Ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлиги



Download 12,78 Mb.
bet33/77
Sana10.07.2022
Hajmi12,78 Mb.
#768430
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   77
Bog'liq
Тех китоб якуний — копия

Таянч сўзлар:Узоқ муддатли сақлаш, консервация, герметизация, стабилизатор, технологик карта, тревога, парк.
Назорат учун саволлар:
1.Узоқ муддатли сақлашга тайёрлаш бўйича бажариладиган асосий ишлар нималардан иборат.
2.Фойдаланишда бўлган ЗТР (БТР) -80 ни қисқа муддатли сақлашга тайёрлаш бўйича бажариладиган асосий ишлар нималардан иборат.
3.Зирхли техникаларни сақлашдан ечиш тартиби қандай.
4.Сақлашда турган машиналарга шахсий таркибни киритиш тартиби нималардан иборат.
5.Сақлаш турлари нималардан иборат
6.Тревога эълон қилинганда машиналар паркни қисқа муддат ичида тарк этиши учун нималар қилиниши керак.
7.Зирхли текника техникани сақлашга қўйиш режасида нималар кўрсатилади.
8.Ҳарбий қисмларда қанча муддат ичида фойдаланилмайдиган техникалар сақлашга қўйилиши керак.
9.Қандай машиналарни сақлашга қўйиш таъқиқланади.
10.Техникаларга паркда техник хизмат кўрсатиш нимадан иборат.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Зирҳли транспортёр ЗТР-80 техник тавсифномаси ва фойдаланиш бўйича йўриқнома, 1-қисм Тошкент 2010 й.
2. Қуруқликдаги қўшинлар жанговар машиналари ҳайдаш курси, М.Ҳарбий нашриёт 1986 й.


6- Модул: Ёқилғи, мойлаш маҳсулотлари ва махсус суюқликлар


6.1.Зирхли-танк қуроллар, автомобил техникаси учун қўлланиладиган мой русумлари


Мойлар ишлатилишига қараб бўлинади:
- моторлар учун
- трансмиссия учун
- махсус мойлар.
Мойлар қўйидаги функцияларни бажаради.
- ишқаланишни камайтириш учун;
- ишқаланадиган деталларнинг емирилишини камайтириш учун;
- ишқаланаётган деталларни совутиш учун;
- деталлар оралиғини газ, буғ ва суюқликлар ўтиб кетмаслиги учун зичлаштириш учун;
- ишқаланаётган деталлар сиртларидан ҳар-хил кир ва емирилган маҳсулотларни бартараф этиш учун хизмат қилади.
Мойлар ишлатилишига қараб қўйидаги гуруҳларга бўлинади:
А- форсирланмаган карбюратор двигателлари учун;
Б- кам форсирланган карбюратор двигателлари учун;
Б2- форсирланмаган дизел двигателлари учун;
В1- ўрта форсирланган карбюратор двигателлар учун;
В2 – ўрта форсирланган дизел двигателлари учун;
Г1- юқори форсирланган карбюраторли двигателлар учун;
Г2 - юқори форсирланган дизелли двигателлар учун;
Д- оғир шароитда ишлайдиган дизел двигателлари учун;
Е- кам оборотли дизели двигателлар учун;
Ҳарфларнинг маъноси
А – присадкасиз,
Б - 6 % присадкали,
В - 8 % присадкали,
Г - 14 % присадкали
Техникаларга қўлланиладиган сурков мойларининг ассортиментларига асосан мотор ва трансмиссия мойлари киради. Ўзбекистон Республикасида кучга киритилган таснифга мос равишда (ГОСТ 17479-72) мотор мойлари аралашмалари миқдорига, гуруҳларда эксплуатация қилиш хусусиятлари ва даражасига боғлиқ ҳолда бўлинади (10-жадвал). Ҳар бир гуруҳда турли вазифалар ва шароитлар учун мой турли қовишқоқликда қўлланилиши мумкин.
Таснифда мойни номинал қовишқоқлиги 1000Сда 6,8,10,12,14,16,20 га тенг бўлувчи ва барча мойлар учун қовушқоқлик индекси камида “90” бўлган чиқарилган 7 та синфи, шунингдек қовушқоқлик индекси камида “125” бўлган қуйилтирилган мойни 4та синфи кўзда тутилган. Таснифда карбюраторли ва дизелли двигателлар учун мойларниБ, В, Г гуруҳда чиқарилганлиги кўзда тутилган. I-ҳолда русумидан сўнг 1 рақам сўнг эса 2 рақам қўйилади. Барча мотор мойлари “М” индексига эга. “А” гуруҳдаги мой ўзида ўта паст кимёвий бардошликка эга бўлганлиги учун унга катта бўлмаган миқдорда аралашма таркибида бўлганлиги учун улар кучайтирилмаган (форсированнқй) двигателлар учун яроқли.
“Б” гуруҳдаги мойлар таркибида 6% гача аралашма бўлиб, улардан кичик кучайтирилган (форсированнқй) двигателларда ишлатиш имконини беради.
“В” гуруҳидаги мойларда 8%гача аралашма бўлиб, ўрта (форсированнқй) қилинган двигателлар учун яроқли.
“Г” гуруҳдаги мойларда 14% гача аралашма бўлиб, улар юқори кучланиш двигателлари учун яроқли.
Замонавий мойлар бўлган М-10Г2 мой навини кўриб чиқамиз. “М” ҳарфи мотор мойи, 10 мм2/дақ. 1000Сда қовушқоқлигини ташкил этади, “Г” бу эксплуатация қилиш хусусияти бўйича юқори кучайтирилган дизелларда ёзда ишлатиш учун яроқли (индекс 2) М-10 Г1 мойлари карбюраторли двигателларда ишлатиш учун (индекс 1) мўлжалланган. Қуйилтирилган мойларни навлари (3 ҳарфи) мураккаб бўлиб унга қўшимча салбий ҳароратларда (-180С) (суратда 4 ёки 6 шартли рақамлар) қовушқоқлик синфи кўрсатилади. “4” рақами 1300-2600 мм2/дақ. 6 рақами 2600-10400 мм2/дақ. чегарада жойлашган шартли қовушқоқликни ифода этади. М-43/8В2 нави мотор мойи бўлиб, “4”-рақами қовушқоқлик синфини кўрсатади (-180Сда у 2600 мм2/дақ.дан кўп бўлмаслиги керак). “З” ҳарфи – мой таркибида қуюлтириш аралашмасига эга бўлиб, худди қишги ёки барча мавсумли сифатида фойдаланиш мумкин.
“8” рақами 1000Сдаги қовушқоқлик, “В” ҳарфи 2 индекси билан ўрта кучланишли двигателларда ишлатиш учун мўлжалланган.
Мотор мойлари эски таснифларда двигател турлари бўйича автомобил, дизел ва авиацияга бўлинади. Эски таснифдаги мой навларининг ҳарфлари қуйидагича:
А, Д, М – автомобиль, дизель авиацияда.
МТ – танкларда
С – тозалаш усули: кислотали, селиктивли.
З – қуюлтирилган мой.
П – мой таркибиаги кўп функцияли аралашма навлардаги индекс кўрсаткичи мой қовушқоқлигини 1000Сда ўртача қовушқоқлиги мм2/дақ.да.
Техникада ишлатиладиган ёқилғи, мой, мойловчи ашёлар, совутиш суюқлиги ва махсус суюқликлар турлари ва уларни қўлланиши
7-жадвал




Download 12,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish