9-расм. Зирхли транспортер (БТР-80) жанговар бўлинмаси
Тактик техник таснифлари
1-жадвал
Машина тури
|
Ғилдиракли, тўрт ўқли, барча ғилдираклар етакловчи, ёпиқ, сузувчи
|
Тўлиқ оғирлиги кг
|
13600 + 3%
|
Оғирлик маркази жойлари мм:
|
Олдинги ғилдирак ўқидан
|
2450
|
Таянч юзасидан
|
948
|
Жанговар ҳисоб, одам
|
10
|
Асосий ўлчамлари
|
Узунлиги, мм
|
7650
|
Кенглиги, мм
|
2900
|
Клиренс
|
475 мм
|
Ҳаракат тезлиги
|
Шосседа, мах. км/с
|
80
|
Сувда, мах. км/с
|
9
|
Дала йўлларида, ўрта тезлиги, км/с
|
20-40
|
Ёқилғи мой миқдори ва юриш захираси 100 км сарф миқдори, л:
|
Шосседа
|
48
|
Дала йўлларида
|
60-130
|
Юриш захирасми, км:
|
Шосседа
|
600
|
Дала йўлларида
|
200-500
|
Сувда сузиши (1800-2200айл/дақ) с
|
12 соат
|
Тўсиқлардан ўтиши
|
Максимал кўтарилиш бурчаги, град.
|
30
|
Максимал крен бурчаги, град.
|
25
|
Ҳандак кенглиги
|
2
|
Девор баландлиги
|
0,5
|
Сувга кириш бурчаги, град.
|
25
|
Сувдан чиқиш бурчаги, град.
|
15
|
Тўлқин баландлиги м,
|
Ҳаво қувурлари ўрнатилган бўлса, м
|
0,75
|
Ҳаво қувурларисиз
|
0,5
|
Қурол-аслаҳа
|
Пулемётлар
|
иккита, бирлаштирилган КПВТ. 14,5 мм ПКТ 7,62 мм
|
Нишонга олиш узоқлиги м: КПВТ пулемёти
|
2000 (ердаги нишон) 1000 (ҳаводаги нишон)
|
ПКТ пулемети
|
1500
|
Ердан ўт очиш линияси, мм
|
2035
|
Пулеметни ўқлаш
|
лентали
|
Ўқ дори
|
КПВТ пулемёти
|
500 ўқ лентада, 10 та қутида
|
ПКТ пулемёти
|
2000 ўқ лентада, 8 та қутида
|
|
|
Алоқа воситалари
|
Радиостанция Р-173
|
Қабул ва узатувчи, ультракалта тўлқинли
|
частоталар диапазони, кГц
|
30000-75999
|
кучланиш энергияси, В
|
27 ± ²5
|
иш радиуси, км
|
20
|
Гаплашиш қурилмаси Р-174
|
Телефонли, электро магнитли, ларингафонли
|
Абонетлар сони
|
Бешта: командир, механик- ҳайдовчи, наводчик ва иккита мотоўқчи ПК пулеметлари билан
|
Оммавий қирғин қуролидан ҳимоя тизими жамоавий
|
Тури
|
жамаовий
|
Экипаж ва десантни ҳимоя усули: Зарба тўлқинидан
|
Зичланган бўлимларида(машина ичида)
|
Радиоактив чангдан, заҳарловчи
ва биологик воситалардан
|
Машина ичида ҳавони тозалаш ва босим ташкил этиш
|
Сўрувчи (нанетатель)
|
марказдан қочма турли инерционли, кучланиш бўлимида жойлашган.
|
Доза қувватини ўлчовчи
|
ИМД-215
|
Қўшинлар кимёвий разведка асбоби
|
ҚКРА
|
Ёнғин жиҳозлари
|
ЁҚҚ тизими
|
Автоматик, икки марта ишловчи ишлатиладиган суюқлик хладон 114В-2,“35”таркиби ишлатилиши ҳам мумкин
|
Сув чиқарувчи насос
|
Тури
|
марказдан қочма
|
Сув сўриш л/дақ
|
180 дан кам эмас
|
1.2.Транспортернинг зирхли қобиғи, корпуси ва минорасининг тузилиши
Зирхли транспортер (БТР-80) олд қисмида бошқарув бўлими, жанговар ва десант қисмлари ўрта қисмда, орт қисмида эса трансмиссия ҳамда юриш қисмлари жойлаштирилган. Транспортернинг штатдаги таркиби уч кишидан; секция (машина) командири, механик ҳайдовчи ва йўналтирувчидан ташкил топган. Бундан ташқари зирхли транспортерда етти киши десант бўлинмасида жойлашади.
Зирхли қобиқ
Машинанинг қобиғи экипаж ва десантни, қурол - аслаҳаларни, агрегат ҳамда механизмларни ўқ ва осколкалардан ҳимоя қилиш учун хизмат қилади.
10-расм.Зирхли транспортернинг десант жойлашув жойи
Қобиқ пўлат зирхлардан пайвандлаб ясалган мустаҳкам конструкциядир. Транспортер зирхи реактив гранатага дош бера олади. Бироқ машина зирхли қисми кумулятив каллакли гранаталар зарбасидан ҳимоялана олмайди. Зирхли транспортер ҳар қандай кичик калибрли артиллерия воситалари зарбасига бардош бера олмайди; ЗУ-23, 2А42 ва бошқалар. Бундан ташқари, 12,7, 14,5 мм ли йирик калибрли пулеметлардан ҳам ҳимоя қила олмайди. У олд томон, бортлар, орт томон, том ва паст қисмлардан ташкил топган. Машина суст дифференцияланган ўққа қарши ҳимояга эга. Корпуси пайвандланган 5мм дан 9 мм гача қалинликда бўлган пўлатдан ясалган. Зирхнинг кўпчилик қисми пастки ва олд қисмидан ташқари, бурчак остида қилиб пайвандланган. Бундай пайвандлаш усули сувда сузувчанлигини ошириш учун хизмат қилади.
11-расм. Зирхли транспортер (БТР-80) нинг турли ракурсдаги кўринишлари
12-расм.Машина қобиғи (чап олди кўриниш):
1-тўлқин қайтаргич; 2,11, ва 12-автоматлардан ўқ отиш учун амбразуралар; 3-командир ва механик-ҳайдовчи кўриш люклари; 4-кўриш люкларини қопқоқлари; 5-ТКН-3 кузатув асбоби учун уяча; 6-ТНПО-115 кузатув асбоби учун уя; 7-минора қурилмаси люки; 8 ва 9-ушлагичлар; 10-пулемётдан ўқ отиш учун амбразура; 13-ёнбош люки эшигининг юқори қисми; 14- ФВҚ фильтри люк қопқоғи; 15-илгак; 16 ва 18-оёқ қўйгичлар; 17-ёнбош люки эшикнинг пастки қисми; 19-чироқ ҳимоячиси; 20-шатакка олувчи илгак; 21-чиғириқнинг трос чиқариш люки қопқоғи; 22-олдинги буферлар.
13-Расм. Машина қобиғи (орқа ўнг кўриниши)
1- ҳаво олиш йўли ҳимоя шитоклари; 2-сувда шатакка олиш учун илмоқ; 3-ёниб бўлган газларни чиқариш қурилмаси туйнуги; 4-пулемётдан ўқ отиш учун амбразура; 5,6 ва 16-ушлагичлар; 7,9 ва 11-автоматлардан ўқ отиш учун амбразуралар; 8,14 ва 17-оёқ қўйгичлар; 10-ён люк эшигининг юқори қисми; 12-ён люк эшигининг пастки қисми; 13-аккумулятор батареялар ўрнатиш жойи қопқоғи; 15-сувда орқага ҳаракатланганда сув чиқариш канали; 18-шатакка олиш мосламаси; 19-орқа ечилувчи зирх; 20-сувда ҳаракатлантиргич тўсиғи; 21-сув чиқариш электр насосини сув чиқариш қувури; 22-орқа буфер; 23-ёқилғи бакига ёқилғи қуйиш бўғизи; 24-орқа чироқ учун уяча.
14-расм.КПВТ пулемётининг минорада жойлашган кўриниши
15-Расм.Машина қобиғи (усти кўриниши)
1-машинани рақамлаш пластинкалари; 2-лебедка люки қопқоғи; 3-командирни кўриш люки қопқоғи; 4,6,11,13,35 ва 38-автоматлардан ўт очиш учун амбразуралар; 5-командир люки қопқоғи; 7-ТКН-3 асбоби копири; 8 ва 40-пулемётлардан ўт очиш амбразуралар; 9-орқа обвод копири; 10 ва 39-ТНП-165А асбоби учун уячалар; 12 ва 34-ёнбош люк эшигининг юқори қисми; 14 ва 33-автоматлардан ўт очиш люк қопқоқлари; 15 ва 37- ТНПО-115 асбоби учун уяча; 16 ва 31-жанговар бўлими юқори люки қопқоқлари; 17-антена қурилмаси уячаси; 18-аккумулятор батареялари ўрнатиш жойи қопқоғи; 19-двигател сузиш вақтида ишлаётганда ҳаво олиш қувури қопқоғи; 20-мотор усти люки қопқоғи; 21-ҳаво киритиш қопқоқлари; 22 ва 27-совутиш агрегати люки қопқоғи; 23 ва 26-баклар ёқилғи қуйиш бўғизи қопқоқлари; 24-қобиғни рақамлаш пластинкаси; 25-ҳаво чиқариш йўли қопқоқлари; 28-қопқоқлар қулфлари; 29-ФВУ люки қопқоғи; 30-ФВУ ҳаво олиш қопқоғи; 32-канистрани қотириш учун таянч; 36-тарқатиш қутисига кириш учун люк қопқоғи; 41 ва 42 ушлагичлар; 43-механик-ҳайдовчи люки қопқоғи; 44-механик-ҳайдовчи кўриш люки қопқоғи; 45-илашма гидроюритмаси
1.3.Зирхли транспортёр (БТР-80) люклари, корпуслари Куч мосламаси (қурилмаси), трансмиссия, юриш қисми бошқарув механизмлари, электр ва махсус жиҳозларнинг вазифаси, жойлашиши, ҳамда улардан фойдаланиш
Командир ва механик-ҳайдовчи кўриш люклари
Командир ва механик-ҳайдовчи кўриш люклари ойналар билан ёпилган, жанговар ҳолатларда эса, зирхли тўсиқлар ва билан беркитилади.
Кўриш ойналарини чанг ва лойларда тозалаш учун тозаловчи шеткалар ўрнатилган.
Ойналарни ювиш учун сув билан махсус суюқлик НИИСС-4 ишлатилади.
Уларни тайёрлаш коэффицентлари 1- жадвалда кўрсатилган.
Ҳар бир кўриш люкининг ромидаги ойнага сув пуркагич ўрнатилган. Насосдан сув пуркагичгача суюқлик қувур орқали бачокдан боради. Суюқлик сув пуркагичдан ойнанинг шётка билан тозаланиш жойига тушиши шарт. Суюқликнинг бориши нотўғри бўлганда сув пуркагич қобиғини бураш ёки жиклёрнинг ўзини бураш орқали тўғриланади.
16-расм.Командир ва механик-ҳайдовчи кўриш люклари
2-жадвал
Ҳарорат,0С
|
Оғирлик
қисмидаги сув
|
Оғирлик қисмидаги
НИИ-4 суюқлиги
|
Плюс 5
|
10
|
0
|
Минус 5
|
9
|
1
|
“-“ 10
|
5
|
1
|
“-“ 20
|
2
|
1
|
“-“ 30
|
1
|
1
|
“-“ 40
|
1
|
2
|
Ойнани ювиш учун чап оёқ билан 2-3 марта насоснинг қопқоғи босилса ойна тозалагич ишга тушади.
Ҳаво киритиш ва чиқариш йўли
Ҳаво киритиш ва чиқариш йўли кучланиш бўлимига двигатель қурилмасини совитиш ва ҳаво билан таъминлаш мақсадида, ҳавони киритиш ва чиқариш учун хизмат қилади.
Ҳаво киритиш йўли - қуруқликда ҳаракатланаётганда олтита туйнукни, сувда ҳаракатланаётганда эса битта ҳаво олиш қувурини ўз ичига олади.
Ҳаво чиқариш – совутиш агрегати устидан ҳавони чиқариб ташлаш учун хизмат қилади.
Ҳаво киритиш ва чиқариш йўли қопқоқлар билан (12-расм) ёпилади.
Ҳавони киритиш ва чиқариш йўли қопқоқлари электр юритмали механизм билан очиб, ёпилади.
Зирхли транспортер (БТР-80) нинг трансмиссияси,илашмаси
Машинада механик поғонали трансмиссия ишлатилган бўлиб, у айланма ҳаракатни етказиш ва ўзгартириб бериш учун, двигателдан ғилдиракларга, сувда ҳаракатлантиргич редукторига ва чиғириқ (лебедка) редукторига етказиш учун агрегат ва механизмлар тўпламидан ташкил топган.
17- Расм.Трансмиссия
1-чиғириқ редуктори; 2-чиғириқ юритмаси олдинги кардан вали; 3-ғилдирак редуктори юритмаси кардан вали; 4-ғилдирак редуктори; 5-чиғириқ юритмаси орқа кардан вали; 6-учинчи кўприк юритмаси кардан вали; 7- оралиқ кардан вали; 8-сувда ҳаракатлантиргич юритмаси олдинги кардан вали; 9-сувда ҳаракатлантиргичга узатиш кардан вали оралиқ таянчи; 10-узатмалар қутиси; 11- сувда ҳаракатлантиргич юритмаси орқа кардан вали; 12-илашма; 13-сувда ҳаракатлантиргич редуктори; 14- гребной винт вали; 15-двигатель; 16-гребной винт; 17-тўртинчи кўприк; 18-тўртинчи кўприк юритмаси орқа кардан вали; 19-тўртинчи кўприк узатиш кардан вали оралиқ таянчи; 20-учинчи кўприк; 21-тўртинчи кўприк юритмаси олдинги кардан вали; 22-тарқатиш қутиси; 23-иккинчи кўприк юритмаси кардан вали; 24-иккинчи кўприк; 25-биринчи кўприк юритмаси орқа кардан вали; 26-биринчи кўприкка кардан узатиш оралиқ таянчи; 27-биринчи кўприк юритмаси олдинги кардан вали; 28-биринчи кўприк.
Илашма двигателни трансмиссиядан ажратиш, ҳамда уларни охиста улаш учун хизмат қилади. Двигателни трансмиссиядан узиш, тўхташ, тез тормозлаш, узатмалар қутисида тезликларни алмаштириш, тарқатиш қутисини, сувда ҳарактлантиргич ва чиғириқни қўшиш ва узиш вақтида ишлатилади.
Илашманинг қисқа техник тавсифи
3-жадвал
Тури
|
Форсункали, қуруқ, икки дискли
айланасига ўрнатилган пружинали
|
Узатувчи куч Н.м
|
785(80) (кгк.м)
|
Ишқаланувчи юзалар сони
|
4
|
Сиқувчи пружиналар сони
|
24 (12+12)
|
Сиқувчи дискни тортувчи сони
|
4
|
Илашма тузилиши
Етакловчи дисклар – сиқувчи 4 ва ўрта 2, ташқи юзаларида тўртта шиплари бор, улар маховикнинг махсус оралиқларига кириб туради ва айланма ҳаракатни узатмалар қутисининг етакловчи вали шлицаларида ўтирган етакланувчи дисклар юзларига етказиб беради.
18-Расм.Илашма
1-етакланувчи диск; 2-ўрта етакланувчи диск; 3-ўрнатувчи втулка; 4-сиқувчи диск; 5-тортувчи ричаг вилкаси; 6-тортувчи ричаг; 7-таянч ҳалқа пружинаси; 8-муфтани мойлаш шланги; 9-пружина тугуни; 10-тиргак подшипник; 11-тортувчи пружина; 12-илашмани ўчириш муфтаси; 13-илашмани ўчириш вилкаси; 14-тиргак ҳалқа; 15-вилка вали; 16 ва 23-сиқувчи пружиналар; 17-кожух; 18-иссиқдан сақловчи шайба; 19-кожухни қотириш болтлари; 20-картер; 21-маховик; 22-фрикцион қоплама (накладка); 24-узатмалар қутиси бирламчи вали; 25-илашма демпфери диски; 26-илашма демпфери пружинаси; 27-илашма демпфери ҳалқаси; 28-ричакли механизм.
Илашма кожухи 17 ва сиқувчи диск 4 оралиғида сиқувчи пружиналар 16, 23 жойлашган, уларнинг ҳаракати таъсирида етакланувчи дисклар сиқувчи, ўрта ва маховик орасида қисилади.
Ўрта дискга 2 ричагли механизм 28 ўрнатилган. У илашма ўчирилган вақтда ўрта дискни автоматик тарзда ўртада ушлаб туради.
Илашманинг ўчирувчи механизми, сиқувчи дискда 4 ўрнатилган тортувчи ричаг 6, тиргак ҳалқа 14, илашмани ўчириш муфтаси 12, подшипниги 10 билан ўчириш вилкаси13, ўчириш валидан 15 ташкил топган.
Илашма юритмаси
Илашма юритмаси – гидравлик, илашмани бошқариш учун мўлжалланган.
Тепки 18, бош цилиндр 1 ва сервопружина 5 битта кронштейнга қотирилган.
19-Расм.Машина юритмаси:
1-бош цилиндр; 2-сферик гайка; 3, 16 ва 22 –контрагайка; 4-сервопружина; 6-тепкини тиргак болти; 7 ва 19-тепки ўқи; 8- илашма ўчириш вилкаси ричаги; 9-тортувчи пружина; 10-тортувчи пружина скобкаси; 11-илашма ишчи цилиндри; 12-ўтказувчи клапан қалпоғи; 13-гидроюритма магистрали; 14-илашма картери; 15-ишчи цилиндр поршенини туртувчи; 17-шток скобаси; 18-тепки; 20-тортқи; 21-уловчи стержень 23-туртувчининг олти қиррали коллаги; 24-туртувчи; 25-бош цилиндр поршени.
Тепки 18 қўйиб юборилганда сервопружина 5 тепкини тиргак болтга 6 теккунча тортади ва ўзи билан шу йўналишда туртувчини 24 ҳам олиб кетади.
Бу ҳолатда бош цилиндр поршени 22 қайтарувчи пружина 23 таъсирида орқа ҳолатда, шайбага 7 тиралиб туради, қобиқ резервуари эса ишчи суюқлиги билан компенсацион туйника орқали бош цилиндрни ишчи бўшлиғи билан ва ўтказувчи туйник б орқали эса бош цилиндрни ишламайдиганбўшлиғи билан боғланган.
Ишчи цилиндрдаги поршень 9 итаручи 1 ва тортувчи пружина 9 таъсирида цилиндрга тиралиб туради. Бу вақтда илашмани ўзида илашмани ўчириш муфтаси подшипниги 10 ва тиргак ҳалқа 14 оралиғида тортувчи пружина 11 таъсирида 3,2-4 мм оралиқ масофа ўрнатилади. Бу ҳолатда тортувчи ричаглар 6 кучланишдан озод ҳолатда ва сиқувчи пружиналар 16 ва 23, сиқувчи диск 4 орқали етакловчи дискларни 1 сиқиб туради. Илашма қўшилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |