқлади (Н.Р.Никулина, В.Н.Шмарай 1986; А. Киреева, 1989 ва бошқалар).
Маълумки, лалмикорлик шароитида намлик ўсимликлар ҳаѐтчанлигини белгиловчи асосий омил
ҳисобланади. Лалми шароитини жуда кенг қамровли ўрганган олимлардан А.И.Бараев (1968), И.Е.
Шербакларнинг фикрича (1974), ерга чимқирқар (плоскорез) ѐки бошқа турли қуроллар асосида ишлов
бериш, атмосфера ѐғингарчиликларини жадал ва самарали тупроққа ютилишига, натижада намлик
заҳирасини юқори даражада тўпланишига хизмат қилади.
Тадқиқотларимизда олиб борилган ҳисоб-китоблар ҳамда кузатувлар натижаларига кўра, тўғридан-
тўғри уруғлик экилган 3 ва 6 вариантларда, кўчат олиш жараѐни жадалроқ кечди ҳамда буғдойни
бўқоқлаш даврини 2-3 кунга қисқарганлиги қайд этилди. Назорат варианти, яъни ер кузда 20-22 см га
ағдариб ҳайдалганда амал даври 141 кунни ташкил этган бўлса, нуль –―No till‖ ишлов вариантида 143
кунни ташкил этди. Худди шундай қонуният банд шудгорга иккинчи йил буғдой экилганда ҳам
кузатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: