Ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлиги


“Ёшларни  қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”



Download 2,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/21
Sana22.06.2023
Hajmi2,4 Mb.
#952900
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
3.拃殝垖崍 悎値唻€崚垚垬 (1)

 “Ёшларни 
қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”
1
, деб 
ном беришни таклиф этишларида яна бир уйғунлик масаласига гувоҳ 
бўламиз ва албатта йилнинг номланишида чуқур маъно борлигини 
англаймиз. Бунда давлат органларининг билан ёшлар ўртасида ўзаро 
муносабатлари юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқиш, бу борада 
ёшлар билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал 
этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этиш 
масалалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида” ги Қонунининг 7-
модда
2
си “Таълим турлари” деб номланади. Бунга кўра Ўзбекистон 
Республикасида таълим қуйидаги турларда амалга оширилади: мактабгача 
таълим ва тарбия; умумий ўрта ва ўрта махсус таълим; профессионал 
таълим; олий таълим; олий таълимдан кейинги таълим; кадрларни қайта 
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш; мактабдан ташқари таълим. 
Юқоридаги масалаларга илмий ва назарий ёндошилса кишида янгича фикр 
уйғониши мумкин. Масалан, Республикамизда фаолият юритаётган барча 
мактабгача таълим турларига ёшларнинг комптентлигини аниқловчи 
методларни ўтказиш асосида уларни махсус йўналтирилган умумий ўрта 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Халқ сўзи 
№ 276-сон. 2020 йил, 30-декабр.
2
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида” ги Қонуни. 2020 йил, 19-май.


46 
таълим муассасаларини ташкил этиш орқали таълим тарбиянинг 
узлуксизлигини таъминлаш масаласи. Ўзбекистонда таълим тизими ҳақида 
сўз борганда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом 
Каримов қуйидаги сўзларни таъкидлаган эдилар: “
Биз ўз мустақиллигимиз 
ва суверенитетимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб ўтмишда 
шаклланган таълим тизимини тубдан ислоҳ қилмасдан туриб, эски 
коммунистик мафкуранинг қолип ва ақидаларидан бутунлай воз 
кечмасдан, 
ёшларнинг 
онгида 
демократик 
қадриятларни 
мустаҳкамламасдан туриб янги жамиятни барпо этиб бўлмайди, деган 
қатъий хулосага келган эдик.”
1
Албатта таълим тизими яхлитлиги, 
аҳамияти, долзарблиги масаласи барча давлатлар учун бош пировард 
мақсадлардан бири бўлиб келган. 2014 йил Самарқанд шаҳрида бўлиб 
ўтган 
“Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий 
мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” 
мавзусидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Биринчи 
Президенти Ислом Каримов: “
Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ва 
етакчи халқаро бизнес-мактаблардан бири – “ИНСЕАД” томонидан 2012 
йилда инсон капиталининг тараққиёт даражаси бўйича ўтказилган 
тадқиқот натижаларига кўра Ўзбекистон 141 мамлакат орасида 53-ўринни, 
таълим тизимини ривожлантириш даражаси, жумладан, таълим 
мақсадлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича эса дунёда бешинчи 
ўринни эгаллагани бежиз эмас, албатта.” –деб алоҳида таъкидлаб ўтган 
эдилар.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги Қонунининг 
17-моддаси “Мактабдан ташқари таълим” га бағишланган. 
Бунда болалар ва ўсмирларнинг якка тартибдаги эҳтиёжларини 
қондириш, уларнинг бўш вақти ва дам олишини ташкил этиш учун давлат 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва 
мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” 
мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги сўзлаган нутқи асосида. Самарқанд. 2014 
йил.


47 
органлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний 
шахслар маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа 
йўналишларда мактабдан ташқари таълим муассасаларини ташкил 
этишлари мумкин. 
Мактабдан ташқари таълим муассасаларига болалар, ўсмирлар 
ижодиёти саройлари, уйлари, клублари ва марказлари, болалар-ўсмирлар 
спорт мактаблари, санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, студиялар, 
кутубхоналар, соғломлаштириш муассасалари ва бошқа муассасалар 
киради. 
Мактабдан ташқари таълим муассасаларини ташкил этиш ва 
уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун ҳужжатларида белгилаб 
қўйилиши
1
қайд этилган.
Назаримизда таълим турининг мазкур босқичи Республикамизда 
етарли даражада шакллантириш йўлга қўйилмаган. Ўқув марказларининг 
фаолияти фақат фанлар кесимида ўз фаолиятини олиб боради. Бироқ 
ижтимоий ҳаётда барча фуқаролар ўқув марказларида ўқиш имкониятлари 
мавжуд эмас. Шу боис касб ҳунарга оид касбий ўқув марказлар 
фаолиятини йўлга қўйиш ва такомиллаштириш, Республикамизда 
тадбиркорлик ва ёшларнинг иш билан таъминланишининг самарали 
жараён сифатида баҳоланиши шубҳасиз. 
Таълим тарбия масалаларида ёшларнинг ўрни асосий мавзу бўлиб 
хизмат қилади. Албатта, вояга етиб келаётган ёш авлоддан умидимиз, 
ишончимиз катта. Уларнинг тарбиясига бугун эътибор қаратмасак, эртага 
кеч бўлади. Тарбия масаласида ҳам ибратли сўзлар бисёр. Бироқ, қандай 
тарбия, тарбиянинг 
қайси турдаги шакллари билан ёшларни 
огоҳлантиришимиз ва баркамоллигига сабаб бўлувчи қайси турдаги тарбия 
воситалари билан таъсир этишимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев доимо 
ёшлар масаласини кўтарганларида доимо ғурур билан уларга ишонишини, 
1
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида” ги Қонуни. 2020 йил, 19-май.


48 
келажакда ёшлардан умиди катта эканлигини, ёшларни доимо қўллаб 
қувватлаб келаётганликлари, рағбатлантириб келганликларида катта ибрат 
бор албатта! “.....

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish