Ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлиги



Download 12,78 Mb.
bet1/77
Sana10.07.2022
Hajmi12,78 Mb.
#768430
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
Тех китоб якуний — копия


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ҲАРБИЙ ТАЪЛИМ ФАКУЛЬТЕТИ

ТЕХНИК ТАЙЁРГАРЛИК ФАНИДАН
ЗИРХЛИ ТРАНСПОРТЕР ЗТР - 80”
ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
Бухоро-2020
Кириш
XXI – аср нанотехнологиялар асри сифатида эътироф этилган. Замонавий жанговар ҳаракатлар ўзининг тезкорлиги, қисқа муддатда катта талофат етказа олиши, душман шахсий таркибига психологик жиҳатдан чуқур таъсир кўрсата оладиган жиҳатлари билан ажралиб туради. Замонавий жангда асосий ҳал қилувчи восита сифатида қурол – аслаҳа ва техникалар етакчи ўрин эгаллайдилар. Яқин шарқдаги жанговар ҳаракатлар шуни кўрсатдики, замонавий қурол – аслаҳа ҳамда жанговар техникага эга бўлган томон ўз устунлигини намоён эта олади. Шу ўринда инсон омили ҳам асосий рол ўйнашини унутмаслик лозим.
XX-аср 1980 йиллардаги зирхли транспортерларидан 1976-йил ишлаб чиқаришга қўйилган зирхли транспортер (БТР-70) эди. Бироқ эксплуатация жараёни шуни кўрсатдики, такомиллаштирилганлигига қарамасдан, транспортер бир неча камчиликларини намоён эта бошлади. Жумладан, бирлаштирилган икки дона карбюраторли двигателларнинг талаб даражасида ишламаслиги, кўп ёқилғи сарфланиши, дизель двигателларга қараганда қувватининг камлиги намоён бўла бошлади. Бундан ташқари, десантнинг машинага чиқиш ва тушиши шахсий таркибга қийинчиликлар туғдирар эди. Афғонистондаги жанговар ҳаракатлар транспортернинг зирхли ҳимояси талаб даражасида эмаслигини кўрсатди. Зирхли транспортер (БТР-70) нинг сувда сузишида ҳам бир қатор камчиликлар борлиги аниқланди, жумладан, водомет движателининг сувда сув ўтлари, торф лойқалари таъсирида ишламай қолиш ҳолатлари эди.
Юқоридаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида, Горький автозаводининг конструкторлик бюроси мутахассислари И.Мухин ва Е.Мурашкинлар томонидан 1980-йиллар бошида ГАЗ-5903 русумли транспортер проектлаштирила бошланди. Транспортер БТР-70 нинг компановкаси ўзгаришсиз қолиши билан бир неча ўзгартиришлар киритилган эди. Жуфтлаштирилган иккита карбюраторли двигателлар ўрнига бир дона кучли қувватга эга дизель двигатели ўрнатилди. Десант чиқиб тушиши учун корпуснинг икки томонидан люклар ўрнатилди. Корпуснинг ўзи 115 мм га баланд ва 100 мм га кенг қилиб яратилди. Десантнинг корпусда туриб ўқотар қуроллардан самарали ўқ отишларини таъминловчи сферали туйнуклар ўрнатилди. Корпуснинг зирхланиши унча кўп бўлмаган ўзгаришга учради. Шунда унинг массаси 18% га ўсиб БТР-70 га нисбатан 11,5 т дан 13,6 т ташкил қилди. Машина ҳаракатчанлиги ўзгаришсиз қолди натижада ёқилғи билан юриш захираси ўсди. Давлат тест синовларидан муваффақиятли ўтиши натижасида ГАЗ-5903 1986-йил Совет Армияси қўшинлари таркибига БТР-80 белгиси остида қабул қилинди.
Зирхли транспортер (БТР-80) 1984 йилдан бошлаб ишлаб чиқариши кенг йўлга қўйилган. Бир неча маротаба такомиллаштирилган бўлиб ҳозирги вақтда Россия Федерацияси томонидан БТР-82, БТР-82М кўринишга эга янги модификациялари ишлаб чиқарилиши кенг амалга оширилиб келинмоқда. 20-аср охири 21-аср бошларида ер юзидаги барча қуролли можароларда кенг қўлланилиб келинмоқда. Кўпчилик мутахассислар томонидан зирхли транспортер ЗТР-80 (БТР-80) пиёда қўшинларининг колесли машинаси сифати эътироф этиб келинмоқда. Зирхли транспортер (БТР-80) 30 дан ортиқ давлатлар томонидан кенг қўлланилиб келинмоқда.
Ҳозирги кунда қуйидаги давлатлар Қуролли Кучлари таркибида зирхли транспортер (БТР-80) жанговар қурол сифатида қўлланилади, Алжир, Ангола, Афғанистон, Бангладеш, Венгрия, Венесуэла, Ироқа, ХХДР, Колумбия, Кот-д Ивуар, Корея Республикаси, Македония, Покистон, Руминия (лицензия бўйича ишлаб чиқарилади Финляндии, Шри-Ланки).
Жумладан қуйидаги жанговар ҳаракатларда зирхли транспортер (БТР-80) кенг қўлланилган, 1979-1989 йиллар Афғонистон Ислом Республикасида, 1992 йил Молдовада, Тоғли Қорабоғ уруши, Грузия Абхазия қуролли тўқнашувлари, 2009-2017 йиллар Шимолий Кавказдаги қуролли можароларда, 1994-1996, 1999-2002 йиллар Чеченистондаги антитеррористик операциялада, 1993 йил Турк – Курд қуролли тўқнашувларида. Туркия Россия Федерациясидан 239 дона зирхли транспортерлардан сотиб олиб курдларга қарши қўллаган эди. 2014 йил Суриядаги фуқаролар урушида ва Украина шарқидаги қуролли можароларда ҳозирги кунга қадар қўлланилиб келинмоқда.
Республикамиз Қуролли Кучлари сафида ҳам зирхли транспортер (БТР-80) кенг қўлланилиб келмоқда. Жумладан, Мудофаа Вазирлиги таркибидаги мотоўқчи бўлинмалари ҳамда Миллий Гвардия бўлинмаларида. Жанговар ҳаракатлар ва қуролли тўқнашувлар таҳлили шуни кўрсатадики, қурол – аслаҳа ва техникани пухта эгаллаган жангчигина техникани жанг майдонида моҳирона қўллай олиши шу билан биргаликда берилган жанговар вазифаларни бажара олиши мумкин.
Мазкур ўқув қўлланмада берилган маълумотлар орқали ўқувчи, зирхли транспортер (БТР-80) бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлади. Бундан ташқари, жанговар техникаларга техник хизмат кўрсатиш тартиби ва уни ташкил этиш тўғрисида ҳам кенг маълумотга эга бўлишади.
Техник тайёргарлик фани дастурини ўрганиши натижасида талабалар:



  • зирхли техниканинг қуроллари, кучланишлар қурилмаси, юриш қисми ва бошқарув механизмлари техник таснифи ва конструкцияларининг асосий назариясини;

  • ўрганилаётган жанговар машинадан фойдаланишда ва ундан техник жиҳатдан тўғри фойдаланишда зарур қоидалар, жанговар машинанинг қурилмалари, агрегат ва системаларининг тузилиши ва ишлаш принципларини;

  • мотоўқчи қўшинларининг зирхли техника ва қуролларидан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича асосий қоидалар, қўшинлар жанговар фаолиятининг ҳар қандай шароитида уларга техник хизмат кўрсатишни ташкиллаштиришни;

  • БТР-80 жанговар машинасини сув тўсиқларини кечиб ўтишга тайёрлашда, кундалик техник хизмат кўрсатиш ва назорат кўриги ўтказиш вақтида бажариладиган ва ташкил этиладиган ишларни;

  • турли жой, об-ҳаво ва кўриш чекланган шароитларда зирхли транспортер (БТР-80) жанговар машинасини бошқариш усул ва қоидаларини;

  • техник тайёргарлик фанидан нормативлар бажариш тартиби ва хавфсизлик қоидаларини билиши;

-зирхли техника қурол намуналарининг жанговар ва техник имкониятларини асослаб бериш;
- зирхли транспортер (БТР-80) асбоблари, ускуналари, агрегат ва системаларидан техник жиҳатдан моҳирлик билан фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва эксплуататцион носозликларни бартараф этиш амалларини бажара олиш;
-қўшинларда техник тайёргарлик фанидан мотоўқчи қўшинлари бўлинмалари жанговар тайёргарлиги дастури бўйича машғулотларни ташкил этиш ва методик жиҳатдан тўғри ўтказиш кўникмаларига эга бўлиши лозим.


Download 12,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish