71-расм. Мойни сувдан тозаловчи мослама БОМ-1.
1-тўкиш жўмраги; 2-мой идиш; 3-кабель;
4-термометр; 5-мой аралаштиргич дастаги.
72-Расм.Силикагелни қуритиш қурилмаси УСС-1
1-ҳаво қиздиргич НВ-7; 2-улов қувури; 3-тўсмақопқоқ дастаги; 4 ва 7-термометр; 5-силикагель тўкиш қопқоғи; 6-ричаг; 8-чиқариш патрубоги; 9-юклаш туйниги; 10-қуритиш камераси.
73-Расм.Саклашга қўйилган двегатель
1-таглик; 2-яримғилоф усули билан герметик беркитиш;
3-силикагель солинган қопчалар.
Машина корпусини герметик беркитиш.
Машиналар узоқ муддатли сақлашга қўйилганда ички жиҳозлари яхши сақланиши, коррозияга (емирилишга, занглашга) учрамаслиги учун машина корпуси герметизация қилинади. Герметизация қилишнинг уч хил усули мавжуд, чунончи “елимлаш”, “яримьилоф” ва “пила” (кокон) каби усуллар.
74-Расм. БТР-80 ни елимлаш усули билан герметик биркитиш
Машина корпусини “елимлаш” усули билан герметик беркитиш.
Машина корпуси “елимлаш” усули билан герметик биркитилганда унинг корпус ҳамда гумбази тирқиш ва тешиклари нам ўтказмайдиган мато билан елимланади ва махсус сурков мойи ЗЗК-3у билан яхшилаб зичланади.
Машинани “елимлаш” усули билан герметик елимлаш (74- расмга қаранг) об-ҳаво шароитига ва ҳароратга боғлиқ бўлиб, -10 0С даража совуққача ёки ёғингарчилик тегмайдиган пана жойларда қўл келади. Бу усулда ишлатиладиган ашёлар ва уларнинг сарфи 8-жадвалда келтирилган. Шунингдек қуйидаги жиҳозлар қўлланилади; қайчи, чизғич, чўтка, ЗЗК-3у зичлагичдан арқон тайёрлайдиган ПВЗ мосламаси.
Елимлаш усули билан герметик беркитиш қуйидагича бажарилади. Дастлаб машина корпуси чангдан, лойдан тозаланиб уайт-спирит билан тозалаб артилади; кейин нам ўтказмайдиган мато (ТТ мато)дан керакли ўлчамдаги бўлаклар бичилади; машина корпусининг учли қисмлари матони тешиб кетмаслиги учун қалин картон қоғоз билан ўралади ва бичилган нам ўтказмайдиган ТТ мато керакли жойга қўйилиб, чегараси бўр билан чизиб олинади; мато периметри бўйлаб 50-60 мм энликда КТ (ёки ХВК) елим суртилади ва 10-15 минут қуритилади, кейин иккиламчи елим суртилади ва машина корпусига ёпиштирилади.
Тирқишлар, тешиклар ва нам кириши мумкин бўлган бошқа жойлар мой арқон билан герметик зичланади.
Ҳаво намлиги 70 % дан ошса шудринг тушушини биз мактабдаёқ физика курсидан танишмиз. Шудринг тушуши металл буюмларнинг занглашига олиб келади. Шу боис ҳаво намлигини 70 % дан ошиб кетмаслигини таъминлаш керак. Худди шу мақсадда силикагель машина ичида ҳаво намлигини 20-60 % атрофида ушлаб туришни таъминлайди. Бунинг учун узоқ муддатли сақлашга қўйилган машиналар ичига силикагель солинган кўпсекцияли қоплар осилади. Силикагель намланишини назорат қилиб бориш учун 400 гр силикагель солинган назорат қопча ҳам осилади. Машина ичидаги ҳавонинг эркин алмашувини таъминлаш учун машина қувват бўлмаси пардеворлари эшиклари очилиб қўйилади. Бунда силикагель тўлдирилган қопчалар машина қисмаларига тегмаслиги керак, акс ҳолда тегиб турган жой жадал занглаши мумкин. Сақлаш жараёнида силикагель намлиги вақти - вақти билан намликни ўлчаш асбоби ПКВ-2 ёрдамида ёки махсус тарози ёрдамида назорат қилиниб борилади. Бошланғич вазни 400 гр бўлган назорат қопчаси вазни 504 гр га етганда (яъни 26% намланганда) машинага осилган силикагеллар ечилади ва қайтадан қуритилади. Силикагель осилганда назорат қопча массаси, сана ва машина рақами қалам билан қопчага ёзиб қўйилади.
Силикагель намлиги 26%дан ошиб кетмаслиги лозим. Намлиги ошиб кетган силикагель махсус қуритиш қурилмаси УСС-1да қуритилади (72-расмга қаранг) ва қайта тикланган силикагель қайтадан ишлатилиши мумкин.
Герметизация қилишда сарф бўладиган ашёлар меъёри.
(Ўзбекистон Республикаси иқлими шароити учун)
6-жадвал
Ашёлар
|
БТР-80
елимлаш
|
БТР-80
яримғилоф
|
БМП-2
елимлаш
|
БМП-2
яримғилоф
|
КТ елим, кг
|
2,00
|
-
|
4,0/ 4,0
|
|
ХВК--2а елим, кг
|
-
|
1,0/ 1,0
|
-
|
1,0/ 1,0
|
ТТ мато, м2
|
6,0/ 3,0
|
0,6/ 0,3
|
12,0/ 6,0
|
0,4/ 0,2
|
КВ қоғоз, кг
|
0,02/ 0,01
|
0,2/ 0,1
|
0,3/ 0,15
|
3,0/ 1,5
|
ЗЗК-3у зичлагич, кг
|
4,0/ 4,0
|
0,7/ 0,7
|
5,0/ 5,0
|
1,0/ 1,0
|
Силикагель, кг
|
15
|
10
|
15
|
10
|
Do'stlaringiz bilan baham: |