64-расм.Захира асбоб ускуналар чизмаси
65-расм.Зирхли транспортер (БТР-80) механик – ҳайдовчисининг кичик сумкаси
ЗАУ лар соз ҳолатда, шприц-пресс эса тўлдирилган бўлиши керак. Асбобларнинг бўялмаган устлари (электр жихозлардан ташқари) юпқа қилиб мойланган, ишлатилмайдиган қисмлар бўялган бўлиши керак. Захира асбоб ускуналар тозаланиб парафинланган қоғоз ёрдамида ўралган бўлиши шарт. Ҳимоя брезентлари омборларда, бошқа турдаги брезентлар ўз жойларида сақланилади.
Носоз ЗАУ (Захира асбоб ускуналар) ларнинг сақланиши қатъиян тақиқланади.
66-расм. Зирхли транспортер (БТР-80) ташқи томонида тахланган ЗАУ лар
Зирхли транспортер (БТР-80) ички қисмида тахланилади: бошқарув бўлинмасида- электр жиҳозлари учун ЗАУ яшиги, сумкалар (ҳужжатлар, қайтаргичлар солинган), ўқ-дорилар учун коробка;
- жанговар бўлинмада-радиостанция ва гаплашиш воситалари учун ЗАУ яшиги, кичик жиҳозлар сумкаси, двигател жиҳозлари учун сумка, иситгич ЗАУ лари учун яшик, шприц, домкрат, ОУ-2 ўт ўчиргичи, дори қутиси, сув бачоклари, кузатиш воситалари учун коробка;
- кучланиш бўлинмасида – челак, воронка, ёқилғи қуйиш учун мослама, ҳавосўргич қувурлари, гидротизим ва двигатель учун захира мойлар солинган бачок.
ЗАУ ларининг ишлатилиши
ЗАУ лар ўз мўлжалланиши бўйича ишлатилади, жанговар гуруҳ техникаларининг ЗАУ ларини ишлатиш тактик ўқувлар, жанговар вазиятларда ҳамда регламент техник хизмат кўрсатиш даврида ишлатишга рухсат берилади.
Ўқув-жанговар гуруҳ техникасидаги ЗАУ лар эксплуатация жараёнида техник хизмат кўрсатиш даврида ишлатишга рухсат берилади.
Ишлаб чиқарувчи заводдан олинган ЗАУ лар техниканинг бутун эксплуатация даври жараёнида уларнинг МВ буйруғида кўрсатилган нормадаги ейилишига қадар ишлатилади.
ЗАУ ларни ҳисобдан чиқариш:
Алоҳида гуруҳ таркибидан ишлатилган, яроқсиз ҳолга келиб қолган ва йўқотилган ЗАУ лар МВ нинг буйруғида кўрсатилган тартибда ҳисобдан чиқарилади. Сарф ҳисоби ведомостларда кўрсатилиб борилади. ЗАУ ларни ҳисобдан чиқариш далолатнома асосида амалга оширилади. ЗАУ лар эксплуатация муддати тугаган бўлишига қарамасдан яроқли ҳолатда бўлса, унда ҳисобдан чиқарилмайди. Муддатларнинг бошланиши ҳарбий қисм омборхоналаридан берилган кундан бошлаб ҳисоблаб борилади. Брезент, шлемафон, қутқарув жилетлари ва ўт ўчириш воситаларининг муддати ишлаб чиқарувчи заводдан қабул қилиб олинган кундан бошлаб ҳисобланиб борилади. Узоқ муддатга сақланишга қўйилган жанговар техника ЗАУ лар учун ушбу муддат ҳисобга олинмайди. Ҳарбий қисмларда ЗАУ ларини ҳисобдан чиқариш мақсадида қисм командирининг буйруғига асосан ҳайъат тайинланилади. Ҳайъат таркибига қисм командирининг ўринбосари ва таркибига эса ушбу соҳага тегишли мутахассислар жалб қиилинади. Ҳайъат томонидан ҳисобдан чиқариладиган ускуна ва жиҳозлар кўриб чиқилади ва тегишли хулоса берилади. Ҳайъатнинг хулосаси далолатномада акс эттирилиб қисм командири томонидан тасдиқланади.
Ишлатилган ёки ҳисобдан чиқарилган жихозларни тўлдириш имкон қадар амалга оширилиши (30 кундан кечга қолмасдан) лозим. Қисм омборларида анжомлар бўлмаган тақдирда мустасно сифатида ЗАУ лар таркиби вақтинча қуйидаги миқдорда тўлдирилмаслигига рухсат берилади:
- ҳар бир номланиши бўйича захира қисмлар бўйича 50% кўп бўлмаган;
- алоҳида жихозлари 100% бўлган жиҳоз ва ускуналар учун 75% кўп бўлмаган.
Алоҳида ЗАУ ни тўлдириш, марказ таъминотдан берилган воситалар ҳисобига;
- ажратилган маблағлар ҳисобига;
- ишлаб чиқарувчи завод ҳисобидан, бордию кафолат муҳлат тугамасдан техникага ишлатилган бўлса.
Do'stlaringiz bilan baham: |