127
“ТИПИК БЎЗ ТУПРОҚЛАРДА ЕТИШТИРИЛГАН КУЗГУ БУҒДОЙНИНГ ДОН
ҲОСИЛИГА МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР МЕЪЁРЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ТАЪСИРИ”
Д.У.Ғофуров, А.Холиқов, Х.Намозов
ПСУЕАИТИ, ТошДАУ
Республикамизда ҳар йили 1 млн дан ортиқ ер майдонга кузги буғдой экилиб парвариш
қилинмоқда ушбу экилган ғалла майдонларидан юқори ва сифатли дон махсулотининг олиш учун турли
тупроқ иқлим шароитларига мос ҳолда агротехник тадбирларнинг талаб қилади, қолаверса,
мамалакатимизда аҳоли сониннг йил сайин ортиб бориши ҳар бир гектар ер майдонидан унумли
фойдаланишни, бир йилда икки уч марта дон ҳосили олишни навбатлаб, алмашлаб экишни, тақозо
этмоқда дон ва унинг маҳсулотларига бўлган давлат талаби йилдан-йилга жадал ўсиб бормоқда. Мавжуд
эҳтиѐжларни тўлиқ қондириш учун дончиликнинг изчил ривожлантиришни талаб этади. Бунинг учун энг
аввало илмий дастур асосида иш юритиб, янги серҳосил минтақавий иқлим шароитларида синаш, танлаш,
кузги буғдой навларининг озиқа моддаларга, сувга ва бошқа парвариш омилларига бўлган талабини,
чуқур ўрганиш ҳамда илмий асосланган ҳолда қишлоқ хўжалигида иш юритиш лозим бўлади. Кузги
буғдойни парвариш қилиш агротехникасида айниқса, тупроқ типи ва унинг (NРК) билан таминланганлик
даражасига боғлиқ ҳолда минерал ўғитлар меъѐрларини қўллашда катта эътибор бериш керак. Шундай
қилингандагина юқори ва сифатли дон ҳосилдорликка эришиш мумкин бўлади.
Айнан шу соҳада, Х.Б.Бухаревнинг (1968) таъкидлашича, маъдан ўғитларнинг етишмаслигидан
азот танқислиги кузатилади, лекин N150-200кг/га ва мутаносиб нисбатда фосфор ва калий қўлланилганда
тақчиллик бартараб этилди. Муаалифнинг бу ҳулосалари маълум бир тупроқ шароитига таълуқли, лекин
бошқа ҳамма шароитларда бу ҳолат рўй бермаслиги мумкун. Яна тадқиқотларини давомийлиги сифатида
Х.Б. Бухарев (1971) Тожикистон шароитида ўтказган тажрибасида кузги буғдойга маъдан ўғитларни N-
150-200,P
2
О
5
-100-150, K
2
О-75-100 кг/га меъѐрида қўлланганда 8,5-21,4ц/га қўшимча ҳосил олишга
эришган.
Кузги буғдойга минерал ўғитларни қўллаш бўйича чет эл олимлари томонидан хам кўплаб
тадқиқотлар олиб боришган ва давом этмоқда уларнинг маълумотларига қараганда гектарига 25кг/га P
2
О
5
қўлланилганда буғдой ҳосили ўртача 20% га (2,25 тоннадан 2,70 тоннагача) ошган (Кристоф, Арндт,
Денис, Арасножанов 2001)
Н.А. Стефанованинг (2001) фикрича, мадан ўғитлар (NPK) билан энг юқори меъѐрларда
озиқлантириш бошоқлар сони, бошоқдаги дон сонининг ортишига яъни ҳосилдорликнинг юқори
бўлишини таъминлайди.
Ушбу омилларни ҳисобга олган ҳолда биз 2009 йиллардан бошлаб собиқ УзПИТИнинг марказий
тажриба хўжалигида Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Чирчиқ дарѐсидан 7-8 км, Бўз сув
каналининг ўнг қирғоғида, Тошкент шаҳрининг шимолий шарқий қисмидан 20 км узоқликда жойлашган.
Марказий тажриба хўжалиги тупроқлари эскидан суғорилиб келинаѐтган, шўрланмаган ва сизот сувлари
чуқур (20 м) жойлашган типик бўз тупроқда кузги бўғдойда минерал ўғитлар меъѐриларининг дон
ҳосилига таьсирини ўрганиш мақсадида тадқиқотлар олиб бормоқдамиз.
Тажриба майдони дастлаб тегишли қайтариқ ва варинтларга бўлинади ва тажриба тизими бўйича
аммиакли селитра (34% N), мочевина (46% N), суперфосфат (17-20% P
2
O
5
) ва калий хлориди (51-60%
K
2
O) минерал ўғитлари қўлланилди.Тажриба ўтказиш, фенологик кузатув, тупроқ ва ўсимлик намуналари
олиш «Методика полевых опытов» (Доспехов, 1985), «Методика Государственного сорта испытания
сельскохозяйственных культур» (1964) ва «Дала тажрибаларини ўтказиш услублари» (2007)
қўлланмаларига асосан ўтказилди.
Кузги буғдойни ―Москвич‖нави экилиб, ҳар бир вариант эни –28,8 м, узунлиги - 40 м, тажриба 4
та вариант ва 3 такрорланишдан иборат бўлиб, умумий майдони –13824 м
2
.ни ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: