Ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлиги


 Ҳозирги кундаги таълим тизимининг муаммолари ва



Download 2,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/21
Sana22.06.2023
Hajmi2,4 Mb.
#952900
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
3.拃殝垖崍 悎値唻€崚垚垬 (1)

2.3. Ҳозирги кундаги таълим тизимининг муаммолари ва 
ривожлантириш истиқболлари.
Ахборот асри, ахборотлашув жараёни ҳақида тушунча ва 
жараёнларига бугунги кунда кириб бормаган инсонлар сони кам бўлса 


74 
ажаб эмас. “Энг асосийси, янги, гўзал уй-жойлар, зарур инфра тузилмалар 
барпо этилиши билан бирга, қишлоқдаги оилаларга энг замонавий 
компьютерлар, ахборот-коммуникация технологиялари, замонавий ахборот 
тизими, интернет кириб бормоқда.”
1
Аёнки, жадал суръатлар билан 
ривожланиб бораётган мазкур жараён бевосита глобаллашув жараёни 
билан боғланиб кетади. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти 
Ислом Каримов таъкидлаганларидек, “Биз яшаётган ХХI- аср бу 
интеллектуал бойлик ҳукмронлик қилаётган асрдир. Кимки бу ҳақиқатни 
ўз вақтида англаб етмас экан, ҳар қайси миллат, жамият, давлат 
интеллектуал билимга интилишни кундалик ҳаёт тарзига айлантирмас 
экан, бундай давлат эртага жаҳон тараққиётидан ортда қолиши 
муқаррардир.” 
Ўзбекистон Республикасида ахборот коммуникация технологиялари 
ва 
телекоммуникация 
технологияларига 
оид 
“Ахборотлаштириш 
тўғрисида”, 
“Электрон 
ҳужжат 
алмашинуви 
ҳақида”, 
“Телекоммуникациялар 
тўғрисида”,“Электрон 
тижорат 
тўғрисида”, 
“Электрон рақамли имзо тўғрисида”, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги 
Қонунлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 
“Ўзбекистон 
Республикаси 
ахборот 
технологиялари 
ва 
коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш 
тўғрисида” 2015 йил 4-февралдаги ПФ-4702-сон фармонига асосан 
Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация 
технологиялари давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси 
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш 
вазирлиги ташкил қилинди. Унинг асосий вазифалари ҳамда фаолият 
йўналишлари: ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасида, 
«электрон ҳукумат» ни жорий этишда ягона давлат сиѐсати амалга 
1
И.Каримов. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - энг олий соадатдир. – 
Т., “Ўзбекистон” 2015 йил. Б.178.


75 
оширилишини таъминлаш; телекоммуникация инфратузилмасини янада 
ривожлантириш ва модернизация қилиш; «Электрон ҳукумат»ни татбиқ 
этиш, вазирликлар, идоралар, компаниялар ва уюшмаларнинг, маҳаллий 
давлат ҳокимияти органларининг ахборотлаштириш ва интерактив давлат 
хизматларини такомиллаштириш борасидаги фаолиятини идоралараро 
мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш, баҳолаш ва назорат қилиш бўйича 
давлат дастурларининг амалга оширилишини таъминлашдан иборатлиги 
белгиланди. Айни шу вазият ва ҳолатларни инобатга олиб, 
олдимиздатурган энг долзарб ва устувор вазифалар ҳақида гапирганда: 
“Аввало, биз учун 2015 йилда ва ундан кейинги даврда энг устувор вазифа 

бу таркибий ўзгаришлар сиёсатини олиб бориш, саноатни 
диверсификация килиш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик 
модернизация килиш, ахборот-коммуникация тизимларини кенг жорий 
этиш ҳисобидан иқтисодиётимизнинг ракобатдошлигини оширишни 
таъминлашдан иборатдир.”
1
Бизга 
маълумки, ахборот 
коммуникация 
технологияларини 
Республикамизда жадал суръатларда жорий этилиши ва ривожлантириш 
учун Корея билан ҳамкорликда иш фаолиятимизни олиб бормоқдамиз. 
Тошкент шаҳрида Инҳа университетининг очилиши мана шу жараён билан 
бевосита боғлиқ. Бу ҳақда Ислом Каримов ўзининг “Она юртимиз бахту 
иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш энг олий соадатдир” деб 
номланган асарида қуйидаги жумлаларни келдтириб ўтадилар: “Жанубий 
кореялик шериклар билан хамкорликда Тошкент шаҳрида Инха 
университети ташкил этилди. Мазкур олий ўкув юртида ахборот-
коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, дастурий 
таъминот махсулотлари ишлаб чиқариш, ахборот тизимлари ва компьютер 
1
И.Каримов. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш энг олий соадатдир. – 
Т., “Ўзбекистон” 2015 йил. Б.45.


76 
тармоқларини бошқариш бўйича халқаро стандартлар даражасида юқори 
малакали мутахассислар тайёрланади.”
1
Жамият ҳаётида ахборот коммуникация технологиялар ўрни 
ниҳоятда катта. Ахборотлаштириш тўғрисидаги қонунда қуйидаги 
тушунчалар ўз аксини топган: ахборотлаштириш - юридик ва жисмоний 
шахсларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун ахборот 
ресурслари, ахборот технологиялари ҳамда ахборот тизимларидан 
фойдаланган ҳолда шароит яратишнинг ташкилий ижтимоий-иқтисодий ва 
илмий-техникавий жараёни; ахборот ресурси
 
— ахборот тизими 
таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар 
базасидир. Айни пайтда ахборотлаштириш–бу нафақат технологик, балки 
аҳоли турмуш тарзига сезиларли ўзгартиришлар киритадиган ижтимоий ва 
маданий жараён ҳамдир.
Дунёдаги барча ривожланган мамлакатлар таълим тизими ва бошқа 
соҳаларда айнан ахборот коммуникация технологиялари ва чет тиллари 
билан 
таъминланган. 
Шу 
боис 
биз 
ахборот 
коммуникация 
технологияларини нафақат таълим тизимида балки бошқа соҳаларда йўлга 
қўйилишига замин яратишимизни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Бу жараён 
ўз -ўзидан жамиятни ахборотлаштириш номига эга бўлди. Жамиятни 
ахборотлаштириш
2
–бу жамият аъзоларининг ишончли ахборотдан тўлиқ ва 
ўз вақтида фойдаланишларини таъминлашга қаратилган чоралар 
комплексини ишга туширишдир, бу янги ахборот технологияларини 
ўзлаштириш ва ривожлантириш даражасига боғлиқ бўлади.
Бизга маълумки, жамиятнинг асосий соҳаларига унинг ижтимоий, 
маънавий, иқтисодий ва сиёсий ҳаёт соҳаларини қамраб олади. Энди 
Ахборотлаштириш жараёни эса бевосита мана шу соҳалар доирасида ўз 
1
И.Каримов. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш энг олий соадатдир. – 
Т., “Ўзбекистон ” 2015 йил. Б.225.
2
Ҳамдамов Р.Ҳ., Масофадан ўқитиш тизимларини яратишдаги юзага келадиган муаммолар ҳақида. «Фан 
ва таълимда ахборот-коммуникация технологиялари» Республика илмий-техник конференциясининг 
материаллари. Тошкент. 6-7 апрел 2006 й. 


77 
фаолиятини олиб боради. Ахборотлашган жамият қуйидаги тавсифланувчи 
мезонларга эга: Технологик: ишлаб чиқаришда, муассасаларда, таълим 
тизимида кенг қўлланиладиган ахборот технологиялар; Ижтимоий: 
ахборот яшаш сифатини ўзгартиришнинг муҳим стимулятори сифатида 
юзага чиқади, ахборотга кенг киришда «ахборотонги» шаклланади ва 
тасдиқланади; Иқтисодий: ахборот иқтисодиѐтда ресурс, хизмат, товар, 
қўшилган қиймат ва бандлик манбаи сифатида калит омилни ташкил 
этади; Сиёсий: ахборот эркинлиги сиѐсий жараѐнларда турли класслар ва 
аҳоли ижтимоий қатламлари орасидаги ўсиб бораѐтган иштироки билан 
характерланадиган етакчи ҳисобланади; 

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish