ИЗОҲ: ТВНЕ-4Б асбобининг мумкин бўлган носозликлари ТВНЕ-4Б асбобини ишлатиш йўриқномасида ёритилган.
|
Таянч сўзлар:ЗТР, экипаж, десант, компановка, люк. АКБ, кронштейн, электролит, гидротақсимлагич.
Назорат учун саволлар:
1.Зирхли транспортёр (БТР-80) тактик техник таснифи.
2. Зирхли транспортёр (БТР-80) нинг умумий тузилиши.
3. Транспортёрнинг қуроллари.
4. Экипаж таркиби ва уларнинг қуроллари.
5. Бошқарув органлари жойлашуви, вазифаси.
6.Асосий назорат-ўлчов асбобларининг жойлашуви ва улардан фойдаланиш.
7.Аккумулятор батареяларининг зарядланганини ва шиналарда ҳаво мавжудлигини текшириш.
8. Ҳайдовчининг тунги кўриш мосламасининг вазифаси, тузилиши нималардан иборат.
9.Ёқилғи билан таъминлаш тизими нималардан иборат.
10.Куч мосламаси (қурилмаси) мўлжалланиши ва таркиби.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Зирҳли транспортёр ЗТР-80 техник тавсифномаси ва фойдаланиш бўйича йўриқнома, 1-қисм Тошкент 2010 й.
2. Қуруқликдаги қўшинлар жанговар машиналари ҳайдаш курси, М.Ҳарбий нашриёт.
2-Модул: Қуроллар ва жанговар техникалардан фойдаланиш тартиби
2.1. Қурол-аслаҳа ва техникадан фойдаланиш тартиби
Зирхли техникаларини эксплуатациясини умумий ҳолатда ташкиллаштириш; техникаларни гуруҳларга бўлиниши, йиллик моторесурслари; техник хизмат кўрсатиш вақтлари. Машиналарнинг эксплуатация килишдаги керакли ҳужжатлар ва уларнинг юритилиши. Техникаларнинг эксплуатация қилишдаги техник хавфсизликлар. Хайдовчиларнинг техникаларни доимий жангавор шай ҳолатда сақлашдаги мажбуриятлари. Машиналарни хайдовчилар томонидан кабул килиш ва топширишлар эксплуатация асоси ҳисобланади.
Зирхли техникаларни эксплуатация килиш асосларига, эксплуатацияга киритилиши, кўрсатилган жанговар ҳолатга келтириш ва қўлланиши, жанговар тайёргарлигини ушлаб туриш ва қўллаш, белгиланган тартибда ишлатиш, сақлаш ва транспортировка қилиш деб тушунилади.
Қўлланилиши зирхли қуролланган техникаларни белгиланган тартибда тўғридан - тўғри қўлланилиши кўрсатилган эксплуатацион ҳужжатлар асосида, микдор ва уларнинг ҳар-хил шароитлардаги жойларда, йил об-ҳавосида мустаҳкам ишлашни таминланиши тушинилади.
Техникаларнинг тўғри қўлланилиши - эксплуатация давомида буйруқлар асосида белгиланган тартибга кўра, техник нормаларни ва қоидаларига риоя қилган ҳолда, машиналарни ҳар-хил шароитларда мустаҳкам ишлашини таъминлашдир.
Транспортировка, техникаларни ташишга тайёрлаш, зирхли техникаларни ва қурол аслаҳаларни ҳар-хил кўринишда бўлган транспорт воситалари орқали етказиш, қўриқланишини таъминлаган ҳолда, созлигини ва ишга яроқлиги, транспорт воситаларидан тушириш ва қўлланиш тартибига кўра тайёрлаш деб айтилади.
Қурол-аслаҳа ва техникаларни эксплуатация қилиш деганда уларни қўлланишга тайёрлаш, техник қоидаларига риоя қилган ҳолда қўлланиши, ўз вақтида, умумий ва сифатли техник хизмат кўрсатиш, транспортировка ва сақлаш тушунилади. Қурол-аслаҳа ва техникаларни тинчлик даврида эксплуатация килиш ЎР МВнинг буйруқларига асосан, жанговар тайёргарлик режасига асосан, қўмондонлик тарафидан қўйилган вазифаларга асосан, йилик эксплуатацион нормасига асосан ва машиналарни ишлаши таъмирлаш оралиғидаги муддатларга асосан бажарилади.
Техникаларни жанговарҳолатларда эксплуатацияга чиқариш қисм қўмондонлигининг жанговар вазифаларни бажарилишига қараб, юқори қўмондонликнинг кўрсатмаларига асосан бажарилади.
Ҳарбий техникаларнинг эксплуатацион йиллик нормасиЎР МВнингбуйруғига асосан берилади. Жанговарҳолатларда моторесурсни сарфлаш шароит ва талабларга асосан бажарилади.
Таъмирлаш оралиғидаги муддат машиналарни ва агрегатларни ишлатилатилиши ва юрган километригақараб навбатдаги ўрта ёки капитал таъмирлашга чиқарилади. Шахсий таркиб техникаларни кўрсатилган нормалари ва эксплуатация қоидаларига тўғри ва аниқ ишлатилишига кўра таъмирлаш оралиғи муддатлари белгиланади.
Машиналарнинг ишлаганлигини аниқлаш фақат километр юрганлигига асосан ва двигателни ишлаган соатига асосан аниқланади.
Машиналарни тўғриқўлланилиши ўртача тезлик ҳаракати муҳим кўрсатгичга эга. Машиналарни моторесурсини сарфланишини камайтириш учун двигателни бўш ҳолатда ишлашини максимал қисқартиришдир.
Машиналарнинг техник ҳолатини аниқлаш, уларнинг созлиги ва захирада юриши, то навбатдаги ўрта ёки капитал таъмирлашга боғлиқ.
Захирадаги юриш деганда машиналарни йўналишидаги ҳаракатланиш километри то ўрта ёки капитал оралиқдаги муддат таъмирланишгача ҳисобланади.
Машиналарни таъирлаш оралиғи ва техник соз ҳолатини аниқлаш учун ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан, буйруқларга асосан ҳар йилига текширув комиссияси тайинланиб, улар томонидан ҳар бир техникага оралиқ таъмирлашдаги ва техник соз ҳолати учун далолатнома (Ф-12) тузилиб, ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан тасдиқланади. Шу далолатномада машиналарни ўрта ёки капитал таъмирлашга жўнатилиши аниқланади.
Янги капитал таъмирлашдан чиққан техникалар ва агрегатларга кафолат муддати берилади, кафолат муддати машиналар ва агрегатларнинг формулярларига киритилади.
Машиналарда формулярлар асосий ҳужжат деб ҳисобланади ва унга, машиналарнинг техник ҳолати, эксплуатация ва ремонт қилиниши, уларнинг ҳарбийқисмларга белгиланиши ва экипажлар бриктирилиши киритилади. Формулярни юритилиши ва тўлдирилиши командирлар томонидан бажарилади. Формуляр ЎР МВдаги зирхли хизмат бошлиғи томонидан рўйхатга олиниб, формулярларни алмаштириш ёки тарқатиш ЎР МВдаги зирхли хизмат бошлиғи томонидан амалга оширилади.
Узоқ муддатли сақлашга қўйилган техникаларнинг формулярлари батальонларда сақланади, қолган машиналарнинг формулярлари тинчлик даврида бўлинмаларда, уриш даврида машиналар ичида сақланади.
Ҳамма штат асосидаги машиналар ҳарбийқисмларда уларни аниқловчи белгилар ва рақамлар берилиши шарт. Белгилари ва рақамлари бўлмаган машиналарни эксплуатация килиш таъқиқланади.
Саф ҳисобидаги рақамлар ва аниқловчи белгилар зирхли техникаларда, жанговар низомнинг талабларига асосан белгиланади.
Зирхли қуролланган техникаларни гуруҳларга бўлиниши ва тинчлик вақтида қўлланилиши
Зирхли жанговар техникалар қисмлар рўйхатида турганда ЎР МВнинг буйруғига асосан қуйдаги гуруҳларга бўлинади:
- жанговар гуруҳ;
- ўқув жанговар гуруҳ;
- саф машиналари;
- ўқув саф машиналари.
Жанговар ва ўқув жанговар техникалар ҳарбийқисмларда зирхли жанговарқуролланган техникалар ҳисобидан олинади, саф ва ўқув саф техникалари штатда турган зирхли техникаларидан тайёрланиб тайинланади.
Агар ҳарбийқисмларда техникалар штат бўйича тўлдирилган бўлмаса биринчи ўринда ўқув жанговар ёки ўқув саф машиналардан тўлидириладиЎқув ҳарбийқисмларида техникалар қуйидаги гуруҳларда бўлади: ўқув жанговар ва ўқув саф машиналари.
Жанговар саф гуруҳига техник ҳолати жанговар ва ўқув жанговар машиналари Мудофаа вазирининг буйруғига асосан белгиланади.
Ҳарбийўқув билим юртларида зирхли қуролланган техникалар штат билан тўлдирилиб жанговарўқув гуруҳига бўлинади.
Жанговаргуруҳли техникаларга техник ҳолати яхши ва захирада юриш навбатдаги ўрта ёки капитал таъмирлаш оралиғидаги вақти Мудофаа вазирининг буйруғида кўрсатилганидак кам бўлмаслиги керак, ундан ташқари жанговар техникаларга командирлар машинаси, бошқарма машиналари, алоқа бўлинмалардаги машиналар ва шунга ўхшашлар киради.
Жанговар техникалар ҳарбийқисмларда қисқа муддатли ёки узоқ муддатли сақлашда туради. Уларнинг қўлланилиши ёки эксплуатация қилиниши жанговар режага асосланиб Мудофаа вазирининг буйруқларига асосан белгиланади.
Ўкув жанговар ва ўқув саф гуруҳлари капитал таъмирлашга жўнатилишидан олдин керакли бўлган ҳужжатлар тўлдирилади ва уларни капитал таъмирлашга жўнатилади. Ўрнига захира юриш вақти кўпроқ бўлган жанговар техникалар ажратиб олинади, агар техникаларда захира юриши бир хил бўлса унда, биринчи ўринда йили олдин чиққан техникалар Округ Қўмондонининг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари қарорига асосан ажратиб олинади.
Битта техникани гуруҳдан гуруҳга ўтказиш учун ҳарбий қисм командирининг буйруғига асосан амалга оширилади. Буйруқда машиналарни ҳолати, маркаси ва рақамлари кўрсатилади ва қайси гуруҳдан қайси гуруҳга ажратилганлиги кўрсатилади.
Штатдан ташқари бўлган техникаларни эксплуатация қилиш қатъиян тақиқланади. Агар ҳарбийқисмларда штатдан ташқари техникалар бўлса, зудлик билан маълумот берилиб, узоқ мудатли сақлашга қўйиш талаблари бажарилиб, сақлашга қўйилади.
Зирхли транспортер (БТР-80) механик ҳайдовчисининг мажбуриятлари
У ўзига биркитилган техникани доимий жанговаршайлиги, техник соз ҳолатда сақлаш учун жавоб беради.
У қуйидагиларга мажбурдир:
1.Техникани асосий қисмларини билиш, ўз вақтида техник хизматкурсатиш, таъмирлаш ишларини олиб бориш ва эксплуатация қила билишга;
2.Техникани туну-кун ҳар қандай қийин шароитларда белгиланган тўсиқлардан аъло баҳоларга ўтишига;
3.Техникани камчиликларини тузатиб, техникани доимий жанговар шайлигини ушлаб туриши ва ўз вақтида техник хизмат кўрсатиши ва чиқиб кетишга шай туришини таминлашга;
4. Техника асбобларини ва агрегатларини техник ҳолатини текшириб туриши, уларга ўз вақтида техник хизмат кўрсатишга;
5. Техник хизмат кўрсатиш турларини билиши ва ўз вақтида техник хизмат кўрсатишга;
6. ЗИП (захира асбоб ускуналар) га ўз вақтида техник хизмат кўрсатиб, уларни қаерда жойланишини ва ҳисобини билишига;
7. Техникага сарф қилинадиган ёқилғи мой миқдорларини билиши ва уларни тежаш йўли билан сарф қилинишига;
8. Ҳар куни рейсга чиқишдан олдин техникани техник ҳолатини ёқилғи мойларини текшириб туришга;
9. Техник хизмат кўрсатиш вақтларида техник хавфсизлик қоидаларига риоя килишга.
Ҳарбий қисмларда лавозимни қабул қилиш ва топширишда машиналарнинг техник созлиги ва жанговар шайлиги текширилади. Лавозимни қабул қилишда ўта талабчан ва қатъиятли бўлиш талаб этилади. Лавозимни қабул қилиш ва топшириш, командир тасдиқлаб берган режа бўйича амалга оширилади. Режани топширувчи билан қабул қилувчи биргаликда тузишади. Лавозимни топшириш ва қабул қилиш учун маълум муҳлат берилади.
- гуруҳ командири учун камида 3 кун;
- взвод техниги учун 5 кун;
- механик ҳайдовчи учун 3 кун.
Лавозимни қабул қилиш ва топшириш жараёнида жанговар машиналар ҳужжатлари текширилади, уларни ҳолати билан ундаги ёзувларни, тўлдириб борилаётганлигини текшириб кўради. Машинани қабул қилишда қуйидаги келтирилган кетма-кетликка риоя қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади.
- машиналарни ташқи корпусини текшириш;
- машинани юриш қисмини текшириш;
- бошқарув бўлинмасини текшириш;
- кучланиш бўлинмасини текшириш;
- жанговар бўлинмасини текшириш;
- десант бўлинмасини текшириш;
- машина бутловчи қисмлари (асбоб ускуналари ва эхтиёт қисмлари тўплами текширилади)
Текшириш чоғида агрегатлар (двигатель узатиш қутиси, радиостанция, қурол, аккумулятор батареяси, ва бошқалар) рақамларини, спидометр ва мотосчетчик кўрсаткичларини формулярдаги ёзувлар билан таққослаш керак. Машинани қабул қилишда двигателни ўтолдириб кўриш, унинг ишлашини текшириб, овозини эшитиб кўриш, шунингдек машинани юргизиб кўриш мумкин. Радиостанцияни ишлатиб кўриш керак, оптик асбобларни текшириб кўриш, тамғаланган (пломбаланган) агрегат ва асбобларнинг тамғасини бузиш ва очиш тақиқланади.
Герметизация қилинган сақлашда турган машиналар одатда герметизацияси бузилмасдан қабул қилинади. Бундай ҳолда машина ҳужжатлари текширилади ва экипаж аъзолари билан суҳбат ўтказилиб қабул қилинади ва буҳақда лавозимни қабул қилиш далолатномасида кўрсатилади ва ушбу машина сақлашдан ечилиши биланоқ у тўлиқ текширилади ва техник ҳолат талабномаси текширилади.
Техника ва қурол яроқлар қабул қилинганда техник ҳолат далолатномаси (12 шакл) 3 нусха тузилади. Лавозимни тўлиқ қабул қилиб бўлгач ва уни қабул қилгани ҳақида далолатнома тузилади ва билдирги ёзилади.
Эслатма:
Далолатномада кўрсатилган камчиликларни тузатишга 10 кун муҳлат берилади. Лавозимни топширувчи ёки қабул қилувчилар томонидан бири далолатномада кўрсатилган камчиликлардан норози бўлса, ўз норозилигини ёзма равишда билдириши керак.
Лавозимни топширувчи қисм командири томонидан қабул қилиш далолатнома тасдиқланмагунча янги хизмат жойига кетиши таъқиқланади
Do'stlaringiz bilan baham: |