Аккумлятор батареялари жойлашуви Батареялар махсус асосга 5 икки дона стяжка 2 билан темир накладка 4 оркали гайка-барашка 3 билан тортилади ва махкамланади. Аккумулятор батареялари урилмаслиги учун накладкага 4 ўрнатилган прокладка хизмат қилади. Батареяларни двигателдан чикаётган иссикликдан саклаш учун оралиққа экран 10 ўрнатилган.
Аккумулятор батареяларини машинага ўрнатиш ва ечиш
Батереяни машинадан ечиш учун:
- гайка барашкани 3, икки дона стяжкани 2 ва накладкани 4 бўшатинг ва накладкани ечиб олинг;
- аккумулятор батареяси уланиш жойидан химоя қопқоғини 9 ечинг;
- перемичкаларни 7, 13, 6 узинг;
- батарея ручкасидан 12 ушланг ва уни машинадан туширинг.
Батареяни машинага ўрнатиш учун бажарилган амалларни аксинча такрорланг.
Аккумулятор батареяларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш вақтидаги хавфсизлик чоралари. 1.АКБ ларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш вақтида шахсий таркиб махсус кийимда бўлиши керак.
2.Эритилган қўрғошин билан ишлаш вақтида қўрғошин деталларни пайвандлаганда, қўйиладиган мастикани тайёрлаганда ва уни аккумуляторларга қўйиладиган вақтда қўшимча химоя кўзойнакларини ва брезент қўлқопларини кийиш керак.
3.Қўрғошинни эритиш ва қўрғошин деталларни пайвандлаш, қўйиладиган мастикани тайёрлаш фақат вентиляция билан жихозланган иш жойларида рухсат берилган.
4.Қўйиладиган мастикани аккумулятордан олишда фақат электропаяльник ёки қиздирилган белкуракдан фойдаланилади.
5.АКБ ларини қисмларга ажратишдан олдин уларни разряд қилиб ва электролитини тўкиш керак.
ТАЪҚИҚЛАНАДИ - мастикани олиб ташлаётган вақтда очиқ оловдан фойдаланиш;
-қуйилган қўрғошин деталларни сувда совутиш ва эритилган қўрғошинни нам ва қиздирилмаган қолибларга қуйиш;
- махсус кийимсиз, қўлқопсиз ва ёқилган вентиляция мосламасиз ишлаш.
Аккумулятор батареяларни зарядлашда хавфсизлик чоралари. 1.Аккумулятор батареяларни зарядлашдан олдин вентиляция мосламаси ёқилиши керак ва зарядлаш тугаганидан сўнг 1,5 соат вақт ўтказиб кейин учирилиши керак;
2. Аккумулятор батареяларини кўрикдан ўтказаётганда фақат хавфсиз кучланиш 12 ёки 24 вольтли лампалардан фойдаланиш керак;
3.Зарядга қўйишдан олдин АКБ ларнинг пробкаларини ечиш керак. АКБ лар зарядга тайёрланганда қистиргичлар билан зич уланиб чўғ чиқишига йўл қўймасликка эътибор бериш керак;
4. Аккумуляторларни зарядлаш фақат вентиляция мосламаси билан жихозланган стелажларда ва махсус шкафларда амалга оширилиши керак.
ТАЪҚИҚЛАНАДИ - чекиш ва очиқ оловдан фойдаланиш;
- АКБ ларни зарядлаш сети ўчирилмаган пайтда улаш ва узиш;
- электроаппаратлардан ва бошқа жихозлардан чўғ чиқиши ва АКБ ларни ҳолатини қисқа замикания билан текшириш.
5-СОНЛИ МЕЪЁР ИЖРОСИНИНГ ОПЕРАЦИОН ХАРИТАСИ
ШИНАЛАРДАГИ ҲАВО БОСИМИНИ ТЕКШИРИШ
Вақт бўйича баҳолаш: