1-Modul: Zirxli transporter (BTR-80) ning umumiy tuzilishi, jihozlanishi, jangovar xususiyatlari
1.1. Zirxli transporter (BTR-80) ning umumiy tuzilishi, taktik texnik tasnifi, ekipaj va desantni joylashtirish
Zirxli transporter (BTR-80) jangovar mashinasi g‘ildirakli, suvda suzuvchi, qurollarga, zirxli himoyaga ega bo‘lib u yuqori harakatlanuvchan va quruqlikdagi qo‘shinlarning motoo‘qchi bo‘linmalarida qo‘llanilishi uchun mo‘ljallangan.
Zirxli transporter (BTR-80) to‘rt o‘qli, sakkiz yetaklovchi g‘ildirakli, chuqurliklar va suv to‘siqlaridan o‘ta olish qobilyatiga ega.
Zirxli transporter(BTR-80) da shaxsiy tarkibni joylashtirish uchun: komandir (mashina komandiri), mexanik-haydovchi, yo‘naltiruvchi va yettita motoo‘qchi uchun o‘rindiqlar o‘rnatilgan.
1-расм. Зирхли транспортер ЗТР-80 (БТР-80) нинг умумий кўриниши
Зирхли транспортёр (БТР-80)да 14,5мм (КПВТ) ва 7,62 мм (ПКТ) пулемётлар ўрнатилган. Қобиқда автоматлардан ўқ узиш учун махсус шарли суянгичлар билан жихозланган туйнукчалар ҳамда жанговар бўлим юқори люклар қопқоғи туйнукчалари мавжуд.
Зирхли транспортер жанговар шайлигини доимий равишда таъминлаш мақсадида қуйидаги жанговар тўплам билан таъминланади:
КПВТ пулемётига мўлжалланган
патронлар - 500 дона
ПКТ пулемётига мўлжалланган
7,62мм ли патронлар - 2000 дона
Ф-1 парчаланувчи (осколкали)
қўл гранаталари - 9 дона
СП-81 сигнал пистолетига мўл-н 26 мм ли сигнал патр. - 12 дона
2-расм. ЗТР - 80 (БТР-80) нинг жанговар тўплами
Машинада шахсий таркиб, экипажни, оммавий қирғин қуролларнинг радиациясидан, кимёвий ва биологик қуроллардан, радиактив заҳарланган жойларда ҳаракатланаётганда радиактив чанглардан ҳимоя қилиш учун махсус қурилма ўрнатилган.
Ниқоблашни амалга ошириш мақсадида тутунли гранаталарни улоқтирувчи мослама ўрнатилган.
Машинада мотоўқчилар учун иккита бир ўринли ва иккита кўп ўринли ўриндиқлар жойлаштирилган.
Бир ўринли ўриндиқлар механик-ҳайдовчи ва командир ўриндиғи орқасида жойлашган (3-расм). Зирхли транспортёр (БТР-80) жанговар тбўлинмаси машина командири ўриндиғининг орт қисмидан кучланиш бўлинмаси деворигача бўлган машина корпусини эгаллаган. Унда десант шахсий – таркиб қурол – аслаҳалари билан жойлашади.
3-расм. Зирхли транспортерда (БТР-80) шахсий таркибнинг жойлашуви
Ўриндиқнинг ёстиғи ва суянчиғи горизонтал ёки вертикал ҳолатда ўрнатилиши мумкин.
4-расм.Зирхли транспортер (БТР-80) да механик – ҳайдовчи ва командир ўриндиқлари
Десант жойлашуви учун кўп ўринли уч жойли ўриндиқлар ҳам ўрнатилган (3-расм). Ўриндиқ умумий тузилишдан ҳамда ҳосил бўлган ўтиргич ва суянчиқдан, пласмассали тахтадан, иссиқлик сақловчи қистиргичдан, паралон урилган эластик элементли нотабиий чармдан ташкил топган. Ўриндиқ петляси асоснинг трубасига кийгизилади ва тугмачалари билан тарқатиш қутиси ўралган деворга қотирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |