56-расм. АКБ электролит қуйишда ишлатиладиган асбоблар
Бир литр электролит тайёрлаш учун зичлиги 1,40 г/см3 кислота
эритмаси ва дистилланган сувни сарифланиш меъёри
4-жадвал
Керакли зичликдаги электролит 25С келт -
ирлган г/см3
|
Кислота эритмаси
микдори л
|
Дистилланган-
ган сув микдори
л
|
1,29
|
0,705
|
0,302
|
1,28
|
0,679
|
0,329
|
1,27
|
0,652
|
0,357
|
1,26
|
0,624
|
0,382
|
1,24
|
0,572
|
0,438
|
1,22
|
0,524
|
0,491
|
1,20
|
0,476
|
0,547
|
57-расм. АКБ ишлаш принципи
ЗАРЯДЛАНИШ
PbSO4 + 2H2O + PbSO4 Pb + 2H2SO4 + PbO2
ЗАРЯДСИЗЛАНИШ
Аккумулятор батареяларига ишлаб чиқарувчи завод томонидан маркировка қўйилади. Уларда ёзилган қисқа сўз ва сонлар қуйидагиларни англатади:
6 ва 12–кетма-кет уланган аккумулятор банкалари сонини билдиради, СТ-стартерли, Э- эбонит (банкалар материали), Н- электорд таёрлаш усули, 85 ва 140- йигирма соатли режимда разрядлагандаги сиғими, ампер- соатда, М ва Р- сепаратор материали – мипор.
6 СТЭН-140М, 6СТ-140Р, 12СТ-70М батареяларига мипор сепараторлари, 12СТ-70 батареяларига эса мипласт ишлатилади.
Машина(БТР)га икки дона ўзаро параллел уланган 12СТ-85Р маркасидаги аккумулятор батареялари ўрнатилган. Батареяларни бортсетга уланиши аккумуляторларни химоялаш блоки (БЗА) орқали амалга оширилади.
Аккумулятор батареялари машинанинг ўнг томонида жойлашган махсус люкка ўрнатилади. Махсус люк қопқоқ 1 билан ёпилади.
Зирхли техникаларга икки хил аккумуляторлар батареяси ўрнатилади:
Маркалари 6СТ-140М; 6СТ-140Р ва 12СТ-85 аккумуляторлари кетади.
6-олти банкали, СТ-стартерли, 140-ампер/соат, М-мипор ёки мипласт, Р-пластикли; 12-ун икки банкали, СТ-стартерли, 85-ампер/соат.
Хар бир банкани кучи 2Вдан, 6СТ-140лик аккумуляторлар батареяси кучи 12В бўлади, 12СТ-85лик батареясини кучи 24В. Машинага аккумуляторлар батареялари 24 Волт қилиб уланади.
Машинага аккумуляторлар батареяси икки хил қилиниб уланади
1.Кетма-кет; Ёнма-ён.
6СТ-140 аккумуляторлар батареяси бир бири билан кетма-кет қилиниб уланади ва 24 волт бўлиб чиқади.
12СТ-85 аккумуляторлар батареяси ёнма-ён қилиб уланади, шунда икки аккумуляторлар батареяси кучи 24 волт бўлиб қолади, лекин бир соатда бериш ампери кўпаяди.
12СТ-85Р маркасидаги аккумулятор батареяларини 6СТ-140Р маркасидаги аккумулятор батареялари билан алмаштириш мумкин. Бу ҳолда батареяларни ўзаро кетма-кет улаш керак бўлади.
Батареянинг минусли чиқиши машина корпусига дистанцион электромагнитли қўшгич ВК860Б орқали уланади. Қўшгич кучланиш бўлими деворига аккумулятор батареяси турадиган жой оркали ўрнатилган.
58-расм.Аккумулятор батареяларини уланиш схемаси
а-12СТ-85Р батареялари; б-6СТ-140Р батареялари.
У мехник-хайдовчи марказий шитга ўрнатилган тугма оркали кўшилади. Тугмага босилганида батареялар бортсетга уланади ва марказий шитдаги назорат чироқлари ёниши билан уланганлиги билинади. Қайтадан тугмага босилганида батареялар бортсетдан узилади.
К860Б қўшгичи ўчирилганида розеткалар тизими, шунингдек ВК860Б электромагнити АКБ дан узилмайди. Батареялар қўшгичини қўшиш ва ўчириш резинали колпак билан ёпилган тугмага 5 босиш билан амалга оширилади. Тугма 5 кучиланиш бўлими деворига ўрнатилган бўлиб. Жанговар бўлими ўнг томонидан кўриниб туради.
Огохлантириш: двигатель ишлаб турганида ва истемолчилар қўшиб қўйилган вақтда батареяларни ўчириб қўйиш тақиқланади. Имконияти бўлмай қолган вақтларда (АКБ носоз ёки таъмирталаб) двигателни вақтинча АКБ сиз ишлашига рухсат берилади. Бундай вақтларда двигатель ташқи ток манбайи ёрдамида ўт олдирилади. Двигателни ташқи ток манбайи ёрдамида ўт олдириш жарёнида, плюсли провод тугалланишини корпусга тегиши ва замикания бўлиши хавфини олдини олинг.
59-расм.Батареялар қўшгичи
1-қўшгични харкатланувчи контакти; 2- қўшгични харкатланмайдиган контакти; 3-химояловчи чехол; 4-қўшгич корпуси; 5-қўшгич тугмаси; 6-кучланиш булими девори.
Do'stlaringiz bilan baham: |