Ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлиги


 Олий таълим тизимини ислоҳ этиш йўналишлари



Download 2,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/21
Sana22.06.2023
Hajmi2,4 Mb.
#952900
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
3.拃殝垖崍 悎値唻€崚垚垬 (1)

1.2. Олий таълим тизимини ислоҳ этиш йўналишлари 
2013 йилга келиб, республикада миллий 64 олий таълим 
муассасалари мавжуд. Бундан ташқари, Тошкентда Вестминстр 
университети, Г. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академияси, М. 
Ломоносов номидаги Москва давлат университети филиаллари ишлаб 
турибди. 2007 йил 1 сентябрдан Губкин номидаги Россия нефть ва газ 
университети 
филиали, 
Сингапур 
менежментни 
ривожлантириш 
институти, Турин политехника университети ўз фаолиятини бошлади. 
Турли олий ўқув юртлари филиалларини ҳисобга олганда, олий таълим 
муассасалари сони 79 га етди.
Мамлакат олий ўқув юртларидан 22 тасида таълим соҳаси учун, 15 
таси – саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа, 5 тасида – тиббиёт, 4 тасида – 
қишлоқ хўжалиги, 9 тасида иқтисодиёт ва ҳуқуқ, 7 тасида – қишлоқ 
хўжалиги тармоқлар учун мутахассислар тайёрланади. 
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда олий таълим тизимининг 
ривожланиш тенденциялари қуйидаги кўринишга эга бўлди: 
- 1991 – 2010 йилларда мамлакатда олий ўқув юртлари, филиаллари сони
ўсиб борди ва 2010 йилда 79 тани ташкил этди; 
- олий ўқув юртига қабул 150 дан зиёд бакалавриатура йўналиши ва 650 та 
магистратура мутахассислиги бўйича давлат таълим стандартлари жорий 


31 
этилди;
1
- 2010 йилда 1991 йилга нисбатан олий ўқув юртларига қабул сони 4,2 
минг кишига кўпайди, жумладан 2010 йилда 2000 йилга нисбатан олий 
ўқув юртларига қабул сони 17,7 минг кишига ортди хусусан, бакалавриат 
йўналиши 14,7 минг кишига ва магистратура мутахасиссликлари 3 минг 
кишига кўпайди; 
- 2010 йилда 2000 йилга нисбатан олий ўқув юртларида ўқиётганлар 
миқдори 101,7 минг кишига, жумладан, бакалавриат 94 минг кишига ва 
магистратура эса 7,8 минг кишига кўпайди; 
- мустақиллик йилларида ОЎЮни битирувчилари сони 2010 йилда 1991 
йилга нисбатан 21,6 минг кишига кўпайиб, 74,9 минг кишини ташкил 
қилди; 
- ўртача бир олий ўқув юртида ўқиётганлар сони 1991 йилда 6489 минг 
кишини ташкил этган ҳолда, 2010 йилда 4427,4 минг кишига тенг бўлди, 
ёки - 2061,6 кишига камайди; 
- 1995 йилда 1991 йилга нисбатан 10000 аҳолига тўғри келадиган 
талабалар сони – 96 тага камайиши билан биргаликда 2010 йилда 1995 
йилга нисбатан талабалар сони 37 тага кўпайган; 

олий ўқув юртларида фаолият кўрсатаётган профессор – 
ўқитувчиларнинг ўртача ёши бирмунча ортди ва илмий даражали 
ўқитувчилар улуши қисман камайди. 1995 йилда олий ўқув юртларида 
илмий даражага эга бўлган профессор ўқитувчиларнинг улуши 42,9% ни 
ташкил этган ҳолда, ушбу кўрсаткич 2010 йилда 39,7% га тенг бўлди; 
2010 йилга келиб, ёшларни олий таълим олиш бўйича қамраб олиниши 
12.3 %ни ташкил этди. Бунинг асосий сабаби қабул бўйича квоталарнинг 
қисқарилиши бўлди, агар олий ўқув юртларида қабул оширилса, 
битирувчилар сони ҳам кўпаяди, лекин бўш иш жойлари камлиги туфайли 
битирувчиларнинг аксарият қисми иш топа олмайдилар ва бу олий 
1
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий – ижтимоий тараққиётининг мустақиллик йилларидаги (1990 – 2010 
йиллар) асосий тенденция ва кўрсаткичлари ҳамда 2011 – 2015 йилларга мўлжалланган прогнозлари. Т. - 
«Ўзбекистон» - 2011. Б.108. 


32 
таълимга инвестицияларини самарасиз қилади. Бунинг оқибатида олий 
маълумотли кадрлар иш топиш мақсадида бошқа давлатга иммиграция 
қилишади, яъни “ақлни оқиб ўтиши” вужудга келади. Олий таълимга 
қилинган инвестициянинг дивидентларини битирувчи иммиграция қилган 
мамлакат ола бошлайди.
1
Фан докторларининг сал кам ярими, яъни 49,6% 60 ёшдан катта, 
48% 40-59 ёшлар атрофидани ташкил этади. Фан номзодларининг 80% дан 
кўпроғини 40 ёшдан катта бўлган мутахассислар ташкил этади.
2
Бундан кўриниб турибдики, илмий секторда ёш илмий 
тадқиқотчилар танқислиги вужудга келган, айнан улар келгуси авлодни 
илмий салоҳиятини яхшилашга ўз ҳиссаларини қўшишлари керак. Бунинг 
учун профессор – ўқитувчиларнинг ойлик маошларини ошириб, моддий 
рағбатлар билан ёш илмий ходимларни мотивациясини ошириш лозим. 
Таҳлил этилаётган даврда олий таълим тизимида кечки ўқитиш тизими 
тугатилиб, сиртқи бўлимдаги талабалар сони қисқартилди. Ўзбекистон 
Республикасида кундузги ўқитиш олий таълим тизимининг асосий шакли 
бўлиб қолди. 
Олий таълим тизимидаги ислоҳотларнинг олий таълимни 
тузилмавий қайта қуриш, деб аташ мумкин бўлган биринчи босқичи 
кўпроқ 1991–1995 йилларга тўғри келади. Бу даврда олий таълимни ислоҳ 
қилишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат эди: 
– университет маълумотининг устуворлиги. Тошкент давлат техника 
университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Жаҳон 
иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент ислом университети, 
вилоятлардаги тегишли педагогика институтлари негизида Андижон, 
Бухоро, Гулистон, Қарши, Наманган, Фарғона, Урганч университетлари 
очилди. Тошкент чет тиллар институтига ҳамда Тошкент қишлоқ хўжалик 
институтига университет мақоми берилди; 
1
Фактор производства – интеллект// Экономическое обозрение № 10. 2011г. С.33
2
Фактор производства – интеллект// Экономическое обозрение № 10. 2011г. С.32


33 
– олий таълим муассасаларини йириклашувдан холи қилиш ҳамда 
ихтисослаштириш. Йирик Тошкент политехника институти негизида 
юқорида санаб ўтилган Тошкент давлат техника университетидан ташқари, 
яна икки олий ўқув юрти: Тошкент кимё-технология институти ҳамда 
Тошкент архитектура-қурилиш институти ташкил қилинди. Тошкент 
давлат университетидан Тошкент юридик институтлари ва Тошкент давлат 
шарқшунослик институти алоҳида олий ўқув юрти сифатида ажралиб 
чиқди: 
– олий таълимни минтақаларда ривожлантириш. Олий таълим 
муассасалари жойлашувидаги номутаносибликларни бартараф этиш учун – 
уларнинг тўртдан уч қисми бир нечтагина йирик шаҳарларда, асосий 
қисми эса Тошкент шаҳрида жойлашганди – олий ўқув юртлари 
мамлакатнинг барча минтақаларида очила бошлади. Булар – тилга олиб 
ўтилган еттита минтақавий университетлар ҳамда Тошкент олий ўқув 
юртлари негизида очилган Жиззах политехника институти, Қарши 
муҳандислик-иқтисодиёт институти, Наманган муҳандислик-иқтисодиёт 
институти, Навоий давлат педагогика институтларидир. Ҳар бир олий 
таълим муассасаси таълим шакллари ва мазмунини янги мақомларига 
мувофиқ қайта қуриш бўйича конкрет дастурга эга эди. 
Олий таълим тизимидаги ислоҳотларнинг иккинчи босқичи Олий 
таълимни ривожлантириш концепцияси қабул қилинган 1996 йилда 
бошланди. Ушбу ҳужжат олий ўқув юртларида муҳокама қилингач, 
жамиятнинг барча қатламлари иштирокида кенг муҳокама этиш учун 
республика ОАВларида эълон қилинди. Ушбу босқичнинг асосий 
устуворликлари қуйидагилардан иборат: 
– олий таълимнинг бакалавриат ва магистратурадан иборат икки босқичли 
тизимга ўтиш; 
– олий таълим тизимини молиялаштиришнинг янги тизимига ўтиш (давлат 
грантлари шаклидаги бюджет маблағларидан молиялаштириш ва 
талабаларни олий ўқув юртларига пуллик-шартнома асосида қабул 


34 
қилиш); 
– талабаларни мамлакатнинг бутун ҳудудида бир кунда, бир вақтда, 
замонавий компьютер технологияларидан фойдаланиб ўтказиладиган 
кириш тест синовлари орқали қабул қилишга ўтиш. 
Ўзбекистонда ўрта махсус таълим муассасалари битирувчилари учун 
олий таълимдан баҳраманд бўлиш бир қанча омиллар билан чекланди: 
олий таълим муассасаларига фақат давлат грантлари бўйичагина эмас, 
балки тўлов асосида ўқиш учун олий таълим муассасаларига қабул қилиш 
учун квоталарнинг чекланган сони ўрнатилиши билан. Шу билан бирга 
олий ўқув юртларига кириш квоталари миқдори кўпинча уларнинг захира 
ва кадр салоҳияти билан боғлиқ бўлмайди, балки давлат томонидан 
тартибга солувчи органларнинг меҳнат бозорининг у ёки бу ихтисосга 
эҳтиёжини бир мунча субъектив баҳолаш асосида марказлаштирилган 
ҳолда ўрнатилади; чегара миқдори ҳар бир олий ўқув юрти учун алоҳида 
ўрнатиладиган тест синовлари натижалари билан. Бундай икки ёқлама 
чеклаш тизими оқибатида бир олий ўқув юртига кириш учун юқори 
бўлсада, етарли бўлмаган балл тўплаган абитуриентлар ушбу баллар билан 
ўхшаш соҳадаги олий ўқув юртига кириш имкониятига эга бўлмайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги Қонуннинг 13-
моддаси
1
“Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш” 
деб номланади. Унда: кадрларни қайта тайёрлаш таянч мутахассисликлар 
ва касбларга мувофиқ бўлган йўналишлар бўйича фаолиятни амалга 
ошириш учун қўшимча касбий билим, малака ва
кўникмаларнинг зарур 
ҳажми эгалланишини таъминлайди. Кадрлар малакасини ошириш касбий 
билим, малака ва кўникмаларнинг чуқурлаштирилиши ҳамда янгилаб 
борилишини таъминлайди, кадрларнинг тоифаси, даражаси, разряди ва 
лавозими ошишига хизмат қилади. Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш шакллари ва муддатлари тегишли давлат таълим 
талаблари билан белгиланади. 
1
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида” ги Қонуни. 2020 йил, 19-май.


35 
Олий таълим тизимида олий таълим муассасаларини ривожлантириш 
фонди тузилган. Фонд маблағлари янги дарсликларни яратиш ҳамда ўқув 
жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, ўқув 
бинолари ва ётоқхоналарни таъмирлаш ва модернизациялашга сарфланади. 
Шунинг шарофати билан олий таълим муассасалари (3400 номдан зиёд 
янги авлод дарсликлари яратилди. Бундан ташқари, профессионал 
ахборотнинг электрон интеллектуал ўқув адабиёти (170 номдан зиёд) 
ҳамда оддий ўқув адабиётларининг электрон версиялари (2900 номдан 
зиёд) яратилди. 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги порталида 8798 номдаги 
электрон дарсликнинг тўлиқ матни бўлган база ташкил қилинди. 
Вазирликнинг корпоратив ахборот тармоғига барча олий ўқув 
юртларининг паспорти ҳамда барча ўқитувчилар, бакалавриатда, 
магистратурада, аспирантурада ўқиб турганлар ҳақида маълумотлар 
киритилган, бу ҳол ўқув-тарбия жараёнини мунтазам мониторинг қилиш 
имкониятини яратади. 2010/2011ўқув йилида Республика олий ўқув 
юртларида 1057 компютер синфлари, 29180 та персонал компютерлар 
билан таъминланган, улардан 15084 таси интернет тармоғига уланган.
Айни маҳалда олий ўқув юртларида таълим сифати мажбурий ўқув 
фанлари 
ҳисобига 
ҳаддан 
ташқари 
оғирлаштирилган. 
Ғарб 
мамлакатларидаги етакчи олий ўқув юртларида бир семестрда 3–4 дан 
ортиқ фан ўқитилмайди. Мамлакатимиз олий ўқув юртларида эса 10–14 
тагача фан ўқитилади. Барча олий ўқув юртларида иш берувчилар билан 
мулоқот жараёнида меҳнат бозорининг касбларга бўлган талабини тадқиқ 
қилиш учун ишга жойлаштириш ва олий таълимнинг сифати ҳақидаги 
фикрни ўрганиш масалалари бўйича маркетинг бўлимлари очилган. 
Олий ўқув юртлари кўрсатаётган хизматлар сифатини баҳолашнинг 
энг таъсирчан механизмларидан ўзини ўзи баҳолаш ва ўзини ўзи 
аттестация қилишдир. Бироқ, уларни ўтказиш амалиёти ҳали етарли 
даражада йўлга қўйилмаган. Ўқитувчилар, кафедралар, факультетлар ва 


36 
умуман олий ўқув юртларининг ўзини ўзи баҳолаши бўйича тегишли 
меъёрий тавсиялар етишмаслиги сезилиб турибди. Бундан ташқари, барча 
ўқув материалларини, фанлар дастурларини, ўқув режаларини, кадрлар 
малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини чинакам 
объектив, мустақил жамоат экспертизасини ташкил қилиш зарур. 
Олий таълим сифатини бошқариш методларидан бири профессор-
ўқитувчилар таркибини танлов асосида ишга қабул қилишдир. 
Танловларни ўтказиш тўғрисидаги низомлар (Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ) вакант лавозимларга қайта 
сайланиш ёки ушбу лавозимга талабгорлик учун танловнинг асосий 
қоидаларини белгилаб беради. 
Олий ўқув юртларида сифат менежменти моделларидан фойдаланиш 
бўйича жаҳон тенденцияларининг мамлакатимиз ҳамда чет эл 
тажрибасининг таҳлили қуйидаги хулосаларни чиқариш имконини берди: 
тадқиқ қилинган барча моделлар ўз мезонлари ҳамда туб мезонлари 
бўйича бир-бирига яқин туради ва ўзаро нисбатдадир. Ҳозирги пайтда 
олий таълимдаги сифат хусусиятлари Сифат менежменти бўйича Европа 
фонди моделига асосланган олий таълим сифатини яхшилашнинг Бельгия-
Нидерландия моделида (ЕFQM) энг тўлиқ акс этган. 
1. EFQM моделида унинг асосида яратилган, олий таълимга 
мослаштирилган бошқа моделлардаги сингари қатор мезонлар ҳамда 
талаблар борки, уларсиз сифат менежменти тизимининг мавжудлигини 
ҳамда ривожланганлик даражасини монанд равишда баҳолаб бўлмайди, 
лекин улар ISO 9001:2000 (ГОСТ Р UCO 9001–2001) стандарти 
талабларида аниқ мавжуд. Булар: жараёнли ёндашувни жорий этиш; 
ҳужжатларни бошқариш; сифат менежменти тизимининг ташкилий 
тузилмасини яратиш; ўлчаш ва мониторинг тизимини қуриш, сақлаш ва 
ривожлантириш;олий ўқув юртлари иш жараёнларини режалаштириш; 
ички аудитлар ҳамда олий ўқув юртини ва унинг таркибий 
бўлинмаларининг ўзини ўзи баҳолаш; мунтазам яхшилаб бориш, 


37 
тўғриловчи ва огоҳлантирувчи ишлар. 
2. Кўриб чиқилган моделларнинг мезонларини аттестация экспертизаси ва 
давлат аккредитацияси кўрсаткичлари рўйхати ҳамда олий ўқув 
юртларини текшириш кўрсаткичлари билан қиёслаш уларнинг бир-
бирининг ўрнини босим соҳаларини ҳамда тафовутларини аниқлаш 
имконини берди. Ушбу кўрсаткичлар асосан олий ўқув юртининг 
потенциал имкониятларини, ёки унинг фаолиятини тавсифлайди, бироқ 
олий ўқув юртлари иш жараёнининг ўзининг сифатини акс эттирмайди. 
3. Олий ўқув юртларида аттестация экспертизасидан олдин ўтказиладиган 
ўзини ўзи текшириш кўрсаткичлари сифатининг асосий принциплари 
билан бевосита боғлиқ бўлган қуйидаги асосий йўналишларни давлат 
аттестациясидан ўтказиш ва аккредитациясидан ўтказиш кўрсаткичлари 
қамраб оладиган баҳолаш соҳаларини ва чуқурлигини жиддий равишда 
тўлдиради ҳамда кенгайтиради: кўрсаткичлар истеъмолчига, биринчи 
навбатда 
талабларга, 
битирувчилар 
ҳамда 
иш 
берувчиларга 
йўналтирилганликни 
ва 
уларнинг 
қониққанлигини 
“ўлчаш” 
механизмларини аниқ акс эттиради; кўрсаткичлар олий ўқув юртининг 
потенциал имкониятлари ҳамда натижаларгагина эмас, балки кўпроқ 
ундаги жараёнларга йўналтирилган, улар муайян даражада жараённинг ўзи 
қандай ташкил этилган, деган саволга жавоб берди; кўрсаткичлар олий 
ўқув юртининг ривожланиш динамикасини барча параметрлар бўйича 
кузатиш имконини беради; ўзини ўзи текшириш кўрсаткичлари, жумладан, 
“таълим мазмунининг меҳнат бозори эҳтиёжларига мувофиқлиги таҳлили” 
таълим мазмунини бевосита истеъмолчиларга йўналтирилганлигини акс 
этттириши муҳим, бу кўпроқ таълим сифатига таъсир кўрсатади; ўзини ўзи 
текшириш кўрсаткичлари, давлат аккредитацияси кўрсаткичларига 
қўшимча равишда, олий ўқув юртининг халқаро фаолиятини баҳолаш ҳам 
ўз ичига олади, бу олий ўқув юртлари фаолиятини баҳолашнинг халқаро 
амалиётига мувофиқ келади ҳамда ҳозирги шароитда жуда долзарб 
ҳисобланади. 


38 
4. Шундай бўлса-да, давлат аттестацияси ва аккредитацияси кўрсаткичлари 
каби, қисман ўзини ўзи бошқариш кўрсаткичлари ҳам олий ўқув юрти 
фаолиятидаги сифатнинг таянч қоидаларига мувофиқ мутахассис тайёрлаш 
ишида долзарб бўлган ҳамда таълим сифатини назорат қилиш бўйича олий 
ўқув юрти ички тизими мавжудлигини ва самарадорлигини баҳолашда 
ҳисобга олиниши лозим бўлган қатор жиддий жиҳатларни акс эттирмайди. 
Уларга қуйидаги масалалар киради: олий ўқув юртининг вазифа сиёсати ва 
стратегиясининг асосий қадриятларини шакллантириш, режалаштириш ва 
қўйилган мақсад сари бориш; қарор қабул қилиш учун мунтазам ахборот 
тўплаш ва уни таҳлил қилиш; олий ўқув юрти ишининг асосий истеъмол 
қилувчиларнинг қониққанлигини ўлчаш механизмлари; таълим дастурлари 
мазмунининг сифатини баҳолаш; олий ўқув юртининг ривожланиш 
динамикасини барча кўрсаткичлар бўйича баҳолаш; олий ўқув юртидаги 
умумий 
менежмент 
масалалари, 
шу 
жумладан, 
ходимларни, 
инфратузилмани, моддий ва ахборот ресурсларини, технологияларни 
бошқариш масалалари. 
5. Ҳозирги пайтда оғирлик марказини таълим жараёни сифатини ҳамда 
унинг натижаларини аттестация ва аккредитация миллий тизими негизида 
ташқи назорат қилишга тартиботидан олий ўқув юртини сифатнинг бирон-
бир модели негизида ички ўзини ўзи бошқариш томонга кўчириш олий 
таълим сифатини таъминлаш соҳасидаги асосий тенденция бўлиб 
қолмоқда. Шу тариқа сифат ва сифатни баҳолаш учун масъулият энди 
олий ўқув юртлари зиммасига тушади, натижада ташқи экспертизани 
ўтказишга ажратиладиган моддий ва вақт ресурслари жиддий равишда 
тежалади.
Олий таълимни кадрлар билан жараёнига юзаки қараганда муваффақиятли 
кўрингани билан уларнинг энг малакали қисми камёблиги маълум бўлиб 
қолди. Олий таълим соҳасида фан докторларининг улуши озлиги уларнинг 
ўртача ёшини кексайиб бораётганлиги кузатилмоқда. Олий ўқув юртлари 
ўқитувчиларининг кўпчилиги амалиёт билан яхши боғланмагани учун улар 


39 
талабаларга фақат назарий билим беришлари мумкин. Айни маҳалда 
хориждаги олий ўқув юртларининг етакчи педагоглари, одатда, аниқ 
фирма ва компанияларда ишлаш бўйича катта тажрибага эгадирлар. Хориж 
олий ўқув юртлари ҳамда коллежлар ўқитувчилари кўпинча дарс 
берганлари ҳолда давлат фирмалари ва хусусий фирмаларда консультант, 
маслаҳатчи мутахассис сифатида ишлашади. 
Хусусий молиялаштириш билан давлат томонидан молиялаштириш 
ўртасидаги нисбатнинг ўзгариши бозор муносабатларини олий ўқув 
юртлари фаолиятига янада кўпроқ тўғридан-тўғри таъсирига олиб келади. 
Масалан, олий ўқув юртларига тегишли мулкдан ва активлардан даромад 
олиш, талабалар, улар оиласининг қўшимча маблағларини сафарбар қилиш 
мақсадида айрим мамлакатларда ўқиш учун тўланадиган пул миқдори 
оширилган. Бунда, кўпинча, талабаларга таълим олиш учун қарз бериш 
механизми жорий этилади. Айрим мамлакатлар хусусан Япония ва АҚШ 
тажрибасини чуқур ўрганиб нодавлат олий ўқув юртларини ташкил 
қилишни рағбатлантира бошлашди.
Нодавлат олий таълим муассасаларининг очилиши заруратини
жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар юзага келтирган бўлиб, 
буни: иқтисодиётни барқарор суръатларда ривожланиши давлат таълим 
тизими муносабатининг давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 
ривожлантириш имкониятлари чекланганлиги; аҳоли муайян ижтимоий 
гуруҳларининг ўрта синфининг ўз эҳтиёжларини қондирувчи таълим 
муассасаларининг очилишидан манфаатдорлиги; таълим муассасалари 
томонидан кўрсатилаётган таълим хизматлар сифатини яхшилаш ва 
уларнинг нархи ошишини чеклаш мақсадида улар ўртасидаги иқтисодий 
рақобатни кучайтириш зарурати; таълим амалиётига таълим ва тарбиянинг 
энг истиқболли моделларни жорий этиш ҳаётий зарурат эканлиги сингари 
омиллар тақозо этади. 
Ҳозирги кунга келиб маълумки ҳудудлардан келиб чиққан ҳолда 
институтларнинг номлари ҳам Президент қарорига кўра номлари 


40 
келтирилиб ўтилган Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти-
Андижон машинасозлик институти, Наманган муҳандислик-иқтисодиёт 
институти-Наманган муҳандислик –технологик институти шу билан бир 
қаторда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти-
Бухоро 
юқори 
технологиялар 
муҳандислик-техник 
институтига 
айлантирилганлиги бежиз эмас.
Қарорга кўра, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлиги қошидаги Олий таълим муассасаларининг моддиё-техник 
базасини ривожлантириш бўйича жамғармаси ташкил этилиб бу борада 
олиб борилаётган ишлар самарси катта аҳамиятга эга бўлмоқда. 
Олий 
таълим 
муассасаларининг 
моддий-техник 
базасини 
модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан 
яхшилаш бўйича 2011-2016 йилларга мўлжалланган дастурни амалга 
ошириш учун 277 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтириш кўзда 
тутлгани диққатга сазовордир
1

Таълим жараёни ислоҳ этиш ва меҳнат бозорида талаб қилинадиган 
юқори малакали кадрлар тайёрлашда олий ўқув юртлари муҳим ўрин 
эгалламоқда. Ўтган давр мобайнида уларнинг сони икки баробар ортди ва 
бугунги кунда мамлакатимиздаги 59 та университет ва олий ўқув юртида 
230 мингдан зиёд талаба таълим олмоқда. 
Жорий йилда Ўзбекистон Миллий университети ва Фанлар 
академияси томонидан Буюк Британиянинг етакчи олий ўқув юрти –
Кембрич университети билан ҳамкорликда Юксак технологиялар ўқув-
тажриба маркази ташкил этилмоқда. Марказнинг асосий вазифаси 
иқтидорли талабалар, ёш олимларни кимё, физика, биология, биокимё, 
биофизика, геология ва геодезия соҳаларида амалий инновацион илмий 
тадқиқотлар олиб бориш ҳамда илмий ишланмаларни амалга оширишнинг 
1
Ортиқов Ш. Юксак Салоҳиятли авлодни тарбиялаш-энг муқаддас мақсад // Хал қсўзи, 2012 
йил 18 февраль.


41 
замонавий методларига ўргатишдан иборат. Марказни энг замонавий 
асбоб-ускуналар билан таъминлаш кўзда тутилмоқда, у ерда Кембриж 
университетининг олим ва мутахассислари конкрет йўналишдаги тадқиқот 
ишларини амалга ошириш жараёнида ёш олимларни тайёрлаб боради. 
Умуман, Ўзбекистонда таълим соҳасини ривожлантириш ва ислоҳ 
этишга йўналтирилаётган йиллик харажатлар ялпи ички маҳсулотнинг 10-
12 фоизини ташкил этаётгани ва бу тизимнинг Давлат бюджети 
харажатларидаги улуши 35 фоиздан ортиқни ташкил этиши ўз-ўзидан 
мазкур соҳага қаратилаётган улкан эътиборнинг яққол тасдиғи 
ҳисобланади.
Бугунги 
кунда дунёнинг бошқа давлатларида ялпи ички 
маҳсулотнинг ўртача 10-12 фоизини ташкил этадиган бундай кўрсаткични 
камдан-кам ичратиш мумкин. Бу биз учун таълим жараёнларининг нақадар 
улкан устувор аҳамиятга эга эканини, мамлакатни ислоҳ қилиш ва 
Ўзбекистонда замонавий демократик давлат барпо этиш бўйича бошланган 
ишларнинг давомчиси бўладиган, янги ғояларни дадил илгари сурадиган 
ёш авлодни тарбиялайдиган ўқитувчилар меҳнатига ҳурмат билан 
муносабатда бўлаётганимизни яна бир бор тасдиқлайди. Агар ўтган ўн йил 
давомида Ўзбекистон иқтисодиётига 80 миллиард доллар ҳажмидаги 
капитал қўйилмалар йўналтирилган бўлса, уларнинг 23 миллиард 
доллардан зиёди ёки қарийб 30 фоизини хорижий инвестициялар ташкил 
этди. Чет эл инвестицияларининг 2012 йилдаги ўсиши 16 фоизни ташкил 
этиши, уларнинг 70 фоизи тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардан 
иборат бўлиши кутилмоқда. Бу эса, ўз-ўзидан мамлакатимизда амалга 
оширилаётган ислоҳотларга хорижий капиталнинг қизиқиши ва енг 
муҳими, Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболларига бўлган ишинчнинг 
тобора ортиб ортиб бораётганидан далолат беради. 
Хулоса қилиб айтганда, мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, 
ўрта махсус таълим, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинлиги 
таълимнинг узвийлиги инсоннинг бутун умри давомида ўқиш тамойилига 


42 
асосланган бўлсада, олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг вазифаси, 
стратегиясида таълимга оид асосий қадриятларни шакллантириш, 
режалаштириш ва қўйилган мақсад сари бориш; қарор қабул қилиш учун 
мунтазам илмий ахборот тўплаш ва уни таҳлил қилиш; олий ўқув юрти 
ишининг асосий истеъмол қилувчиларнинг қониққанлигини ўлчаш 
механизмлари; таълим дастурлари мазмунининг сифатини баҳолаш; олий 
ўқув юртининг ривожланиш динамикасини барча кўрсаткичлар бўйича 
баҳолаш; олий ўқув юртидаги умумий менежмент масалалари, шу 
жумладан, 
ходимларни, 
инфратузилмани, 
моддий 
ва 
ахборот 
ресурсларини, технологияларни бошқариш масалаларидан иборат бўлиши 
таълим оид ислоҳотларнинг янада самарадолигини асослайди. Айни 
пайтда таълим тизимида уйғунлик масалага эътибор қаратсак, таълим ва 
тарбия, назария ва амалиёт, фан ва техника, устоз ва шогирд бирлиги, 
узвийлиги янада барқарорлаштириш таълим соҳасида пировард 
мақсадларга эришнинг асосий гарови бўлиб хизмат қиларди. Яна бир 
муҳим эътибор шундаки, муайян ихтисосликка асосланган таълим барча 
турларида иқтидоли ва истеъдодларни ёшларни рағбатлантириш ва қўллаб 
қувватлаш масаласи талаба ёшларнинг таълимга бўлган потенциал 
мотивациясини шакллантиришга олиб келди. Айни пайтда бу жараёнда 
нафақат ёшлар дунёқарашида таълимга нисбатан ва шу орқали ўзига 
бўлган ишонч, баркамоллигига бўлган ишонч, давлат ва унинг 
ислоҳотларига 
эътиборнинг 
уйғониши 
унда 
ватанпарварлик, 
инсонпарварлик, фидоийликлик ва фахр ифтихор туйғуларини ҳам 
шакллантиришга олиб келади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish