Ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлиги



Download 2,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/21
Sana22.06.2023
Hajmi2,4 Mb.
#952900
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
3.拃殝垖崍 悎値唻€崚垚垬 (1)

Маданий
ахборотнинг маданий 
қийматини алоҳида индивид ва бутун жамият ривожининг манфаатида 
ахборот қимматини тасдиқлаш воситасида белгилаш.
Янги технологиялар кун сайин ривожланиб, ахборотлаштириш 
жараёни тез суръатлар билан ўсиб бораётган ҳозирги даврда таълим 
соҳасида ахборот ресурсларини ташкил этиш ва таълимда фойдаланишга
мамлакатимизда ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 
«Электрон таълим» миллий тизимини яратиш» инвестиция лойиҳасини 
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 апрелдаги ПҚ–
1740-сон қарори таълим соҳасида ахборотлаштиришнинг миллий 
тизимини шакллантириш, замонавий ахборот технологияларини жорий 
этиш ва ундан фойдаланиш, жаҳон ахборот ресурсларидан баҳраманд 
бўлишни кенгайтиришга замин яратади. Таълимнинг фан ва ишлаб 
чиқариш билан интеграциясининг асосли механизмларини ишлаб чиқиш, 
уни амалиётга жорий этиш, ўқишни, мустақил билим олишни 
индивидуаллаштириш, масофавий таълим тизими технологияси ва 
воситаларини ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш, янги педагогик ҳамда ахборот 
технологиялари асосида электрон таълимдан фойдаланган ҳолда талабалар 
ўқишини жадаллаштириш ана шундай долзарб вазифалар сирасига киради. 
Ўқув жараёнини электрон таълим асосида ташкил этиш, шу жумладан, 


78 
ўқув материалларини баён этишни такомиллаштириш тамойилларига 
маълум ўзгартиришлар киритиш зарур бўлади. Бунда таълим жараёнига 
замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш 
мақсадга эришишдаги энг самарали йўл ҳисобланади. Таълим тизимига
электрон ахборот таълим технологияларини татбиқ этиш, таълим 
муассасаларининг моддий техник базасини ҳолатини танқидий баҳолаш ва 
такомиллаштиришдаги асосий вазифалар қуйидагилардан иборат:
• электрон таълимни ўқув жараёнига татбиқ этиш учун лозим 
моддий-техника базасини яратиш;
• ўқув жараёни учун электрон таълимга мўлжалланган таълим 
технологияларини яратиш ва қўллаш;
• талабаларни замонавий электрон таълим технологиялари соҳасида 
билим ва кўникмаларини шакллантириш;
• электрон таълимни жорий этиш орқали таълим тарбия ва ўқитиш 
жараёнининг самарадорлигини ошириш.
“XXI аср - ахборотлаштириш асри”да таълим соҳасига электрон 
таълимни жорий этиш, ҳар бир таълим муассасасида:
- ўқитиш ва ўқиш жараёнининг;
- таълим муассасаси бошқарилишининг;
- таълим муассасаси бўлинмаларининг;
-таълим муассасаси фаолияти муҳитининг ахборотлаштирилишини
талаб қилади.
Таълим муассасида электрон таълим муҳитини ташкил этиш 
босқичлари психологик ахборот муҳитини яратишдан бошланади. 
Технологик ва илмий натижалар, яратилган дастурий маҳсулотлар асосида 
замонавий 
воситалар 
ва 
методлардан 
фойдаланишга 
эҳтиёж 
шакллантирилади. Бунда ҳар бир таълим муассасида индивидуал ва 
маслаҳат машғулотлар асосида педагогларни мустақил ва компьютер 
таълими тизимини ташкил этиш керак. Оммавий очиқ онлайн курслар - 
2001 йилдан бошлаб университет даргоҳида ўтилган дарсларнинг барчаси 


79 
очиқ ҳолда текин омма эътиборига ҳавола этила бошланди. Натижада 
дунёнинг ихтиёрий нуқтасидан билим олмоқчи бўлган ҳар қандай 
тингловчи интернет орқали дунёнинг нуфузли университет ва 
коллежларининг ўқув курсларини ўрганиш имкониятига эга бўлишди. 
edX (https://www.edX.org/) - Массачусетс технологиялар институти 
ва Гарвард университети томонидан яратилган нотижорат ОООК 
лойиҳасидир. Бу лойиҳани амалга ошириш учун 60 миллион АҚШ 
доллари сарф қилинди. Айнан шу тизимда ҳозирги вақтга келиб: 
Архитектура, Маданият ва саънат, Биология, Бизнесни бошқариш, Кимё, 
Информатика, маълумотларни тахлил қилиш ва статистика, Дизайн, Молия 
ва иқтисод, Таълим ва ўқитувчиларни малакасини ошириш, Физика, 
Математика, Дори дармон воситалари, Электроника , Энергетика, 
Инжиниринг, Экология, Этика, Хорижий тиллар, Хуқуқ таълим соҳалари 
бўйича ўқув курслар мавжуд.
Ўқув курслар Стэнфорд, Гарвард, Массачусетс технологиялар институти,
Джон Хопкинс, Мельбурн ва Торонто университетлари томонидан 
яратилган.
Coursera (https://www.coursera.org/) - тижорат компанияси бўлиб, 
лойиҳани ривожлантириш учун 22 миллион АҚШ доллари сарф қилинган.
Бу тизимда ҳозирда келиб 12 миллиондан ортиқ тинглович рўйиҳатдан 
утган бўлиб дунё бўйича 100 дан ортиқ олий таълим муассасалари 
ўзларининг энг сара курсларини шу тизим орқали тақдим этишган. Бу 
тизимда ҳам барча таълим йўаналишлари бўйича ўқув курслар яратилган. 
Udemy (https://www.udemy.com/) - 2010 йилдан бошлаб ишлаб келаётган 
бу лойиҳа ҳам барча таълим соҳалари бўйича бепул ва пулли ўқув 
курсларни тақдим этиб келмоқда. Бу тизим орқали ҳоҳлаган ўқитувчи 
ўзининг фанидан ўқув курсини яратиши мумкин. Тизим билан 
ҳамкорликда яратган курсини текин ёки бепул бўлмаган ҳолда 
тингловчилар аудиториясига етказиши мумкин.


80 
Khan 
Academy(https://www.khanacademy.org/)-нотижорат 
таълим 
ташкилоти ҳисобланади. Бу таълим ташкилотинининг асосчиси асли 
ҳиндистонлик Салмон Хан ҳисобланади. Бу таълим ташкилотини
Bill&Melinda Gates и Google томонидан молиялаштирилади. Бу ОООК 
орқали барча фундаментал фанлар бўйича бошланғич тушунчалардан 
бошлаб университет даражасидаги курсларни ўз ичига олади. Хусусан, 
физика, математика, хорижий тиллар, биология, кимё ва бошқа фанлар 
бўйича давомийлиги 10-20 дақиқиа давом этадиган дарслар кўринишида 
яратилган. Курслар инглиз тилидан ташқари бошқа тилларга ҳам таржима 
қилинмоқда. Эндиликда эса таълим тизимида таълим олишнинг анъанавий 
шакллари ўрнига масофавий таълим элементлари кириб келди.
Масофавий таълим жараёнини амалга оширишда қўйида кўрсатилган 
босқичлар асосида амалга ошириш мумкин: 
1-босқич: таҳлил, 2-босқич: лойиҳалаштириш, 3-босқич: жорий қилиш, 4-
босқич: ўқув контентларини яратиш, 5-босқич: ишга тушириш, 6-босқич: 
ривожлантиришдан иборат.
Таъкидлаш жоизки, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга 
чиқаришга қаратилган чора-тадбирлар қаторида “узлуксиз таълим 
тизимида чет тилларини фаол ўргатиш учун зарур шароит яратиш, уларни 
ўргатишнинг жадаллаштирилган услубларини жорий этиш...”(Ўзбекистон 
Республикаси Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. 1997 йил 29 январь.) ҳам 
муҳим вазифа сифатида белгилаб қўйилган. Ушбу ислоҳотларнинг 
натижаси ўлароқ, мамлакатимизда 51,7 минг нафардан зиёд чет тиллар 
ўқитувчилари тайёрланди, умумтаълим мактабларининг 5 – 9 синфлари 
учун инглиз, немис ва француз тиллари бўйича мультимедиа дарсликлари, 
бошланғич синфларда инглиз тилини ўрганиш бўйича электрон ресурслар 
тайёрланди, умумтаълим мактабларида, касб-ҳунар коллежлари ва 
академик лицейларда 5 мингдан кўпроқ лингафон кабинетлари 
жиҳозланди. Шунингдек, мазкур тадбирларнинг изчил давоми сифатида 
ҳамда замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан 


81 
фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш йўли 
билан, ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларга ўқитиш, шу тилларда 
эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан 
такомиллаштириш ҳамда бунинг негизида, уларнинг жаҳон цивилизацияси 
ютуқлари 
ҳамда 
дунё 
ахборот 
ресурсларидан 
кенг 
кўламда 
фойдаланишлари, халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантиришлари 
учун шарт-шароит ва имкониятлар яратиш мақсадида 2012 йил 10 
декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларни 
ўрганиш 
тизимини 
янада 
такомиллаштириш 
чора-тадбирлари 
тўғрисида”
1
ги ПҚ-1875-сонли Қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга 
асосан, 2013-2014 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча ҳудудида 
чет тилларни, асосан, инглиз тилини ўрганиш умумтаълим мактабларининг 
биринчи синфларидан ўйин тарзидаги дарслар ва оғзаки нутқ дарслари 
шаклида, иккинчи синфдан бошлаб эса, алифбо, ўқиш ва грамматикани 
ўзлаштиришдан босқичма-босқич бошланиши, олий ўқув юртларида эса 
айрим махсус фанларни, хусусан, техник ва халқаро мутахассисликлар 
бўйича 
ўқитиш 
чет 
тилларда 
олиб 
борилиши 
белгиланди.
Президентимизнинг мазкур Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 майда 
“Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим 
стандартини тасдиқлаш тўғрисида”ги 124-сонли қарори қабул қилинган. 
Ушбу қарор билан, узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат 
таълим стандарти “Чет тиллари бўйича таълимнинг барча босқичлари 
битирувчиларининг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар” 
тасдиқланган, бу эса ўз навбатида ўқувчи ва талабаларнинг чет тиллар 
бўйича билим ва тайёргарлик даражаларини белгилаб беради, ўқув режа ва 
дастурлар, дарсликлар, қўлланмаларни ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат 
қилади. Чет тили фани дарсликлари ва ўқув-режаси шундай ишлаб 
1
“Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-1875. 2012 
йил 10-декабр.


82 
чиқилганки, унда боланинг ёши, руҳий ва жисмоний ҳолати, қизиқиши ҳам 
инобатга олинган. Яъни дарслар қизиқарли тарзда, интерфаол услубда, 
ахборот-коммуникация воситалари ёрдамида, ранг-баранг анимацион 
видеоролик ва қўшиқлар билан ўтилади. Бундай замонавий ёндашув 
ўқитувчининг дарс ўтишига ҳам, ўқувчининг ўзлаштириш даражасига ҳам 
ижобий таъсир кўрсатади.
Умумтаълим мактабларида 1-синфдан бошлаб чет тилининг 
ҳафтасига 2 соатдан ўқитилиши 2013-2014 ўқув йилида 3970 ставка, ушбу 
ўқув йилида 2915 ставка ва келаси ўқув йилида ҳам 2500 ставкага яқин чет 
тили ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжни юзага келтирмоқда. Юртимизда 
фаолият кўрсатаётган олий таълим муассасаларининг 18 тасида чет тили 
йўналишлари мавжуд бўлиб, кадрларга бўлган бундай эҳтиёж ушбу 
муассасаларнинг битирувчиларини ишга қабул қилиш ва амалдаги 
ўқитувчиларнинг педагогик юкламасини ошириш ҳамда маълум қисм 
турдош фан ўқитувчиларини инглиз тилига қайта тайёрлаш ҳисобидан 
қопланмоқда. Шунингдек, ҳудудларнинг ушбу фан ўқитувчисига бўлган 
талаби ўрганилиб, олий таълим муассасаларининг чет тили йўналишида 
кадрларга энг кўп эҳтиёж сезаётган ҳудудлардан ҳужжат топширган 
ёшларимиз учун қўшимча равишда тўлов контракт асосида имтиёзли 
талабаликка қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилди. Умуман олганда, 
ҳудудларда ушбу ислоҳотни амалга оширишга камарбаста педагоглар, 
кадрларни жалб қилиш, жойларда ёшларнинг чет тили фани ўқитувчиси 
сифатида фаолият юритишига оид иштиёқини ошириш, уларни муносиб 
рағбатлантириш мақсадида чет тили ўқитувчиларининг ойлик тариф 
ставкаларига, хусусан, қишлоқ жойлардаги таълим муассасалари 
ўқитувчиларига 30 фоиз ва бошқа таълим муассасаларидаги чет тили 
ўқитувчиларига 15 фоиз миқдорида қўшимчалар тўлаш механизми жорий 
этилди. 
Ўқитувчиларнинг кўникма ва малакалари ҳолатини баҳолаш 
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги 


83 
Давлат тест маркази томонидан чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва 
малака сертификати бериш тартиби жорий этилди. Инглиз тили 
ўқитувчиси мутахассислиги бўйича қайта тайёрлаш курсларига билим 
даражаси энг камида В1 даражадаги талаблар асосида тингловчилар қабул 
қилиниши йўлга қўйилди. 
Яна бир муҳим янгиликка тўхталсак. 2015 йилдан бошлаб, амалдаги 
малака ошириш тизимига қўшимча равишда, барча туманларда 
ўқитувчиларнинг ўз ҳудудларида ҳафтада бир марта узлуксиз малака 
ошириш курслари йўлга қўйилди. Доимий ишлайдиган мазкур курсларга 
бир йилда 20 000 нафар ўқитувчи қамраб олиниши кўзда тутилган. Бу 
борада биринчи қадам қўйилди, яъни жорий йилнинг 26 январидан 7 
февралига қадар А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта 
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институтида 
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошидаги чет тилларини 
ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш Республика 
илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда тренер-ўқитувчиларни 
тайёрлаш бўйича мақсадли курслар ташкил этилди. 
Ушбу курсларга Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими 
вазирлиги, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар бошқармалари томонидан 
ҳар бир таянч мактабига етиб бориш масофасини ҳисобга олган ҳолда 
туман(шаҳар)даги ўқитувчилар сонидан келиб чиқиб, 30 нафар 
ўқитувчилардан иборат гуруҳлар шакллантирилди ҳамда мазкур таянч 
мактаблари ўқитишнинг замонавий техник воситалари билан жиҳозланди. 
Мазкур таянч мактабларда олий таълим муассасалари, малака ошириш 
институтларининг тажрибали чет тили мутахассислари, тренер-
ўқитувчилар иштирокида “Маҳорат мактаблари” фаолияти йўлга қўйилди. 
Шунингдек, 
хорижий 
тилларни 
эгаллашнинг 
умумевропа 
компетенцияси тизими талаблари асосида ўқитишнинг замонавий 
услубларини ўрганиш, чет тили ўқитувчилари учун тил муҳитини яратиш 
мақсадида 2016 йилнинг 8-22 январь кунлари“Йилнинг энг яхши чет тили 


84 
ўқитувчиси” республика кўрик-танловининг 42 нафар ғолиби Буюк 
Британиянинг “St. Mark & St. John” университетида ўз педагогик 
малакаларини ошириб қайтишди. 
Бундан ташқари, республикадаги таълим муассасалари чет тили 
хоналарига етказиб берилаётган замонавий техник воситалар, кўргазмали 
қуроллар ўқитувчиларга тўлақонли ва сифатли дарс ўтишлари учун қўл 
келмоқда. Бугунги кунда республикадаги умумтаълим мактабларида чет 
тилларини ўқитиш бўйича жорий этилган CEFR таълим тизими чет 
тилларини ўрганишда боланинг ёшидан келиб чиққан ҳолда тизимли 
равишда ташкил этишни яъни, дарсларни интерфаол тарзда ўтиш, биринчи 
синф ўқувчилари учун турли ўйинлар орқали таълим беришни назарда 
тутади. Айтиш мумкинки, мазкур тизим болаларга чет тилларини тез ва 
сифатли ўргатишда “оддийдан мураккабга” принципи асосида тузилган 
бўлиб, мамлакатимиз педагоглари томонидан ҳам юксак қизиқиш билан 
кутиб олинди ва ҳозирданоқ ушбу тизимнинг самараси кўзга ташланмоқда. 
CEFR тизими ҳақида батафсил тўхталиб, шуни таъкидлаш 
мумкинки, унинг асосий мақсади – ўрганувчи чет тилини ўрганиш 
жараёнида ёки унинг оҳирида эгаллаган билим даражасига аниқ тавсиф ва 
таъриф беришдан иборат. Лоиҳа фақат чет тилини ўрганувчи ва 
ўргатувчиларга қаратилмаган, балки чет тиллари билан бевосита алоқадор 
бўлган таълим ҳодимлари, чет тиллари бўйича дарсликлар муаллифлари, 
ноширлар, чет тилларини эгаллашдаги баҳолаш даражасини аниқлаш 
муаммоси билан шуғулланаётганларга ёрдам кўрсатишдан иборат. 
Дастлаб CEFR тизими Европа консуллиги томонидан 1989-1996 
йилларда амал қилган “Language Learning for European Citizenship” (Европа 
фуқаролиги учун Тил ўрганиш) дастурининг таркибий қисми сифатида 
тўлиқ мукаммаллаштирилган. 2001 йилнинг ноябр ойидан бошлаб CEFR 
Европа тилларини билиш даражасини баҳолашда асосий мезон сифатида 
қабул қилинган. 

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish